Latest news

16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:25Про лига. "Олимпик" "Жайхун" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  2 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   2 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  0 13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0 13:03Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди  2 12:35Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"да йўқотишлар бор  2 12:13Қозоғистон U-20 мураббийи Ўзбекистондан учралган икки мағлубиятдан сўнг истеъфога чиққанини маълум қилди  10 11:46"Олимпик" футболчи ва ходимлари 5 ойдан бери маош олишмаяпти, клуб ёпилиб кетиши мумкин  8 11:45Осиё Кубоги-2027. Қитъа биринчилигига чиққан жамоалар 18 тага етди  2 11:20Фабио Каннаваро Суперлига 25-турининг 4 та ўйинини стадиондан кузатади  31 10:51Пролига. Тур аутсайдерлар тўқнашуви билан бошланади  0 10:20"Манчестер Сити" Родрига ўринбосар топди  0

Ўткир Юсупов: "Наманганга ОЧЛни олиб келишни уддаладик, гуруҳ босқичида Карим Бензема тўп тепаётган жамоа тушишини истайман" News

Ўткир Юсупов: "Наманганга ОЧЛни олиб келишни уддаладик, гуруҳ босқичида Карим Бензема тўп тепаётган жамоа тушишини истайман"

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси учун 22 август оқшоми муваффақиятли кун сифатида тарихдан ўрин олди.

Самвел Бабаян шогирдлари шу куни Қатарда ОЧЛ плей-офф учрашувида "Ал Вакра"ни доғда қолдиришни уддасидан чиқишди. Дониёр Абдуманноповнинг ягона голи "лочинлар"га ғалаба келтирган бўлса, Ўткир Юсупов шу куни бир неча маротаба жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Бугун мусобақанинг гуруҳ босқичига қуръа ташланади. Биз эса бу борада Ўткир Юсуповнинг фикрлари билан қизиқдик. 


- Ғалаба билан табриклаймиз. Бу бутун Ўзбекистонни ғалабаси. Ўйин қандай таассурот қолдирди? Ўйиндаги бурилиш нуқтаси нима бўлди?

- Аввало бизни қўллаб-қувватлаган яқинларимиз, дўстларимиз,мухлисларимизга раҳмат айтишни истардим. Улар Қатарда ҳам, экран ортида ҳам бизга жон куйдиришди. Ниятимиз гуруҳ босқичига чиқиш эди. Наманганга ОЧЛни олиб келиш учун Қатарга бордик. Худога шукур юзимиз ёруғ бўлди. 

- Жамоанинг ўйинга режаси экстра-таймларгача бориш эдими? 

- Мезбон жиҳатдан ҳам улар ўйинни яхши бошлашди, кетма-кет ҳужумлар ташкил қилишди. Лекин биз жисмонан тарафлама кучли эдик. Уларда мавсум энди бошланди. Қизил карточкадан кейин эса ўйин назорати "Навбаҳор" томонига ўтди, ҳужумлар кўпайди. Якунда ўзимиз истаган натижага эришдик. 

- Қатардаги шароит ва жамоаларнинг даражасида фарқ катта. Битта ўйинга қаратилган эътибор ва тайёргарлик асосий планга чиқдими?

- Тўғри, Қатарда пул кўп, стадионларидаги шароитларни айтмаса ҳам бўлади. Бундай шароитларда тўп тепишни кўп жамоалар исташи табиий. Ҳар бир футболчи у ерда тўп тепишни орзу қилса керак. 

- Бугун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичида Наманганга қайси юлдуз футболчи келишини истардингиз?

- Қандай рақиблар рўбарў келишини қуръада ташлангач кўрамиз. Саудия Арабистонидан Карим Бензема тўп тепаётган "Ал Иттиҳод" тушишини истардим. Чунки бу орқали жамоадошларимда умра амалини бажариб келиш имконияти юзага келади, деб ўйлайман. Яхши ният қилиб қоламан. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика