Latest news

00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  1 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:28Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" – "Бавария". Таркиблар аниқ!  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  4 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  8 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  74 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  11 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  1 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  9 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  1

Ўз олдига улкан мақсадларни қўйган BMB футзал клуби янги легионерларни таништирди News

Ўз олдига улкан мақсадларни қўйган BMB футзал клуби янги легионерларни таништирди

Бугун, 29 сентябрь куни BMB футзал клуби янги мавсум олдидан ўз таркибига қўшиб олган бразилиялик легионерлар ва янги маслаҳатчи мураббийни таништирди.

Ўтган мавсум Ўзбекистондаги барча совринларни қўлга киритган BMB футзал клуби янги мавсумда ҳам ўз олдига катта мақсадлар қўймоқда.

BMB Holding бош офисида бўлиб ўтган таништирув маросимида BMB Holding таъсисчилари, Кузатув кенгаши аъзолари, BMB Professional Futsal Club раҳбарияти, футзалчилар, ОАВ ходимлари ва блогерлар иштирок этишди.







Тадбирни BMB Holding Кузатув Кенгаши Раиси, BMB профессионал футзал клуби президенти Бекзод Маматқулов очиб берди: "Барча ташриф буюрганларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Ўтган мавсумда BMB футзал клуби Ўзбекистон чемпиони бўлди, мамлакат кубоги ва Суперкубоги соҳибига айланди. Янги мавсумда мақсадимиз ўзгармайди: ўзимиз иштирок этадиган барча мусобақаларда чемпион бўлишга интиламиз. 2024 йилда Ўзбекистон илк бор Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишидан хабарингиз бор. Ушбу оламшумул тадбир олдидан ватанимизда футзални янада оммалаштириш ва ривожлантириш мақсадида BMB футзал клубига футбол ватани хисобланадиган Бразилиядан қатор иқтидорли ёш футзалчилар трансферини амалга оширдик.

Бундан ташқари бош мураббий Нодир Элибоевга маслаҳатчи сифатида Жаҳоннинг энг машҳур футзалчиларидан бири, футзал бўйича Жаҳон чемпиони, УЕФА Кубоги ғолиби, Қитъалараро кубоги ғолиби, Бразилия чемпиони, Бразилия кубоги ғолиби, Испания кубоги ғолиби, Испания Суперкубоги ғолиби, Нуньес Да Сильва Гаттини Адалберто қисқа қилиб айтганда Бетаони таклиф этдик".




Бетаодан ташқари клуб қуйидаги 4 нафар бразилиялик легионер футзалчилар билан шартнома имзолади:


- Бразилиянинг “Рибейрополис” клубидан 2022 йилги “Гранде Рио де футзал кубоги” лигаси чемпиони, ушбу турнир тўпурари, 2022 йилнинг энг яхши уйинчи, Жоау Флоренсио да Сильва Нето.
- Бразилиянинг "Санта Мариана" клубидан, Бразилия U-20 Футзал лигаси вице-чемпиони Лкас Огуидо Наказато.
- Бразилиянинг “Жижока” клубидан 2021-2022 йил БАА Президент кубоги чемпиони, 2022 йил Бразилия спорт конфедерацияси чемпиони, 2023 йил БАА лигаси чемпиони Витор Маноел да Сильва.
- Бразилиянинг “Пуло до Гато” клубидан Алекс Диас да Сильва.





Тадбир давомида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

- Таркибга жалб этилган футзалчилар қандай тартибда танланди? ПСЖга ўхшаб фақат номларга эътибор қилинмадими?
Бекзод Маматқулов: -
Биз 100га яқин футзалчиларни кузатдик ва улар орасидан ўзимизга керак бўлганларни таклиф қилдик. Яъни фақат номларга қараганимиз йўқ, ўзбекистонлик футзалчиларнинг ўсишига ёрдам берадиганларни таркибга жалб этдик.

- BMB футзал клуби қошида академия ташкил этиш ҳам режалаштирилганми?
Бекзод Маматқулов: -
Режамизга кўра, 2024 йилда Жиззах шаҳрида база қурилади ва футзал академиясини ташкил этамиз. Бу орқали иқтидорли ёшларни футзал спорт турига жалб этиш ва оммалаштириш учун катта қадам ташлаймиз.

- Клуб ўтган мавсумда барча совринларни қўлга киритди. Янги мавсумдаги мотивация қандай?
Бекзод Маматқулов:
- Яхши савол. Биз атиги бир марта Ўзбекистон чемпиони бўлдик, ҳали кўп йиллар давомида мамлакатда тенгсиз бўлмоқчимиз. Бу ҳам клубимиз, ҳам BMB Holding фалсафаси ҳисобланади.



Таништирув маросими вақтида янги мавсум учун формалар ҳам намойиш этилди. Унга кўра BMB мезбонлик қиладиган учрашувларда оқ рангли, меҳмон учрашувларда эса кўк рангли формада ўйнайди. 




“BMB Professional Futsal Club” ўзининг ёрқин ўйинлари билан кўплаб футзал ишқибозлари эътиборига сазовор бўлмоқда. Футзал клуб негизида фан-клуб ҳам ташкил этилган. Фан клуб фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида "Оқ йўлбарс" BMB PFC клубининг рамзи сифатида танланди ва тадбирда йиғилганларга намойиш этилди.




Тадбир сўнггида Бекзод Маматқулов мураббийлар ва легионерлар билан алоҳида суҳбатлашди ва уларга омад тилади. 



Таништирув маросимидан тўлиқ фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилиш мумкин. ФОТОГАЛЕРЕЯ


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика