Latest news

17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  0 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  7 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  3 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  11 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  1 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  2 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  3 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  21 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  7 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  2 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2

Ўз форматини тополмаган ўзбек футболи... News

Ўз форматини тополмаган ўзбек футболи...

ОАВда ПФЛнинг кейинги мавсум учун тайергарлик режаси, ПФЛ байроғи остида мусобақаларда иштирок этишни режалаштираётган жамоалар учун маълум шартлар ишлаб чиқилаётгани ҳақида қисқа баёноти тарқалди.

Бунда Суперлига, Про-лига ва ҳаттоки 2-лига борасида ҳам гап кетган.

Айтиб ўтилган масалалар жуда яхши эшитилади, аслида! Аммо муаммо шундаки вазиятга реал қараш аввалги раҳбариятда ҳам бўлган-у, афсуски белгилаб чиқилган камчиликларни бартараф қилишга келганда ҳаммаси тўхтаб қолади ва охирида унутилади. Энг қизиғи қандайдир бир янгилик жорий этилса ҳам бу янгилик ҳеч футболимизга сингмайди.
Ўтган йилги ўзгаришлар, яъни Олий лиганинг Суперлигага ўзгартирилганлиги, бутунлай янги формат асосида олиб борилиши кўпчилик томонидан маъқулланган эди, чунки янгича қараш ва янгича ёндашув сув ва ҳаводек зарур эди. Раҳбарлар ушбу янгиликни чуқур таҳлилдан кейин, ҳалқаро тажрибани ўрганган ҳолда татбиқ этилганини айтишди.

Бошланишида ҳаммаси кўнгилдагидек яхши кетаётганди – интрига ҳам бордек, мухлислар оқими кўпайди, кутилмаган ҳисоблар етарлича бўлди. Аммо кучли олтиталик аниқланганидан кейин, ҳаммаси орқага қараб кетди ва ҳозирга келиб биз аввалги йилларда бўлганидек икки жамоанинг чемпионлик учун курашини кузатиб турибмиз. Албатта, учинчи ўрин учун ҳам кураш бордек, лекин юзага келган бу кураш маълум жамоаларнинг молиявий қийнчилиги оқибатида деярли интригасиз ўтмоқда.
Бу эса, ўз ўрнида жорий қилинган формат ва ундаги қоидалар кутилган натижани бермади дегани. Айниқса, олтин очколар қоидаси. Буни ҳамма тушуниб турибди ва фикримизча ПФЛ ҳам буни тан олган.

Юзага келган бу вазият келаси йил учун яна янги формат ва қоида жорий этилишини тақозо этади. Лекин бу ҳолат қачонгача давом этади? Албатта, ПФЛ изланишда давом этмоқда, аммо шу ўринда савол туғилади: нега биз етакчи мамлакатлар ўз вақтида қўллаб кўриб кейинроқ воз кечган форматни ва қоидани жорий этдик? Демак, воз кечиш учун сабаб бўлган ва ушбу сабабни энди биз ўзимизда ҳис қилиб турибмиз.



Таклиф.
Хўш, энди нима қилиш керак?  Янги формат бизга зарур ва Суперлига 12 жамоа билан кифояланиши шарт. Сон орқасидан қувдик, натижа бўлмади, энди сифатни ҳам ўйлайлик. Бу фикр Суперлигадан кўра кўпроқ аянчлироқ аҳволдаги Про-лигага таалуқли. Мухлислардан сўрасангиз, ҳатто ҳозир ҳам Про-лигадаги А гуруҳ билан Б гуруҳнинг фарқини тушунмайди ва улар нима учун бўлинганини англолмайди. Айниқса, қуйи лигада иштирок этаётган баъзи жамоаларнинг молиявий ҳолати фақат одамни раҳмини ифода этадиган кулгини келтиради.

Таклиф шуки, Суперлигада ҳам, Про-лигада ҳам бир ҳил 12 тадан жамоа иштирок этсин. Ночор ёки мажбурий иштирокга маҳкум этилган жамоалар бўлмасин. Жамоаларни танлашда территориал принципга асосланиб танлаш на спорт принципларига, на умумий ҳолатга мос келади.

Майли, Хоразмда ёки Сирдарёдан жамоалар бўлмасин, бу билан биз зўраки футболдан қутуламиз. Футболчилар ва мураббийлар пулсизликдан, шароит йўқлигидан қийналишмайди, мухлислар эса ўз жамоаларнинг мағлубиятларни кўришмайди. Қайтанга, ушбу регионларда болалар футболига эътибор кучайтирилиши керак. Тадбиркорлар пулларини шунга сарфлашсин, зора бир нимага ярайди.

2-лига масаласига келсак, республика кесимида 4 та футбол минтақасини шакллантириб, ҳар бирида 8 жамоа 4 даврада иштирок этишади. Бу 28 та тур дегани. Иккинчи лига учун ёмон эмас. Ҳар бир минтақа ғолиби, яъни тўртта жамоа Про-лигага чиқади ва бу ўз ўзидан Про-лигада қолиш учун интригани келтириб чиқаради.



Хулоса.
Умуман олганда, ҳозирги ҳолатда ПФЛ учун жамоаларнинг камроқ бўлиши яхшироқ, чунки бундай ҳолатда ПФЛ ўз талабларини жорий қилишда нисбатан камроқ қийналади ва ушбу талабларни бажара оладиган жамоалар самарали сараланиб боради.

Қандай қарорга келинишидан қатъий назар биз экспериментларни имкони борича тезроқ тугатиб ягона форматни шакллатиришимиз керак. Биз, бугунги кунда, футбол давлати эмасмиз, шунчаки бунга интилмоқдамиз. Бу учун эса бизга аввало, айтиб ўтилганидек, компакт лигалар зарур ва вазият барқарорлашган сари ва сунъийликдан қочган сари улар сони автоматик ва табиий равишда ўсиб бораверади.


Жасур Саломов

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика