Latest news

11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  0 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  0 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  1 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  43 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  17 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  33 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  52 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3

Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Зўр ТВ” телеканали билан ҳамкорликда “Футбол шоу” лойиҳасини йўлга қўйди News

Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Зўр ТВ” телеканали билан ҳамкорликда “Футбол шоу” лойиҳасини йўлга қўйди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Зўр ТВ” телеканали ҳамда “Тасвир” газетаси билан биргаликда юртмизда футболни оммавийлаштириш, футболчи бўлишни орзу қилган, аммо ушбу орзусига етиша олмаган ёшларни ниятларига етишлари йўлида имконият яратиш мақсадида янги лойиҳани йўлга қўйди.

Мамлакатимиздаги 17 ёшдан 20 ёшгача бўлган, футболчи бўлишни орзу қилган ёшлар ушбу лойиҳада иштирок этишлари мумкин. Бунинг учун “Тасвир” газетасини сотиб олиб, газетада чоп этилган купонни тўлдиришлари ҳамда ўша ерда кўрсатиб ўтилган манзилга почта ёки “Телеграмм” тармоғи орқали юборишлари лозим бўлади. Лойиҳа иштирокчилари сони чекланмаган.

Купон юборган иштирокчилар ҳудудларга бўлинган ҳолда вилоятлар миқёсида, танлов асосида саралаб олинади. Танловда ҳакамлар томонидан иштирокчилар турли футбол машқлари ҳамда синовлари орқали синовдан ўтказилади. Ҳар бир вилоятдан 18 нафар футболчи бўлиш истагидаги ёшлар кейинги босқичга йўлланма олиш имконига эга.

Ҳар бир худуддан саралаб олинган футболчилар сўнгги босқичда Тошкент шаҳрида қайтадан синовдан ўтказилади ҳамда улар орасидан энг кучли 23 футболчи танлаб олинади. Ушбу ғолиб футболчилар Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида ташкил этиладиган “Футбол шоу” дастурида Ўзбекистон терма жамоасига қарши майдонга тушадилар. Учрашувни терма жамоаларимиз мураббийлари кузатиб боришади ва иқтидор эгаларини танлаб олишади.

“Футбол шоу” лойиҳасида иштирок этиб, ўз имкониятингизни синаб кўринг!

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика