Latest news

12:20"Ювентус" "Барселона" юлдузига эга бўлмоқчи  0 11:58"Реал" АПЛдан марказий ҳимоячи олмоқчи  2 11:29"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ "Атлетико" собиқ ҳужумчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр  0 10:47Трент Александр-Арнольднинг келажаги маълум  2 10:07«Челси» жорий мавсум АПЛда бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчини 40 миллионга сотмоқчи  2 09:31Goal мавсумнинг энг омадли трансферлари рейтингини тузди. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар собиқ футболчи жой олди  3 08:55«Сўғдиёна» БААдаги йиғини давомида яна бир Россия жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  8 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  4 02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  7 01:36"Лейпциг" футболчиси Манчестерга йўл олиши мумкин  0 00:37Суперкомпьютер талқинига кўра қайси жамоа АПЛ ғолиби бўлади?  5 23:56А Серия. "Интер" "Сарденья"да йирик ғалаба қайд этди  1 23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0 22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  3

Ўзбекистон чемпионатида ҳам Россиядаги ҳолат юз бермайдими? News

Ўзбекистон чемпионатида ҳам Россиядаги ҳолат юз бермайдими?

Хабарингиз бор, Ўзбекистонга катта футбол 13 июнь куни қайтди.

Шундан буён Coca Cola Суперлигаси баҳслари кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда (4 ва 5-тур). Аммо унутмаслик керакки, ҳаётимиз фақат ижобий воқеликлардан иборат эмас. Унда салбий ҳодисалар, ҳаттоки, фожиалар ҳам учраб туриши табиий. Ҳозирча бутун дунёда ҳукм сураётган пандемиянинг охири мавҳум бўлиб қоляпти. Бир нарса аниқ: ҳеч кимнинг инфекция билан зарарланмаслиги, вирус ташувчи вазифасини ўтамаслиги кафолатланмаган. Бизни хавотирга солаётган жиҳат шуки, июнь ойи охирлаганда футболчилар орасида ҳам инфекцияга йўлиққанлар пайдо бўлиши мумкин. Шу каби ҳолат юз бериб қолса, мусобақанинг кейинги тақдири нима бўлади? Кимлар карантинга олинади? Чемпионат ўйинлари давом эттириладими?

ЎзПФЛ мутасаддилари билан суҳбатгача

Шу каби саволларга жавоб излаб кўрдик. Аммо ЎзПФЛ расмий сайтида юқорида тилга олинган саволларнинг ҳеч бирига ойдинлик киритилмаган. Бу кейинчалик баъзи тушунмовчиликларга сабаб бўлиши мумкин. Шу туфайли кўриладиган чоралар барчага олдиндан маълум қилиниши керак эди. Умуман олганда, масъуллар шу каби ҳолатларга тайёрми ёки фақат яхши ният воситасида курашиш мақсад қилинганми? 

Бу саволлар юзага келишига Россия чемпионатида сўнгги кунларда рўй бераётган воқеалар сабабчидир. "Ростов" атрофида рўй берган ҳодисалар фонида Россия Футбол Иттифоқи, РПЛнинг тайёр эмаслиги, олдиндан ишланган режалари йўқлиги маълум бўлиб қолди. Оқибатда РПЛнинг халқаро обрўси маълум даражада пасайди. Кейинроқ бошқа клубларда ҳам инфекция билан зарарланиш ҳолатлари учради ва РФИ мазкур жамоалардан ҳам бўлажак ўйинларга 2-таркиб, ўринбосарлар жамоасини юборишни сўраётгани ҳақида маълумотлар тарқалишга улгурди. Бу қанчалик профессиналлик ҳисобланади, уларнинг ўзига ҳавола.

Бизда ҳам ҳозирча бу каби шармандагарчиликларнинг олди олингани йўқ. Тасаввур қилинг, чемпионат етакчиларидан бирининг очко сув ва ҳаводек зарур сўнгги поғонадаги жамоа билан ўйини бор. Етакчи клуб сафида инфекцияга чалиниш ҳолати учради. Шу вазиятда аутсайдер жамоа "Сочи" вазифасини бажармаслиги кафолатланганми? Йўқ, барчаси мавҳум.

Шундай экан, масъуллар вируснинг футболимизга бериши мумкин бўлган эҳтимолий зарбасига тайёргарлик, кейинги режалар тўғрисида барчага маълум қилишса, фақат ўзларининг фойдаларига ишлайди.

Хабарингиз бор, МДҲ аъзолари ҳаётнинг барча жабҳалари, ютуқ ва камчиликларигача бир-бирига жуда ва жуда ўхшаш. Улар орасидаги энг қудратли давлат футболида юзага келаётган хунук ҳолатлар юқоридаги саволларни кундалик муҳокама мавзусига айлантириш учун етарли бўлса керак.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси вазифасини бажарувчи Д. Имомхўжаев ва Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи Б. Юсупалиев томонидан имзоланган "Covid-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланиши шароитида профессилнал футбол машғулотлари ҳамда мусобақаларини ташкил қилиш тўғрисидаги вақтинчалик санитария-гигиена қоида ва меъёрлари"да футболчилар орасида инфекцияга чалиниш ҳолатлари юзага келса, жамоалар мусобақани давом эттира олиш ёки олмасликлари тўғрисида сўз бормайди. Аммо форс-мажор ҳолатлар ЎФА, ЎзПФЛ, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан тартибга солиниши кўрсатилган (6.4. банд). 

ЎзПФЛ мутасаддилари билан суҳбатдан кейин

Бу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида ЎзПФЛ вакиллари билан боғланишга ҳаракат қилдик. Таъкидланишича, юқорида айтилган масала бўйича амалий ишлар аллақачон бошлаб юборилган. ЎзПФЛ  Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига 2 бор хат юборган. Аммо масала мураккаблиги боис агентлик ҳанузгача ойдинлик киритмаган.

Ташкилот мусобақани қайта тиклашга тайёргарлик кўриш жараёнида Жанубий Корея ва Бундеслига тажрибасини ўрганган. Афтидан хунук ҳолат рўй берса, Россия чемпионатида қўлланган усулдан фойдаланиш варианти ҳам йўқ эмас.

Агар шундай бўлса, катта хато бўлади. Боиси шундаки, Россия Федерациясида "Сочи" — "Ростов" баҳси муҳокамаси ҳанузгача турли давраларда қизғин давом этмоқда. Журналистлар тизимни кескин танқид остига олишган. Эътибор қилинг, регламентда коронавирусга учраган бемор ва у билан контакт (алоқа)да бўлганлар изоляция қилиниши белгиланган. Лекин алоқада бўлган деганда кимлар назарда тутилиши очиқланмаган. Шу туфайли "Ростов"даги ҳолат рўй берди, яъни, бутун жамоа карантинга олинди.

Воқеа Бундеслигада рўй берса, нима бўларди?

Немислар бу каби вазиятларни аниқ қоидалар билан белгилаб қўйган. Доим оралиқ масофа сақланиши шарт. Барча алоқалар эса 3 гуруҳга бўлинган (бемор билан юзма-юз 2 метрдан кам масофада алоқа қилишнинг давомийлигига қараб). I гуруҳ — 15 дақиқа, II гуруҳ — 2-15 дақиқа, III — 2 дақиқагача. Биринчи гуруҳдаги шахслар 14 кун давомида изоляция қилинишлари керак. Қолганлардан эса касаллик аломатларидан хабардор бўлиш, бошқалар билан алоқани чеклаш сўралади, аммо карантинга олинмайди. Шу туфайли май ойининг бошида "Кёлн"да 3та бемор аниқланган паллада ҳеч ким ваҳимага тушмади. Беморлар карантинга олинди, қолганлар машғулотларни давом эттирди.

Англияда 2 метрдан кам масофада 15 дақиқадан узоқ алоқада бўлиш хавфли ҳисобланади. Ўйинчилар машғулот давомида кимлар билан контактда бўлгани GPS-трекерлари ёрдамида кузатиб борилади.

Жанубий Кореяда ҳам пандемия шароитида давом этаётган мусобақа учун махсус қўлланма ишлаб чиқилган. Энг муҳими, унда беморлар аниқлангач қандай чоралар кўрилиши белгилаб қўйилган. Барча ҳолатларда ҳам чемпионатни кўнгилдагидек давом эттириш учун шароит ҳозирланган. Ҳеч ким иккинчи таркиб билан ўйнашга мажбурланмайди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, масъуллар вирусга учраган киши аниқланса, кўриладиган чоралар тўғрисидаги қарорни тезроқ чиқаришлари керак. Акс ҳолда, кейинчалик ЎзПФЛ қайсидир маънода "емаган сомсаси учун ҳақ тўлашига" тўғри келади. Дейлик, эртага "А" (шартли равишда) ва "Б" жамоаларда беморлар аниқланди. Ушбу клублар ўринбосарлар жамоалари билан ўйнашига тўғри келди. Кейинги кун эса "С" жамоада ҳам бемор аниқланди. Шундан кейин вазият жиддийлиги тушунилиб, мусобақа вақтинчага тўхтатилди. Бу битта турда ўринбосарлар таркиби билан ўйнаган "А" ва "Б" жамоалар учун адотлатсизлик ҳисобланади. Мухлислар орасида эса "С" жамоага нисбатан масьулларнинг симпатияси борлиги муҳокама қилина бошлайди ва норозилик келиб чиқади.

Шу каби эҳтимолий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мусобақанинг кейинги тақдири қандай бўлиши ҳақида қарорни тезроқ қабул қилиш керак. 

Сўз охирида футбол мусобақаларини ташкил қилиш ва ўтказиш учун масъул бўлган барча мутасаддиларга куч-қувват, кейинги фаолиятларига омад тилаймиз. Воқеалар ривожини эса кузатамиз...

Author :
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика