Latest news

10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи обкелмоқчи  1 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  5 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  16 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  9 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  12 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  5 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  1 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  37

Ўзбекистон ҳамда Эрон терма жамоаларининг 23 футболчилик таркиблари News

Ўзбекистон ҳамда Эрон терма жамоаларининг 23 футболчилик таркиблари

6 октябрь куни Жаҳон чемпионати 2018 саралашининг учинчи босқичи, учинчи тури доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Бунёдкор” стадионида Эронни қабул қилади.
Ушбу ўйин учун ҳар икки жамоа бош мураббийлари 23 футболчидан иборат якуний таркибни маълум қилишди. Эрон билан ўйин қайдномасидан Достонбек Ҳамдамов ва Саламат Қутибоев ўрин олишмади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Эронга қарши ўйин учун 23 футболчидан иборат якуний таркиби:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”).

Ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Егор Кримец (“Бейжинг Гуоан”, Хитой), Виталий Денисов (“Локомотив”, Россия), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Азим Аҳмедов (“Пахтакор”), Анзур Исмоилов (“Чангчун Ятай”, Хитой), Станислав Андреев (“Пахтакор”).

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Краснодар”, Россия), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Азиз Ҳайдаров (“Аш Шабоб”, БАА), Сервер Жепаров (“Локомотив”), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Сардор Рашидов (“Ал Жаиш”, Қатар), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Жасур Ҳасанов (“Қизилқум”) Элдор Шомуродов ("Бунёдкор").

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев (“Бейжинг Гуоан”, Хитой), Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон).


Кейруш Тошкентга олиб келган 25 нафар футболчининг икки нафарини қайдномага киритмади: Сайид Оғоий ва Иззатилло Пурғоз.

Эрон миллий терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун 23 футболчидан иборат якуний таркиби:

Дарвозабонлар:
Алиризо Ҳақиқий (“Маритимо”, Португалия), Алиризо Бийронванд (“Персеполис”, Эрон), Муҳаммадризо Ахборий (“Тракторсозий”, Эрон).

Ҳимоячилар: Вурия Ғофурий (“Истиқлол”, Эрон), Рамин Ризоиён (“Персеполис”, Эрон), Милод Муҳаммадий (“Терек”, Россия), Жалол Ҳуссайний (“Персеполис”, Эрон), Муртазо Пуралиганжий (“Ас Садд”, Қатар), Муҳаммад Ансорий (“Персеполис”, Эрон)

Ярим ҳимоячилар: Эҳсон Ҳожисафи (“Сепоҳон”, Эрон), Умид Иброҳимий (“Истиқлол”, Эрон), Сайид Иззатуллоҳий (“Ростов”, Россия), Андроник Теймурян (“Мошинасозий”, Эрон), Меҳди Туробий (“Сайпа”, Эрон), Алиризо Жаҳонбахш (“АЗ-Алкмаар”, Нидерландия), Воҳид Амирий (“Персеполис”, Эрон), Меҳди Торимий (“Ризаспор”, Туркия), Ашкан Дежага (“Ал-Арабий”, Қатар), Маъсуд Шўжаий (“Паниониос”, Греция), Сўруш Рафеий (“Тракторсозий”, Эрон)

Ҳужумчилар: Сардор Азмун (“Ростов”, Россия), Карим Ансорифард (Паниониос, Греция), Ризо Ғучаннажод (“Ҳеренвен”, Нидерландия)

 
Rating: -15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика