Latest news

08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  0 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  6 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  15 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  4 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  3

Остон Ўрунов: "Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим" News

Остон Ўрунов: "Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим"

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Персеполис" клуби футболчиси Остон Ўрунов жароҳати қайталанишига нима сабаб бўлгани, "Бешиктош" томонидан қизиқиш ва Эрон Про лигаси жорий мавсуми якунлари хусусида фикрларини билдирди.

"Тикланишим унчалик яхши кечмади. Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим. Жамоа билан икки кун машғулот қилдим, аммо учинчи куни ўйинда жароҳатландим. Жисмоний тайёргарлигим яхши бўлмагани ўтган мавсумда асосий муаммомга айланди. Такрор-такрор жароҳатланишимнинг сабаби ҳам шу эди, мавсум бошланишидан олдин тўлиқ жисмоний шаклга кира олмадим.

"Персеполис"нинг мухлисиман ва бу жамоада қолиш имконияти мени жуда хурсанд қилди. Умид қиламанки, келгуси мавсумда бу йилгидан кўра яхшироқ натижа кўрсатаман. Жамоамиз ҳам яхшироқ ўйнаб, мухлисларимизни хурсанд қилади деб умид қиламан.

Журналистлардан "Бешиктош" менга қизиқаётгани ҳақида эшитдим. "Персеполис"дан кетишим ва Туркия Суперлигасида, айниқса, "Бешиктош" каби жамоада бўлишим ҳақидаги гапларни жиддий қабул қилмайман. Бутун эътиборим "Персеполис" билан эришиладиган ютуқларга қаратилган ва ҳозирги пайтда бошқа бирор жамоа ҳақида ўйлашни умуман истамайман. Мақсадим – "Персеполис" билан 2 йиллик шартномам мобайнида муваффақиятга эришиш ва мухлисларни хурсанд қилиш.

Биз, шубҳасиз, ўз заиф томонларимизни чуқур таҳлил қилдик ва янги мавсумгача уларни бартараф этиб, яна ғалабаларга эришамиз ҳамда чемпионликни қўлга киритамиз. Кўпчилик муваффақиятсизликка учрашимизда жамоа бош директорини айблади, аммо ишончим комилки, у (Ризо Дарвиш – таҳр.) мен ҳамкорлик қилган энг яхши бош директорлардан биридир. У ҳам бошқалар сингари жамоамизнинг ҳозирги аҳволидан ташвишда ва уни танқид қилиш мутлақо бефойда, аксинча, бу жамоага зарар келтириши аниқ", – деди Ўрунов.

24 ёшли вингер якунланган масум "Персеполис" либосида 25 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ҳамда 1 та голга ассистентлик қилди. 

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика