Latest news

00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди News

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

Мазкур ҳамкорликдан асосий мақсад Университет талабалари орасида футбол ҳакамлиги ва мураббийлиги билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, халқаро мусобақаларда фаолият олиб борадиган иқтидорли ҳакамлар ва истеъдодли мураббийларни тайёрлашдан иборат.
 
ЎФА Мураббийлар тайёрлаш департаменти ва Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти томонидан Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети юқори курс талабалари билан турли учрашувлар ташкил этиб, улар орасида ҳакамлик ва мураббийликка иқтидори бор ёшлар танлаб борилади. Улар билан биргаликда турли назарий ва амалий машғулотлар олиб борилиб, касбга бўлган лаёқати сайқаллаб борилади. Шунингдек, турли мусобақалар ташкил этиб, Университет талабаларининг иқтидори мазкур мусобақаларда синаб кўрилади. Уларга тўғри йўналиш бериб, хато ва камчиликлар таҳлил қилиб борилади.
 
Жорий йилнинг 2 март куни Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университетида талабалар билан дастлабки учрашув ўтказиш режалаштирилган. Ушбу учрашувда таниқли ҳакам, ФИФА рефериси Равшан Эрматов ўз гуруҳи билан иштирок этади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика