Latest news

18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  4 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  5 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  11

Ўзбекистон ФИФА рейтингида 59-ўринга тушди News

Ўзбекистон ФИФА рейтингида 59-ўринга тушди

ФИФА миллий терма жамоаларнинг май ойи учун янги рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси худди ўтган ойдагидан 6 поғона пастлаб 59-ўринга тушиб қолди. Айни пайтда Миржалол Қосимов шогирдлари 539 очкога эгалар. Терма жамоамиз Осиёда тўртинчи ўринга тушди.

Осиё қитъасида ҳамон Эрон термаси пешқадам. Форслар 43-ўриндалар. Япония эса 46-ўринда. Жанубий Корея 57-ўринда бормоқда. Австралия 66-ўринга тушиб кетди.

Осиё Кубоги-2015даги рақибларимизнинг ўринлари:
КХДР - 146
Хитой - 103
Саудия Арабистони - 90

ОФК Чақирув кубогини қўлга киритган Фаластин терма жамоаси 71 поғона юқорилаб 94-ўринга чиқиб олди.

Умумий рўйхатни ҳамон Испания терма жамоаси бошқариб бормоқда. Улардан сўнг Германия ва Бразилия терма жамоалари жой олишган.

Тўлиқ рейтинг билан ФИФА расмий сайтида танишиб олиш мумкин бўлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика