Latest news

17:33Суперлига. "Навбаҳор" кетма-кет 12 та ўйиндан буён Наманганда мағлубият нималигини билмаяпти  0 17:15Футбол ҳақиқатан ҳам биринчи ўриндами?  0 17:12Копа соврининга даъвогарлар рўйхати эълон қилинди  0 16:45"Андижон"нинг словениялик легионери қаерда?  3 16:18Беҳрузбек Облақулов: "Вадим Карленович шошилмай ўйнашни айтганди. Якунда ўйинни қутқара олдик"  3 15:56"Навбаҳор" Наманганда "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 15:28Суперлига. "Насаф", "Динамо", "Бунёдкор" ва "Нефтчи" меҳмонда ютқазмаяпти  4 15:00Чипта нархи Женнифер Лопес концертидан каррасига арзонроқ, шиддати эса юқорироқ бўлиши кутилаётган ўйинга превью  7 14:42Шацких бош мураббий сифатида Рўзиқул Бердиев жамоасини ҳеч қачон ютолмаган  4 14:15"Буларнинг барчаси миш-миш" - Игорь Сергеев МТЖга хорижлик мураббий келиши мумкинлиги ҳақида  8 13:49Суперлига. "Нефтчи" 10 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти   2 13:21Суперлига. "Динамо" Ғузорда аср ғалабасини қўлга киритди, кейинги турда катта имтиҳон  5 12:54"Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда: клуб кузда янгиланган аренада ўйнаши мумкин  0 12:26Гринвуд "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  0 11:59Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида учинчи марта дуранг ўйнади, "Сўғдиёна" меҳмонда учинчи бор муроса кўчасини танлади  0

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси БАА билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади News

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси БАА билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси шу йилнинг 7 ва 12 март кунлари БАА аёллар термаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Бирлашган араб амирликларида бўлиб ўтадиган мазкур ўртоқлик ўйинлари ҳар икки терма жамоа учун Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичидаги иштирокига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичи “B” гуруҳидан жой олган бўлиб, финал босқичига чиқиш учун Жанубий Корея, Гонконг, Ҳиндистон ва КХДР аёллар термасига қарши баҳс олиб боради.

БАА саралашнинг “А” гуруҳидан ўрин олган ҳамда финал босқичи йўлида Иордания, Филиппин, Баҳрайн, Ироқ ва Тожикистон аёллар терма жамоасига қарши куч синашади.

Маълумот учун, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ФИФА рейтингида 42-ўринда (1540 очко) бормоқда. БАА аёллар термаси 1280 очко билан 78-поғонани банд қилган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика