Latest news

16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  1 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  7 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7

Отабек Умаров ва Равшан Эрматов Миллий футбол марказидаги қурилиш жараёнини кўздан кечирди News

Отабек Умаров ва Равшан Эрматов Миллий футбол марказидаги қурилиш жараёнини кўздан кечирди

Айни пайтда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида ўзбек спортидаги яна бир бунёдкорлик лойиҳаси – Миллий футбол маркази қурилиши олиб борилмоқда.

Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ушбу жараён билан яқиндан танишди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов лойиҳа ҳақида батафсил маълумот берар экан марказ ҳудудида 280 кишига мўлжалланган замонавий меҳмонхона, футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази, миллий терма жамоалар базаси, Республика футбол академияси, спорт тиббиёти ва реабилитация маркази фаолият олиб бориши ҳақида таъкидлади. Шунингдек, қурилиш жараёнида сифатли материаллардан фойдаланишга аҳамият қаратилаётганини қўшимча қилди.

Ўз навбатида Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров мазкур лойиҳа келгусида ўзбек футболининг юқори даражага кўтарилишида муҳим платформа вазифасини бажариши ҳақида тўхталиб, унда хориж тажрибасидан кенг фойдаланиш борасида таклифларини илгари сурди. Мутасаддилар ўрганиш ишлари давомида объектни батафсил кўздан кечириб, иш самарадорлигини ошириш бўйича фикр алмашишди.

Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика