Latest news

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  1 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  2 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  4 23:10Салоҳ қайтди!  8 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Ўткир Юсупов = Зинедин Зидан News

Ўткир Юсупов = Зинедин Зидан

"Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўйинидан кейин нималар бўлганини кўпчилик кўриб улгурди.

Кўрмаганлар учун қисқача маълумот: "Навбаҳор" дарвозабони Ўткир Юсупов баҳс тугагач "Пахтакор" формасидаги бир йигитни дўппослашга ҳаракат қилди. Ўша йигит "Пахтакор" фан клуби етакчиси Жавоҳир Шокиров эди. 


Нима учун Юсупов уни урмоқчи бўлди? Чунки Жавоҳир ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ("Пахтакор"  олдинга чиқиб олгач) майдон четида тўпни дуч келган томонга тепиб юборди. Стадионга борганларнинг айтишича бу ҳолат камида уч марта содир бўлган. Ютқазаётган ва ҳар сония худди соат каби ўтаёган "Навбаҳор" футболчилари эса хайрон эдилар. Ўткир Юсупов эса баҳс тугагач ўша тепиб юборилган тўплар ҳисобини олишга ҳаракат қилди. 


Мен Ўткирни ҳам, Жавоҳирни ҳам яхши танийман. Улар ҳам мени танишади. Аммо журналист сифатида иккаласининг кечаги ҳаракатларини оқлай олмайман, фақат журналист сифатида. Инсон сифатида эса Ўткир Юсуповнинг ўрнида бўлганимда ўзим ҳам худди шундай қилган бўлардим ва кейинги жазолар ҳақида умуман ўйлаб ўтирмасдим. Ўз вақтида Зинедин Зидан ҳам деярли шунга ўхшаш иш қилганини жуда яхши биласиз. Кейинчалик асли воқеа қандай бўлганини эшитган 99 фоиз одамнинг (Хожибой Тожибоевнинг ҳам) фикри бир хил эди - "Зидан прав!" 


Бир сўзли, қийинчилик кўрган ҳамда ор-номуси кучли бўлган Ўткир Юсупов ҳам ўзини тутиб тура олмади ва Зиданнинг ишини такрорлашга уринди. Катта эҳтимол билан энди ёки жарима тўлайди ёки дисквалификация олади балки иккаласи ҳам бўлади. Буни Юсуповнинг ўзи ҳам билиб турибди деб ўйлайман, лекин шунга қарамай менимча у кечаги ишидан афсусда эмас. Ҳар ҳолда Зидан ҳам "калла қўйгани" учун бир сонияга бўлса ҳам афсусда бўлмаган.


Жавоҳирнинг ҳаракатлари ҳам мухлисликка хос эмас ва у ҳам менимча жазога тортилади. Балки "Пахтакор" клуби ҳам жазоланар, кўрамиз.


Якуний фикрим шундай: Футбол ўз вақтида кимдир айтганидек оддий ўйин эмас, эҳтирослар ўйини ва унда шундай вазиятлар ҳам бўлиб туради.

Рамазон ойи муборак бўлсин.



Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика