Latest news

18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайлашди  0 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  1 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  12 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  5 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  2

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тожикистонга қарши ўйинлардан олдин машғулотларга зўр берган ГАЛЕРЕЯ News

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тожикистонга қарши ўйинлардан олдин машғулотларга зўр берган ГАЛЕРЕЯ

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни кунларда Тошкентда йиғин олиб бормоқда.

4 июль санасида старт олган йиғин 18 июлга қадар давом этади. "Championat.asia" ижодкорлари футзалчиларимизнинг кечаги машғулотига ташриф буюришди. "Бунёдкор" академиясига қарашли залда ўтказилган кечки машғулот 17:00да бошланди. Унда йиғинга чақирилган 20 нафар ўйинчидан 19 нафари иштирок этди. Фақатгина Даврон Чориев маълум сабабга кўра машғулотни ўтказиб юборди. У терма жамоа ихтиёрига шанба куни келиб қўшилади. Бундан ташқари, дарвозабон Равшан Элибоев ҳамда ҳужумчи Акбар Усмонов кичик жароҳатлари борлиги сабаб индивидуал тарзда шуғулланишди ва умумий гуруҳга қўшилишмади. Қолган 17 нафар футзалчи машғулотда тўлиқ қатнашди.


Ўзбекистон футзал терма жамоаси йиғинига таклиф этилган ўйинчилар: Рустам Умаров, Аббос Элмурадов, Равшан Элибоев, Ихтиёр Ропиев, Самариддин Беркинов, Машраб Адилов, Анасхон Раҳматов, Шаҳрам Фахриддинов, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Дилшод Раҳматов, Даврон Чориев, Хайрулла Солиҳов, Далер Эшонқулов, Бекали Абдураҳмонов, Қосижон Сафаров, Давлат Ибрагимов, Акбар Усмонов, Музаффар Аҳаджонов, Асилбек Исроилов.


Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз 14, 15 ва 17 июль кунлари Тожикистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этади. Барча ўйинлар Жиззах ФФМнинг спорт мажмуасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Кейинроқ терма жамоанинг кечаги машғулотидан лавҳа, шунингдек бош мураббий Баҳодир Аҳмедов ва Дилшод Раҳматовлар билан суҳбатларни томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг кечаги машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Суратлар муаллифи: Толибжон Қосимов


Ўзбекистон футзал терма жамоасининг кечаги машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика