Latest news

22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  12 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   4 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  2 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  3 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  3

Ўзбекистон кубоги. ¼ финал. “Темирйўлчилар” дастлабки учрашувни Муборакда ўтказадилар News

Ўзбекистон кубоги. ¼ финал. “Темирйўлчилар” дастлабки учрашувни Муборакда ўтказадилар

Бугун Ўзбекистон кубоги ¼ финалидан ўрин олган “Машъал” – “Локомотив” учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур ўйин Муборакда соат 19:00да бошланади.

Ушбу учрашувга қадар Ўзбекистон кубогида мезбонлар “Машъал” уч учрашувда майдонга тушган бўлсалар, “Локомотив” иккита ўйин ўтказган.

Муборакликлар бу йилги Кубок баҳсларини “Машъал 2” жамоасига қарши ўйин билан бошлаганлар. Бу учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмаган ва “Машъал” пенальтилар сериясида омадлироқ бўлиб 1/8 финалга йўл олган. 1/8 финалда Хомяков шогирдлари Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби тўсиғидан икки учрашув натижасига кўра ўтиб ( “Машъал” – “Сўғдиёна” 1-1 ва “Сўғдиёна – “Машъал”  0-1)Тошкентнинг “Локомотив” клубига дуч келдилар.

Тошкентликлар эса Ўзбекистон кубоги ўз иштирокларини 1/8 финалдан бошладилар. “Темирйўлчилар”га рақиб сифатида мусобақа сеткасида Андижоннинг “Уз-Донг-Жу” клуби рўбаро келди. Икки учрашув якунларига кўра (“Уз-Донг-Жу” – “Локомотив” 1-4 ва “Локомотив” – “Уз-Донг-Жу” 9-0) рақибини тор-мор этди.

Бу икки жамоалар 2016 йил футбол мавсумида Ўзбекистон Чемпионати баҳсларида ўзаро майдонга тушган ва ушбу учрашувда “темирйўлчилар” рақиби муборакликларни 3-1 ҳисобида мағлуб этганлар. Голларни Сервер Жепаров, Сардор Мирзаев ва Темурхўжа Абдуҳолиқовлар киритган. Ягона жавоб тўпини Шахзод Шайманов учрашув сўнгида киритишга муваффақ бўлган.

Ўзбекистон Кубоги. ¼ финал
Биринчи учрашув.
“Машъал” (Муборак) – “Локомотив” (Тошкент)

5 июль 2016. Муборак.
Баҳром Вафоев номидаги стадион. 19:00

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика