Latest news

19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  7 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  20 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  6 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  21 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  2 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  19 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

"Ўйлайманки, "Пахтакор"га қарши баҳсда керакли натижага эриша оламиз" – "Металлург" "снайпери" Дамир Темиров News

"Ўйлайманки, "Пахтакор"га қарши баҳсда керакли натижага эриша оламиз" – "Металлург" "снайпери" Дамир Темиров

"Металлург" сафида биринчи даврада энг кўп гол урган футболчи ким деб ўйлайсиз?

Бугунги кунда ярим ҳимоячиларнинг тўпурар бўлиши одатий ҳол бўлиб қолди. "Металлург"да тўп тепаётган ярим ҳимоячи Дамир Темировни бунга мисол сифатида кўрсата оламиз. Мавсумнинг дастлабки қисмида жамоасининг бир қатор муҳим голларига муаллифлик қилган футболчи қимматли очколарни олиб берди. Суперлигада 3 та, Ўзбекистон Кубогида 2 та, умумий ҳисобда рақиблар дарвозасига 5та тўп киритди. "Металлург" Суперлигада 12 та учрашувда 7 та гол урган бўлса, шуларнинг 3 таси Дамир Темировга тегишли бўлди. Олдинда "Пахтакор"га қарши қолдирилган учрашув ҳам бор. Балки у ўзини ҳужумда синаб кўрар? У сайтимизга берган интервьюсида бу ҳақда тўхталиб ўтди. 

- "Металлург" "Локомотив" билан қийин учрашув ўтказди. Умуман олганда, жамоа рақибларидан уч очко олишга қийналмоқда. 12 та учрашувда 2 та ғалаба, 7 та дуранг, 3 та мағлубият...

- Жуда ҳам қизиқарли ва курашларга бой ўйин бўлди. Жамоалар бир-бирига муносиб қаршилик кўрсатди. Қисқаси, 6 очколик ўйинда 1 очко олдик. "Металлург" учун бу дуранг мағлубиятга тенг. 

- "Пахтакор" билан учрашувга тайёргарлик қандай кетяпти? 

- Рақиб ким бўлса ҳам, ғалаба учун майдонга чиқамиз. Бундай иқлимдаги учрашувлардан сўнг тезроқ тикланишимиз керак. Барчаси яхши кетяпти. Ўйлайманки, керакли натижага эриша оламиз. 

- Ўзингизни соф ҳужумчи сифатида синаб кўриш пайти келмадими?

- Бундай ниятим йўқ. Мураббий ҳужум чизиғига қўйса, ўйнашга мажбур бўламан. Аммо бу чизиқда мендан самара камроқ чиқса керак. 

- Биринчи даврадаги натижалар таркиб ва яратилган шароитларга мосми?

- Албатта, натижаларимиз қониқарли эмас. Биз ғалаба сари интилмоқдамиз. Машғулотларда ишлаяпмиз. Натижа эса Худодан. 

- Ўйин давомида жуда кам вазиятлар яратилмоқда. Голлар ҳам кам. Мураббий футболчилардан нимани талаб қиляпти? Футболчилар мураббини қанчалик тушунишмоқда?

- Камчиликларимизни биламиз. Шунинг устида ишлаяпмиз. Тўғри йўлдамиз, ҳаракатдан тўхтамаслигимиз керак. Ишонаманки, ёруғ кунлар ҳали олдинда. Мураббийга келсак, у биздан профессионал бўлишимизни талаб қилмоқда.

- Иккинчи даврада нимани ўзгартириш керак деб ўйлайсиз?

- Мен бор эътиборимни ўз ишимга қаратганман. Қолганини раҳбарият ва мураббийлар штаби ҳал қилади.

Эслатиб ўтамиз, "Металлург" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги 5-турнинг қолдирилган ўйини эртага Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.

Абдулазиз Искандаров 

"Металлург"даги "снайпер" ҳақида

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика