Latest news

10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  2 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  0 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  12 07:22Бугун ФИНАЛ  11 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  19 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  9 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2

Ўзбекистон аёллар термаси устози Мидори Ҳонда: "Рақибларимизни кучсиз ҳисобламаймиз" News

Ўзбекистон аёллар термаси устози Мидори Ҳонда: "Рақибларимизни кучсиз ҳисобламаймиз"

Париж-2024 Олимпия ўйинларининг аёллар футболи бўйича Осиё минтақаси саралаш босқичи олдидан Ўзбекистон терма жамоаси устози Мидори Ҳонда ва ҳужумчи Камила Зарипова иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Дастлаб Ўзбекистон аёллар термаси бош мураббийи Мидори Ҳонда фикрлари билан ўртоқлашди.

Саралаш босқичи ҳақида

- Биз бу ўйинларга қадар бир йил мобайнида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказдик. Ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Умуман олганда, бу босқичга етарлича тайёргарлик кўрдик, деб ўйлайман. 

Рақиблар ҳақида

- Рақибларимизни ўрганиб бордик ва футболчиларга улар ҳақида маълумотлар бериб келдик. Хорижда тажрибали жамоаларга қарши ўйин ўтказдик. Доимий равишда ўйинимизни таҳлил қилиб бордик. Бу ўйинлар бизга мазкур босқичда ёрдам беради. 

Рақибларимизни кучсиз ҳисобламаймиз. Менда рақибни менсимаслик, деган тушунча йўқ. Хусусан, қизларимиз ҳам бундай фикрда эмас. Улар бу ўйинларда рақибларни ҳурмат қилган ҳолда майдонга тушадилар. 

Таркиб ҳақида

- Бизда йўқотишлар йўқ. Жароҳат олганлар ҳам секин-асталик билан таркибга қайтмоқда. Ўйинларга тайёрмиз. Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни қизларимизни қўллаб-қувватлаш ва мотивация бериш учун учрашувларга таклиф қилиб қоламан.   


Сўнгра терма ҳужумчиси Камила Зарипова фикрлари билан бўлишди.

Саралаш босқичи ҳақида

- Мураббий айтганидек, саралаш босқичига қадар биз етарли тайёргарлик кўрдик деб ўйлайман. Хорижда ҳам ўқув-машғулот йиғинларини ўтказдик ва кўплаб кучли жамоаларга қарши ўйнадик. 

Жамоанинг ички муҳити ҳақида гапирсам, ҳаммаси яхши ҳолатда. Биз бир-биримизни қўллаб-қувватлаган ҳолда ҳаракат қилмоқдамиз. Барча ўйинларда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз.


Эслатиб ўтамиз, Олимпия ўйинларининг Осиё минтақаси саралаш босқичи "А" гуруҳидан ўрин учрашувларга Ўзбекистон мезбонлик қилмоқда. Баҳслар 5, 8 ҳамда 11 апрель кунлари бўлиб ўтади.


5 апрель | 17:00

Ўзбекистон – Бутан 

"Пахтакор" стадиони


8 апрель | 17:00

Тимор Лесте – Ўзбекистон

"Пахтакор" стадиони


11 апрель | 17:00

Ўзбекистон – Иордания 

"Пахтакор" стадиони

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика