Latest news

17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  8 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  39

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Миллий олимпия қўмитаси томонидан ташкил этилган фестивал якунланди News

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Миллий олимпия қўмитаси томонидан ташкил этилган фестивал якунланди

Tags :  МОҚЎФА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда болалар футболини ривожлантириш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Миллий олимпия қўмитаси ҳамда “Миллий тикланиш” демократик партияси билан ҳамкорликда “Чиғатой” спорт базасининг майдонларида 2008-2009 йилларда туғилган болалар ўртасида фестивал ташкил қилгани хақида футбол ишқибозларига маълумот бериб ўтган эдик.

Ушбу фестивални ташкил қилишдан ассоциациянинг асосий мақсади болалар ўртасида футболни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдир.

“Чиғатой”, “Сергели”, “Бунёдкор”, “Пахтакор”, “Одил Жуниор” ҳамда “Қорасарой” жамоалари иштирок этган мусобақанинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Мусобақанинг сўнгги кунида иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Қайд этиш зарурки, бундай тадбирлар ёш спортчиларга катта спортга ўзларининг илк қадамларини қўйишларига ҳамда бўлажак мусобақаларга тайёрланишларига катта ёрдам беради. Бундан кейин ҳам шу каби футбол байрамларини мунтазам уюштириб бориш режалаштирилган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика