Ўзбекистон кубоги-2018 соҳиби Зоҳир Пиримов: "ОКМК кубок финалига оптимал таркибда етиб келиш учун ҳам аввалги ўйинларда футболчиларни асради"
11 nov 2023 18:10
News
Ўзбекистон кубоги-2018 соҳиби Зоҳир Пиримов: "ОКМК кубок финалига оптимал таркибда етиб келиш учун ҳам аввалги ўйинларда футболчиларни асради"
Қарши мезбонлик қиладиган баҳсда "Насаф" ва ОКМК жамоалари бош соврин учун майдонга чиқишади. Олмалиқликлар учун кубок финалида ўйнаш бегона ҳолат ҳисобланмайди. 2018 йил мусобақанинг финалига етиб келган "кончилар" "Пахтакор"ни таслим қилганди. Айнан шу баҳсда гол муаллифига айланган футболчи Зоҳир Пиримов эртанги беллашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
Nasaf Javokhir Sidiqov - 71' Uzbekistan Cup. Round 4 12/11/2023, 17:00
OKMK
- Ўзбекистон кубоги финалида имкониятларни 50/50 деб баҳолаган бўлардим. Чунки финал битта ўйиндан иборат бўлгани учун яхши тайёргарлик билан ҳар қандай жамоа ютиб кетиши мумкин. Ўйлашимча, ОКМК яхшигина кураш таклиф қилади, бунга шубҳам йўқ, чунки ўртада ОЧЛ йўлланмаси турибди. Олмалиқ жамоаси финалга оптимал таркибда етиб келиш учун ҳам футболчиларни асради.
- ОЧЛ ўйинларини кузатдим. ОКМК руҳан тикланишга қийналиши мумкин, чунки сафарда жуда қийин ўйин ўтказиб келди, "Насаф" эса уйда ўйнади. Тикланиш нисбатан енгилроқ кечиши мумкин. Финалда нисбатан эҳтиёткор ўйин кўрсак керак. Юқорида айтганимдек, ғалабани қадри жуда баланд. Ютган жамоа кейинги йил халқаро майдонда ҳаракат қилади.
- 2018 йилги кубок финали ёдимдан чиқмайди. Финал олдидан "Пахтакор" фаворит эди, лекин бизда мотивация кучли бўлган, чунки мен ва кўпчилигимиз учун биринчи финал ҳисобланарди. Битта ўйинга яхши тайёргарлик билан ютиш мумкинлигини исботлагандик. Фарғонадаги финалда бизда ҳеч қандай босим йўқ эди. Омад бизга кулиб боққан.
Comments