Ўзбек футбол журналистикаси фахрийси Ахбор Имомхўжаев 82 ёшни қаршилади
19 feb 2018 11:44
News
Ўзбек футбол журналистикаси фахрийси Ахбор Имомхўжаев 82 ёшни қаршилади
Бугун ўзбек футбол журналистикаси фахрийси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, Республика тоифасидаги ҳакам, "Олтин қалам” Миллий мукофоти соҳиби, Халқ таълими аълочиси, таниқли шарҳловчи Ахбор Имомхўжаев 82 ёшни қаршилади.
Ахбор Имомхўжаевнинг ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссасини сўз билан таърифлаш мушкул.
Бу инсон ўзбек футболи тарихи ҳақида бир қатор китоблар муаллифи ҳам ҳисобланади. Жумладан, Ахбор Имомхўжаев қаламига мансуб бўлган “Футбол қувончим, дардим, фахрим”, “Мафтунингман футбол”, “Ўзбегимнинг Миржалоли” каби китобларни кенг жамоатчилик катта қизиқиш билан ўқиб келмоқда.
Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Ахбор Имомхўжаевни қутлуғ 82 ёши билан муборакбод этади. Футбол фахрийсига узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик тилаб, узоқ йиллар давомида мухлислар эътиборида бўлиб юришини тилайди!


Link :
Source : the-uff.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments