Latest news

02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  0 01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ягона гол эвазига ғалабага эришди  0 00:43УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  2 00:00Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0   0 23:47Европа лигаси. "Бетис" дуранг ўйнади, "Астон Вилла" ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:32"Манчестер Сити"да 2 ўйин ўйнаб, 11 соврин ютган футболчи фаолиятини якунлади  1 23:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 22:55Биринчи лигада 1-босқич ўйинлари якунланди, медиа жамоаси қатнашадиган плей-оффга қуръа ташланди  0 22:32Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик"  2 22:20Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1  0 22:13Иван Бошкович: "Бу "Сўғдиёна"нинг сўнги уч йилдаги энг ёмон ўйини бўлди"  3

"Ўйинни 5 юлдузли тушуниш". Мухлислар Бернарду Силванинг Португалия терма жамоаси гол нишонлаётган пайтдаги ҳийласини пайқаб қолишди News

"Ўйинни 5 юлдузли тушуниш". Мухлислар Бернарду Силванинг Португалия терма жамоаси гол нишонлаётган пайтдаги ҳийласини пайқаб қолишди

У нима учун бундай қилгани ҳақидаги назария аллақачон мавжуд.

Мухлислар Гонсалу Рамуш Швейцарияга биринчи голни ургандан кейин Бернарду Силва ўзини қандай тутганига эътибор қаратишди. 

Қизиқарли жараён Championat.asia фотосуратчиси Толибжон Қосимов камераси объективига ҳам тушиб қолди. Қуйида бунга гувоҳ бўлишингиз мумкин.

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси трибуна олдида узоқ вақт давом этган катта байрамда иштирок этмади. Аввалига у шерикларига қўшилди, лекин тезда майдонга қайтди.



Мухлислар аллақачон Бернардунинг бу қилмиши сабабини аниқладилар – уларнинг талқинига кўра, португалиялик футболчи швейцарияликларга тўпни майдон марказидан тезда ўйнаб кетишга имкон бермаган. 

Гап шундаки, ФИФАнинг тўпни майдон марказидан бошлашни тартибга солувчи 8-қоидасида шундай дейилган: "Бошланғич зарбани берувчидан бошқа барча ўйинчилар ўз жарима майдончаси тарафида бўлишлари шарт".



Бернарду тантанадан сўнг майдоннинг Швейцария жарима майдони томонга тушиб олди – шунинг учун ўйинни давом эттириб бўлмади.

Ижтимоий тармоқларда Бернарду билан боғлиқ ҳолат ҳақида қуйидагича изоҳлар ёзишди:

– "Бернардо ўйин тўхтаб турганда ҳам футболни 5 юлдузли тушунади";

– "Бу жуда муҳим, менимча, биз бу қоида ҳақида етарли маълумотга эга эмасмиз";

– "Элит менталитет";

–  "Мен ҳозиргина янги қоидани билиб олдим. Офарин, Бернарду".

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика