Latest news

23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  3 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4

Ўзбекистон футзал федерацияси Польша футбол федерацияси билан ҳамкорлик қилади News

Ўзбекистон футзал федерацияси Польша футбол федерацияси билан ҳамкорлик қилади

Бугун Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов Варшава шаҳрида Польша футбол федерацияси вице-президенти Адам Казмерчяк билан учрашди.

Ўзбекистоннинг Польшадаги фавқулодда ва мухтор элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев ҳамроҳлик қилган учрашув давомида ҳар икки мамлакат футболи ва футзали раҳбарлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда мамлакатимиз футзал федерацияси ва Польша футбол федерацияси ўртасида дўстона алоқаларни ўрнатиш, кўплаб йўналишлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида келишиб олишди.

Шунингдек, Бекзод Маматқулов ва Адам Казмерчяк ҳар икки мамлакат U-18 ва U-20 ёш тоифасидаги терма жамоаларни ҳамда Ўзбекистонда аёллар футзалини ривожлантириш бўйича самарали ҳамкорлик қилиш борасида келишиб олишди. Жумладан, куз фаслида Ўзбекистон ва Польшанинг ҳам эркаклар, ҳам аёллар терма жамоалари иштирокида ўртоқлик учрашувлари ташкил этиш борасида қарор қабул қилинди.

Учрашув сўнгида Адам Казмерчяк меҳмонларга жаҳон футболи юлдузи, Польша миллий терма жамоаси сардори Роберт Левандовскининг дастхати туширилган махсус футболкани тақдим этди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика