Latest news

13:31Ансу Фати янги клубга ўтишга яқин  0 12:54"Реал" мухлислари учун хушхабар  3 12:25"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  1 11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  5 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  4 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  18 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  3 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  6 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  5 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  7 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  13 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  1

Ўткир Юсупов: "Рақобат бор жойда ўсиш кузатилади" News

Ўткир Юсупов: "Рақобат бор жойда ўсиш кузатилади"

"Нефтчи"нинг Қиргулидаги йиғинида иштирок этаётган 24 ёшли дарвозабон жамоа матбуот хизмати хомидларига интервью берди.

- Мавсум якунига етганидан сўнг, "Олмалиқ" ва "Нефтчи" жамоаларидан таклиф тушди, - деб гап бошлади Юсупов.  -  Мен эса хеч иккиланмасдан Фарғонага йўл олишга қарор қилдим.

- Айнан "Нефтчи"ни танлашингизга нима сабаб бўлди?

- "Нефтчи" жамоасининг  Олий лига-2015даги иштироки шахсан менда ижобий таассурот қолди. Фарғоналиклар мавсумни жуда яхши ўтказишди. Мураббийлар штаби тажрибали ва кучли. Ундан ташқари, атрофимдаги яқинларим ҳам "Нефтчи" жамоасига боришимни маслаҳат беришди. Келишимдан аввал, "Нефтчи"даги ички ижобий ва дўстона муҳит ҳақида эшитгандим. Ҳақиқатдан ҳам шундай экан.

- Яхши биласиз, "Нефтчи"да яна бир дарвозабон яъни Ўзбекистон ОТЖнинг асосий посбони Абдумавлон Абдужалилов бор. Умуман ўзига хос рақобат юзага келмоқда...

- Тўғри. Лекинг рақобатдан қўрқмайман. Рақобат бор жойда ўсиш кузатилади. Журналистлар "Насаф"да ҳам шу каби саволлар билан кўп мурожаат қилишарди.  "Нефтчи"да ўзимни кўрсатиш учун қўлдан келганча ҳаракат қиламан. Энди буёғига Абдумавлон билан рақобатлашамиз.



- Ўтган йили "Нефтчи" дарвозасини россиялик Евгений Черемесин қўриқлади ва легионер дарвозабон қандай мавсум ўтказганидан хабарингиз бор. Демоқчи бўлганим сиз ёки Абдумавлон Черемесиннинг ўрнини босишингизга тўғри келади...

- Албатта. Ҳозирча, мураббийлар бизга имконият бермоқда. Насиб қилса, машғулотларда қаттиқ мехнат қилиб янги мавсумда ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан.

- Андрей Фёдоров ҳақидаги илк таассуротлар қандай?

- Тажрибали мураббий. Фёдоров ҳам бир вақтлар яшил майдонда бизга каби футболчи бўлган. Футболчи бўлган инсон, майдондаги спортчига қандай муносабатда бўлишни яхши билади. Дарвозабонлар мураббийи билан ҳали кўришмадик. Билишимча, кучли мураббий. Черемесинни ҳам мана шундай ажобий мавсум ўткизишида уларни ўрни катта бўлди деб эшитдим.

- "Нефтчи" мухлислари, хусусан водийлик ишқибозлар ҳақида эшитганмисиз?

- Ҳа, албатта! Водий дербиларининг шиддатли ўтишиди асосан мухлислар муҳим рол ўйнайди. Дарҳақиқат, Фарғонада футболни жуда севишади. Бу ерга келиб, бунга яна бир бор гувоҳи бўлдим.

- Янги мавсумдан нималар кутяпсиз?

- Фақат ғалабали баҳслар ва юқори ўринларни кутяпман.  "Нефтчи" мухлислари жуда талабчан. Жамоадан фақат ғалаба кутишади. Насиб қилса, бу йилги мавсумда уларнинг ишончини оқлаймиз - деди Ўткир Юсупов.


Футболи ҳақида маълумот:
Исми-шарифи: Ўткир Юсупов.
Ампуласи: Дарвозабон.
Туғилган санаси ва жойи: 1991 йилнинг 11 апрелида Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида туғилган. 5 ёшидан Тошкентда яшаган.
Ўйнаган жамоалари: "Пахтакор" (ёшлар) "Машъал" (Муборак) ва "Насаф" (Қарши)
Ўтган мавсумда қанча ўйнаган: Ўткир "Насаф" таркибида 10 ўйинда иштирок этиб, 8 марта ўз дарвозасидан гол олиб чиққан. 2 марта сариқ карточка олган.
 

"Нефтчи" ПФК матбуот хизмати.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика