Latest news

15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  2 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  2 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  1 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  7 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  12 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  27 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5

Ойбек Қиличев: "Пахтакор"нинг йўқотишлари бизни қизиқтирмайди" News

Ойбек Қиличев: "Пахтакор"нинг йўқотишлари бизни қизиқтирмайди"

"Навбаҳор" - "Шўртан" (1:0) учрашувидаги ягона гол муаллифи Ойбек Қиличев учрашувдан олган таассуротлари ва "лочинлар" олдида турган навбатдаги муҳим учрашуви борасидаги фикри билан ўртоқлашди.

- "Шўртан" билан кечган ўйин Сизда қандай таассурот қолдирди?
- Ғузорликларга қарши учрашув қийин жуда қийин ўтди. "Навбаҳор"га қарши ҳозирда барча жамоалар пухта тайёргарлик кўришмоқда. Шунинг учун ҳар бир ўйинимиз оғир ўтмоқда. Бу жихат учрашув ҳисобига ҳам таъсир ўтказмоқда. Эътибор берсангиз, ғалабаларимиз минимал 1:0 ёки 2:1 ҳисобида бўлмоқда. "Шўртан" ҳам бизга қарши яхши тайёргарлик кўрганини майдонда кўрсатди. Жамоа бежизга "Шўртан" ва "Пахтакор"ни мағлубиятга учратмаган. Ушбу ўйинда бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга рахмат айтаман. Улар бизга ўз далдалари билан қўшимча куч бағишлаб туришди. Мураббийнинг кўрсатмаларини ҳам ғалабанинг омилларидан бири сифатида кўрсатган бўлардим. Кейинги ўйинларда ҳам олдимизга фақат ғалабани мақсад қилган холда янада юқори ўринларга кўтарилишни истаймиз. Ниятимиз - мавсумни кучли учликда якунлаш.

- Учрашув тақдирини хал қилувчи голга муаллиф бўлдингиз. "Шўртан" дарвозасини ишғол этишни сезганмидингиз?
- Тўрисини айтсам, бундай жарима нуқталаридан машғулотларда ҳам зарба йўллаб тураман. Яқин масофадан жарима зарбаси белгиланса кўпроқ ўзим амалга ошираман.

- "Пахаткор"да "Навбаҳор"га қарши ўйин олдидан учта йўқотиш бор. Лобанов, Тожиев ва Ҳошимовлар майдонга тушишмайди. Ушбу йўқотишлар "навбаҳорчилар"га қўл келадими?
- Бизни рақибимизнинг қизил карточка олган ёки дисквалификация бўлган ўйинчилари қизиқтирмайди. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар биз ўзимизни нималарга қодирлигимизни кўрсатамиз. Албатта "Пахтакор"га ҳам қарши баҳсда олдимизга фақат ғалабани мақсад қилиб майдонга тушамиз. Яна қайтараман, "шерлар"нинг йўқотишлари бизни қизиқтирмайди.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика