Latest news

21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  0 21:48Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  84 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  11 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  4 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  4 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  15 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  2 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  8 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  1 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  33 15:50Ўртоқлик учрашуви. "Қизилқум" - "Арал" 3:3  2

“Ўтган йил умуман ойлик маош олмадик. Қарздорлик ёпилмаса "Арал" ПРО Лигада иштирок этмаслиги мумкин” – Темур Турдиев билан суҳбат News

“Ўтган йил умуман ойлик маош олмадик. Қарздорлик ёпилмаса "Арал" ПРО Лигада иштирок этмаслиги мумкин” – Темур Турдиев билан суҳбат

Хабарингиз бор, Қорақалпоғистоннинг “Арал” футбол клуби деярли ҳар йили тайинли ҳомийси йўқлиги сабабли, молиявий қийинчиликларни бошидан ўтказиб келади.

Жамоа иккинчи давранинг узоқ сафар ўйинларига баъзида бора олмай қолганига ҳам гувоҳи бўлганмиз. Яқинда муҳтарам юртбошимизнинг ушбу жамоа ҳақида билдирган фикрларидан кейин кўпчилик “Арал”ни Суперлигада иштирок этишини таҳмин қилганди. Маълум муддатлик ўзига ҳос шов-шувли хабарлардан сўнг ҳаммаси изга тушди. Жамоа 2021 йилги мавсумни Суперлигада эмас балки ПРО-Лигада ўтказадиган бўлди. Яқинда қорақалпоқ футболининг жонкуярларидан бири Темур Турдиев билан боғланиб, жамоадаги янгиликлардан хабардор қилишини сўраганимизда таклифимизни рад этмади. Дарвоқе, Турдиев бугунги кунда “А мураббийлик лицензиясига эга ва у киши бир неча йиллардан буён молиявий қийинчиликларга қарамай жамоани бошқариб келаётганини алоҳида эътироф этиш керак.

- Яширишни кераги йўқ, жамоада ҳалигача йиллик сарф-харажатлар сметаси ва аниқ режа тузилмаган бўлсада, ушбу ҳафтадан йигитларни йиғиб янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юбордик. Клуб қароргоҳи бўлмагани туфайли футболчилар асосан маҳаллий йигитларни ташкил этмоқда ва улар машғулотга ўз уйидан қатнаб турибди – дея гап бошлади Темур Турдиев.

- Таркибда 28 нафар футболчи шуғулланмоқда. Уларнинг кўпчилиги академия тарбияланувчилари ҳисобланади. Бу йил ҳам ички имкониятдан келиб чиқиб, катта эхтимол билан асосан ўзимизнинг маҳаллий футболчиларга эътибор қаратамиз. Ҳозир қўл остимизда 2003-2004 йилларда туғилган ўйинчилар ҳам борлигини айтиб ўтишим керак. Бизда иқтидорли ёшлар кўп. Масалан ўтган йили 2002-2003 йилларда туғилган футболчиларимизга имконият бергандик, ўзини кўрсатганлари ҳам бўлди. 2003 йилда туғилган бир нафар футболчимизга ёшлар терма жамоасидан таклиф бўлди. Ўзимиз ҳам бундан хурсан бўлдик. Мақсадимиз бу йил ҳам ёшларни кашф этиб, терма жамоаларга ўйинчиларни етказиб беришдир.

- Биласизми 2020 йилда умуман ойлик маош олмасдан иштирок этдик. Ватанпарварлик, содиқлик ва жонкуярлик қилган жамоамизнинг ҳар бир аъзосига миннатдорчилик билдираман. Клуб мутасаддилари бу йилги чемпионат бошланмасидан олдин, ўтган мавсумдаги қарздорликларни баратарф этишларини кутяпмиз. Ўзбекистон Профессионал Фубол Лигасидан ҳам огоҳлантириш хати келди. Қарздорлик масалани тез фурсат ичида ҳал қилиш кераклиги бўйича. Акс холда ЎзПФЛ жамоани ПРО Лигада иштирок этишига рухсат бермайди.

- Тўғриси, ҳозир Вазирлар маҳкамасининг “Арал” клуби бўйича қарор чиқаришини кутяпмиз. Жамоага тайинли ҳомий бириктирилмаса, ҳокимятни бир ўзи жамоага қараши қийин бўлади барибир. Клубда ҳал қилиниши зарур бўлган ишлар қалашиб ётибди. Оддий мисол, сунъий қопламали майдонимиз таъмирга муҳтож холга келди. Вазиятдан чиқиш учун мажбурий равишда машғулот ўтказиб юрибмиз. Лекин ПРО Лига талабига жавоб бермайди. Шунинг учун майдонга ҳам жиддий эътибор қаратиш керак деб ҳисоблайман.

- Албатта шу ўринда бир йил ойлик маошсиз ишлаб яна ўзимизда қандай куч топа оляпмиз деган табиий савол туғилади. Очиғини айтганда, шахсан мен “Футбол маҳорат мактаби”да ҳам фаолият юритаман. Жамоамизнинг тажрибали футболчиларини ҳам даромад келтирувчи қўшимча иши борлиги учун “Арал”да ҳаммамиз беминнат хизмат қиляпмиз. Лекин раҳбарият ҳам буни тушуниб, кеч бўлсада ҳисоб-китоб ишларини амалга ошириши керакда! Қачонгача қуруқ раҳматга ишлаймиз?!

- “Арал”да тажрибали ўйинчилардан Ислом Сейтназаров, Мирас Карлибоев, Дамир Низанов, Наврўз Алимов ҳамда Расул Мусаев сингари йигитлар бугунги кунда ҳам биз билан бирга янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Тажрибали ҳужумчи Наврўз Ҳаипов эса бутсаларини михга илган шекилли, кўриниш бермаяпти. Билишимча у спорт мактабида ҳам фаолиятини якунлаган.

- Мураббийлар штабида менга Аббос Шамшиддинов яқиндан ёрдам бермоқда. Шунингдек ўйновчи мураббий Ислом Сейтназаровни ҳам кўмаклашаётганини айтиб ўтишим керак.

- Юқорида айтиб ўтганимдек, жамоада молиявий муаммоларни ҳал этмай туриб, янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда ёки бошқа шароити яхши қароргоҳда ўтказишни режалаштиришга ботинолмаяпмиз. Биз ҳам истаймиз, четдан жамоамизни қучайтириш учун қўшимча кучларни жалб этишни. Лекин бундай инқирозли даврда бошқа вилоятдан футболчи чақиришни имкони йўқ. Клуб учун аввало база қилиш керак. Автобус ҳам йўқ. Умид қиламизки, келгусида ҳаммаси аста-секин яратилади.

- Нолимайман, “Футбол маҳорат мактаби”да ойлик маошларимизни ўз вақтида оламиз. Футбол ассоциациясида ҳам бу бўйича барқарорлик юазага келмоқда. Ажаб эмас энди “Арал”да ҳам шундай бўлса – дейди Темур Турдиев.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика