Latest news

08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  0 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  2 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  6 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  45 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  5 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  6 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3

Ўзбек ва Корея футболидаги фарқ, “Шўртан”га финалда урган голи, Ўзбекистонга қайтиш нияти – “Бунёдкор” юлдузларидан бири Стевица Ристич ҳақида News

Ўзбек ва Корея футболидаги фарқ, “Шўртан”га финалда урган голи, Ўзбекистонга қайтиш нияти – “Бунёдкор” юлдузларидан бири Стевица Ристич ҳақида

Ўзининг энг юлдузли ва буюк дамларини бошидан кечираётган “Бунёдкор” жамоаси афсуски, 2009 йил ОЧЛни эрта тарк этишга мажбур бўлганди.

Ўшанда “қалдирғочлар” чорак финалда Жанубий Кореянинг “Поханг Стирлерс” клубига енгилганди. Дарвозаларга киритилган голларга македониялик Стевица Ристич ҳам муаллифлик қилгани ёдимизда. Шундан сўнг клуб раҳбарлари ушбу ўйинчини жамоага олиб келишади ва катта маош таклиф қилишади. Ўзбекистондаги фаолияти узоққа чўзилмаган бўлсада эсда қоларли лаҳзаларни тақдим қила олди дея оламиз.

Унинг айниқса Ўзбекистон кубоги финалида “Шўртан” жамоасининг грузиялик посбони Михаил Алавидзе қўриқлаётган дарвозага урган голи мусобақа ғолиблигини олиб берганди. Умумий ҳисобда 17та учрашувда 11та тўп киритиб ўзига хос сермаҳсуллик қайд этди. Бироқ, “Бунёдкор”да юзага келган молиявий муаммолар сабаб кўплаб футболчилар сингари жамоани тарк этди ва Россиянинг “Амкар” клуби билан шартнома имзолади. Кўпгина мутахассислар, у билан бирга тўп тепган футболчилар Ристичнинг меҳнаткашлигини, оммадан ўзини олиб қочмаслиги ҳақида фикрларни билдиришади. Ривалдо жароҳат олган пайтларда асосан унинг ўрнида майдонда ҳаракат қиларди.


Хўш, бутсаларини михга илган футболчи нималар билан банд? Бу борада Ристич билан ташкил қилинган интервью орқали танишиб олишимиз мумкин бўлади.

"Уч йил олдин фаолиятимни якунладим. Ҳозирда Македониядаман. Оилам даврасида ҳордиқ чиқармоқдаман. Фарзандларим тарбиясига кўпроқ вақт ажратмоқдаман. Уларни турли спорт турларига берганман. Футбол, гандбол ва ҳоказо. Уларнинг қизиқишларини доим инобатга оламан.

“Бунёдкор”да тўққиз ой ўйнадим. Фаолиятимдаги энг яхши даврлардан бири бўлган десам адашмайман. Мана шу кичик муддатда кўп нарсаларга эришдим. Ўша пайтларда биз ўйин ташкил қилиш бобида ҳаммадан кучли эдик. Натижалар ҳам ёмон эмасди. Стадионларга кўплаб ишқибозлар ташриф буюрарди. Тошкент дербиси шиддатли ва курашларга бой тарзда ўтган.

Жанубий Корея ва Ўзбекистон футболи ўртасида фарқ катта. Япония ва Кореянинг қуйи лигалари ҳам кучли. Майдонлар сифати бироз яхшироқ. “Seul World Cup” стадиони қитъадаги энг яхши ареналар қаторига киради. Шунингдек жамоаларнинг савияси деярли тенг. Мен ўйнаган пайтда “Бунёдкор” ва “Пахтакор” тенг кучли клуб саналарди. Шунингдек, “Нефтчи”, “Насаф” ҳам ёмон жамоа эмасди. Сўнги йилларда “Локомотив” ҳам етакчилар қаторига қўшилганидан хабарим бор. Қисқаси Ўзбекистонда тўрт, беш жамоанинг даражаси ўхшаш.


Ўзбекистонда кўплаб дўстларим бор. Виктор Карпенко, Анзур Исмоилов, Азиз Ҳайдаровлар билан алоқаларимиз яхши. Барчаси ҳурматга лойиқ футболчилар бўлишган. Қайтиш масаласи? Футболчи сифатида эмас балки, мураббий ёки агент бўлиб қайтишим мумкин.

Фаолиятимда кўплаб муҳим ва чиройли голлар урганман. “Поханг Стилерз” сафида “Бунёдкор”га урган голимни аҳамияти юқори мен учун. Якунда биз ОЧЛ ғолиби бўлдик. Ўзбекистондаги давримда эса албаттта “Шўртан”га финалда урган голим муҳим ҳисобланади.

Биласиз, футболда маблағингиз қанча кўп бўлса кучли футболчилар, мураббийларни таклиф қила оласиз. Натижа ҳам шунга яраша бўлади.

“Бунёдкор”да пул томондан муаммолар кузатилди. Фақат мен эмас, бошқа футболчилар ҳам кетишди. Кейинчалик, Анзур Исмоилов, Жасур Ҳасановлар легионер сифатида ҳам ўзларини кўрсата олишди.

Абдулазиз Искандаров тайёрлади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика