Latest news

15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  11 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  14 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0

Отангга раҳмат Сухроб! News

Отангга раҳмат Сухроб!

"Бухоро" клуби мухлислари жамоанинг собиқ футболчиси Сухроб Неъматовнинг клубга қайтишини жуда исташаётганди.
Якунда айнан шундай бўлиб чиқди ва Сухроб ўз клубига қайтди. Қуйида "Бухоро" мухлислари номидан ёзилган нома билан танишиб чиқиш мумкин.

Биз "Бухоро" клуби мухлислари садоқатли футболчиларимизни доимо қўллаб-қувватлаганмиз. Улар билан доимо биргамиз. Бизнинг жамоамиз балким ҳозирда ўртамиёнадир лекин биз шонли тарихимиз билан ("Нурафшон" даври), жамоага садоқатли футболчиларимиз билан доимо фахрланиб келганмиз.

"Бухоро"даги маҳаллий футболчилар ҳаттоки легионерлар ҳам жамоага садоқатини доимо амалда исботлаб келган. Жамоа асосан ўзи тарбиялаган маҳаллий футболчилар билан доим фахрланиб келган.

Биз жамоа мухлислари Сухроб Неъматовга талаб қўйган эдик, ҳатто Сухроб иккиланиб ҳам ўтирмади. Шу заҳотиёқ "Бухоро" таркибига келиб қўшилди. Пулдан жамоа мухлисларини устун қўйди. Жамоамиз раҳбарияти ҳам мухлислар фикрини пулдан устун қўйди. Қарор қабул қилинди. Сухроб энди "Бухоро"да ўйнайди!

Мухлислар энди нима деймиз. Сухроб сени вояга етказган, ҳақиқий эркак, ватанпарвар қилиб тарбиялаган отангга, футболга киритган мураббийингга, устозларинга раҳмат.

Бизни фикримизни тушунган клуб раҳбариятига раҳмат.

Сухроб сен энди ҳақиқий сардорсан. Бошқалар ҳам сендек садоқатли бўлишини тилаб қоламиз.
Олға "Бухоро".

Акбар Халимов (43 нафар жамоанинг содиқ мухлислари номидан).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика