Latest news

20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  0 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  3 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  2 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  11 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  11 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  5

Отабек Шукуров: "Ўзимиз шу ҳолатга келтирдикми, ўзимиз олиб чиқиб кетамиз" News

Отабек Шукуров: "Ўзимиз шу ҳолатга келтирдикми, ўзимиз олиб чиқиб кетамиз"

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси пойтахтимизда йиғин олиб бораётганидан хабарингиз бор.

Бугунги машғулотларга "Насаф" жамоасидан чақирилган тўрт нафар футболчи Ойбек Бозоров, Дилшод Саитов, Ҳусниддин Алиқулов, Акмал Мозговой келиб қўшилди. Улар Иан Катанец қўл остида тикланиш машқларини олиб боришди. Одатдагидек машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ бўлди. Фурсатдан фойдаланиб сайтимиз мухбири терма жамоамиз етакчиси Отабек Шукуров билан интервью уюштирди. 

- Дастлаб давом этаётган йиғин ва янги бош мураббий ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Янги бош мураббий ва янги мақсадлар билан машғулотларни бошлаб олдик. Тўғри бу ўртоқлик учрашуви. Лекин терма жамоанинг ҳар бир ўйини футболчилар учун ҳам, мухлислар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Янги бош мураббий билан барчасини яхши томонга ўзгартиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Ҳозир Сречко Катанецдан бошқа нарсани ўзгартиришни талаб қилиш вақтимас. Ундан фақат Жаҳон чемпионатига чиқишни талаб қилиш керак. Йилма-йил бунга эришиш лозим. 

- Йиғиннинг илк кунларидан бошлаб Сречко Катанецнинг қандай устунликлари ва фарқларини кўрдингиз?

- Ҳозир бирор нарса дея олмайман. Лекин тартиб-интизомга қаттиқ ёндошар экан. Футболда майда камчилик бўлмайди. Ҳозирдан бир оила сифатида жипслаштиришга ҳаракат қилмоқда. Тартиб бўлса, терма жамоа бирлаша олса, натижа ҳам ўзи келади. Бу жуда ҳам яхши, деб ўйлайман.

- Миллий терма жамоа сардорлиги учун сизнинг номзодингиз илгари сурилмоқда. Одил Аҳмедовдан сўнг сардорлик боғичини  қабул қилиб олишга тайёрмисиз?

- Аввало буни мен ҳал қилмайман. Ким сардор бўлишидан қатъий назар терма жамоага фойдаси тегса бўлгани. Бу ватан терма жамоаси бўлгани учун мағлубиятлар, Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганимиз юракка оғир ботади. Терма жамоага чақирилисан дейишса, бошқача ҳиссиётлар бўлади. Қандай қийинчиликлар бўлса, тайёрмиз. Ўзимиз олиб чиқмасак, бизга ҳеч ким четдан келиб ёрдам бермайди. Мана шу ҳолатга ўзимиз олиб келдикми, ўзимиз олиб чиқамиз. 

- Швеция каби топ яъни Жаҳон даражасидаги терма жамоалар билан ҳар доим ҳам ўйнайвермаймиз. Аввалги йилларда Сурия, Ироқ билан чекландик. Кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказишимизга муносабатингиз қандай?

- Мураббийга кўп нарса боғлиқ. У катта мақсадни қўйдими, катта талабларни қўйиши керак. Швеция каби юқори даражадаги терма жамоалар билан ўйнаш катта ёрдам беради. Ўзингиздан кучсиз терма жамоа билан ўйнадингизми, сиз кучсизланаяпсиз дегани. Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилдими, мана шундай термаларга қарши майдонга чиқиш зарур. 

Абдулазиз  Искандаров ёзиб  олди

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика