Latest news

00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2

“Ўзбек футболи тарихи”: Қўқонда футбол ўйнаган рус аскарлари, латта-путталардан ясалган тўплар, янги ташкил этилган Туркистон ўлкаси биринчилиги News

“Ўзбек футболи тарихи”: Қўқонда футбол ўйнаган рус аскарлари, латта-путталардан ясалган тўплар, янги ташкил этилган Туркистон ўлкаси биринчилиги

Ўзбек футболи 2022 йили 110 ёшга тўлди.

Футболимиз ўтган давр мобайнида турли даврлардан ўтди, ўз миллий чемпионатига эга бўлди, халқаро мусобақаларда ном таратди. Бугунги кунга келиб эса ўзбек футболи жаҳонда, хусусан, ФИФА рейтингида  100 таликка киради. 

Ўзбек футболининг 1912 йили Қўқон шаҳрида бошланганини, ўтган вақт ичида “Пахтакор” халқ жамоасига айлангани, клублар ўртасидаги ажойиб драмалар ҳақида сиз-у, биз яхши биламиз. Бироқ, футболимиздаги эътиборга молик, аммо кўп ҳам гапирилмаган жиҳатлари талайгина. Ушбу жиҳатларни эса марҳум спорт журналисти, ўзбек шарҳловчилик мактаби асосчиси Ахбор Имомхўжаев ўзининг “Аср футболидаги асл қадрдонларим” китобига киритган. 

“Championat.asia” нашри ушбу китобга таянган ҳолда ўзбек футболи тарихидаги эътиборга молик жиҳатларни – “Ўзбек футболи тарихи” рукнида ҳавола этиб боради.

Футбол бизда қандай ўрганилган ва оммалашганининг тарихи бир ажойиб. Қўқондаги “Ваҳм-чорсу” маҳалласидан сал нарироқдаги ҳарбир гарнизон ҳудудидаги ялангликларда рус аскарлари бўш вақтларида “футбол” деб аталадиган ўйин билан шуғулланишади. Ушбу ўйинларга баъзан ҳарбир қисм раҳбарлари ҳам қўшилиб туришади. Бу ҳақдаги гап-сўзлар эса айни шу маҳалла ёшлари ўртасида тарқалади.

Лекин маҳалладаги ўзбек ёшлари бу ўйин билан шуғулланишмайди. Сабаби бунга маҳаллий диндорлар қарши чиқадилар. Катта чеклаш ва таъқиқларга қарамасдан барчани ушбу ўйин ўзига маҳлиё қилиб боради. Секин-аста футбол бутун шаҳар узра машҳур бўла бошлайди. Ёшлар ўйин учун бўш ерларни топиб, дарвозалар ўрнинии белгилайдиган устунларни ўрнатишади. Энди эса ягона масала қолади – тўп. Ўша пайтларда тўплар дўконларда сотилмас, спорт дўконлари-ку, деярли бўлмаган. Футбол ўйнашга иштиёқи кучли ва сабри чидамайдиган ёшлар эса латта-путталардан тўплар “яратишади”. Аммо бу каби тўпларда футбол ўйнаш анча ноқулай, сабаби – яхши сакрамайди, чидамли ва пишиқ бўлмайди. 

Коптокнинг яна бир янги тури ҳам ўйлаб топилган. Унга кўра, иккита эски дўппи орасига пуфлаб шиширилган резина камера жойлаштирилган ва қарабсизки янги копток тайёр. Бироқ бу тўп аввалгисига қараганда сакровчанлиги кучли, арзимаган нарсага ҳам “учиб” кетаверади. Вақт ўтиб ўзбек ёшлари рус аскарларидан ҳақиқий тўпларни ҳам сотиб олишни бошлашади. 

Айни 1912 йилнинг ўзида Қўқонда маҳаллий ёшлардан иборат жамоалар пайдо бўла бошлаган. Кейинроқ Фарғона водийси, Самарқанд, Тошкент, Бухоро, Жиззах, Когон каби шаҳарларда спортнинг футбол турига қизиқиш ортиб боради. 

1912 йилнинг ўзида эски Скобелов, ҳозирги Фарғона шаҳри ва Андижон жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Дастлабки ўйин Фарғонада бўлади ва унда мезбон жамоа вакиллари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонади. Жавоб учрашуви Андижонда, ушбу ўйинда ҳам мезбонлар ғолиб бўлади, ҳисоб – 3:2.

Орадан 3 йил ўтиб, 1915 йили Туркистон ўлкаси биринчилиги ҳам ўтказилади. Ушбу мусобақада ғолиблик “Скобелев тўгараги” футболчиларига кулиб боқади. 

Изоҳ: “Ўзбек футболи тарихи” рукни остидаги мақолалар ҳафтада 3 марта эълон қилиб борилади. 

Author : Og'abek Samisov
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика