Latest news

03:21"Реал" кетма-кет 29-мавсум ЕЧЛ 1/8 финалига чиқди  0 03:00ЕЧЛ. ПСЖ "Монако" билан дуранг ўйнади ва 1/8 финалга йўл олди  7 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди  61 02:30Стив Брюс: "МЮ Магуайрга янги шартнома таклиф қилиши керак"  0 01:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда йирик ғалаба қайд этди, Роналдудан навбатдаги гол!  2 00:45ЕЧЛ. Бергамода камбэк: "Аталанта" йирик ҳисобда ғалабага эришиб, "Боруссия"ни турнирдан чиқариб юборди  24 00:20Коутиньо олдида икки йўл бор  0 00:01ЕЧЛ. "Реал" - "Бенфика" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  15 23:50"Милан" тўртинчи либослар тўпламини тақдим қилди  1 23:31Ямал ўз совринини қабул қилиб олди  1 22:50Онана МЮга қайтиб, асосий таркиб учун курашмоқчи  4 22:32"Барселона" АПЛдан ҳимоячи кўзлаб қўйди  1 22:15Каземиро Италия жамоасига ўтмоқчи  1 21:41"Ғазалкент" сўнгги дақиқаларда камбэк амалга ошириб, Россия жамоасини мағлуб этди  2 21:16ЕЧЛда мавсумнинг энг яхши дарвозабони ким бўлмоқда?  2

Ўзбекистон Кубоги энди Европа чемпионати билан битта форматда ўтказилади News

Ўзбекистон Кубоги энди Европа чемпионати билан битта форматда ўтказилади

Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг саралаш ҳамда гуруҳ босқичи ўйинларига қуръа ташлаш маросими 18 март — пайшанба куни бўлиб ўтади.

Қуръа “Спорт” телеканали орқали жонли кўрсатилади.

Шу куни Coca-Cola Суперлига 3-тури доирасида АГМК ва “Пахтакор” клублари тўқнаш келади. Учрашув 18:30 да бошланади, учрашув якунидан кейин қуръага старт берилади.

Регламентга кўра, Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида тўп сурувчи клублар кубок мусобақасини 1/8 финал босқичидан бошлайди. Ҳозирда “Пахтакор” клубининг иштироки масаласига тўла ойдинлик киритиб бўлинган. АГМК клубининг кубокдаги старти масаласи 7 апрель куни ҳал этилади. Кубок мусобақасининг гуруҳ босқичи Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи ўйинлари билан параллел ўтказилади.

Суперлига ҳамда Про лига клублари Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри иштирок этади. Биринчи лига клублари мусобақани саралаш босқичидан бошлайди. Тез орада Биринчи лига клублари номига тўла ойдинлик киритилади.

Худди ўтган йили бўлгани каби кубок финалига мезбонлик қилувчи стадион номи қуръа ёрдамида аниқланади. ЎзПФЛ Суперлига ва Про лига клубларига расмий мурожаат қилган бўлиб, айни кунларда финал мезбонлиги учун истаги бор стадионлар номига ойдинлик киритмоқда. Улар орасидан кубок финали талабига жавоб берувчи стадионлар ажратиб олинади ва шундан кейингина мана шу стадионнинг қуръада қатнашиши учун рухсат этилади.

Маълумот учун, 2021 йилги мавсумдан бошлаб Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг финал босқичи Европа чемпионати мусобақасининг финал босқичи билан айни битта форматда ўтказилади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика