Latest news

02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  298 01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  1 00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  1 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  0 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  1 00:00Россия кубоги. "Зенит" ЦСКАни мағлубиятга учратди. Файзуллаев 68-дақиқада майдонга тушди  9 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  97 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  6 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  8 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  4 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  4

Остон Ўрунов: «Одил Аҳмедовга ҳавас қиламан» News

Остон Ўрунов: «Одил Аҳмедовга ҳавас қиламан»

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сардори Остон Ўруновни суҳбатга тортиб, унинг муҳим мусобақа арафасидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Саккиз ёшимдан миллионлар ўйинидаман, - дея сўз бошлади истеъдодли ярим ҳимоячи. - Одил Аҳмедовга ҳавас қилиб футбол ўйнашни бошладим. Спортнинг бу туридаги илк қадамларим Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида ташланган. Қайсидир маънода бу қароримга оилавий муҳит ҳам таъсир ўтказган. Аниқроғи, акам ўз вақтида тўп сурганлар. Футболнинг илк сир-асрорларини Абдухалил Иноятовдан ўрганганман. Навоий вилояти ўсмирлар термасига истеъдодли футболчиларни танлаб олиш жараёнида ушбу жамоадан таклиф олдим. Илк мусобақа Фарғона вилоятида ўтказилди. Ўша турнирни кузатиш учун «Пахтакор» клубидан селекционер-мураббийлар ташриф буюришган экан, уларнинг таклифи билан Тошкентга келдим. Бу ерда Темур Олимхўжаев мени қарши олдилар. Жиддий синов, яъни кўрикдан муваффақиятли ўтганимдан сўнг «Пахтакор» билан шартнома имзолаб, ҳозирда ўринбосарлар сафида ўйнаяпман. Тақдирни қарангки, менга Одил Аҳмедовни юлдуз даражасига кўтарган клубда ўйнаш бахти насиб этди. Орзуларимдан бири ушалди. Бунинг учун биринчи галда ота-онамдан миннатдорман. Улар ўз вақтида миллионлар ўйинига бўлган меҳримни пайқаб, футбол мактабига олиб боришди, барча шароитларни яратиб беришди. Албатта, ўқишни ҳам ташлаб қўйганим йўқ. Ҳозирда Республика Олимпия захиралари коллежида таҳсил оляпман. Ушбу ўқув масканида ўз вақтида машҳур футболчилар ўқишган.

- Ўсмирлар термасидан қачон таклиф олдингиз?


- Жамоа сафига Темур Олимхўжаевнинг таклифлари билан қўшилдим. Бир неча йилдан бери ўзлари мураббийлик қилиб келаётганликлари учун шогирдлари имкониятларини яхши биладилар. Ўз ўрнида биз ҳам бу ишончни оқлаш, имкониятларимиздан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Ахир юртимизда бу ёш тоифасида минглаб футболчилар бор. Улар орасидан 18 нафарини танлаб олишган экан, демак биз бунга муносиб эканлигимизни амалда исботлашимиз керак.


- Тайёргарликлар яхши ўтдими?

- Барчаси аъло даражада бўлди. Терма жамоалар маркази томонидан бир нечта ўқув-машғулот йиғинлари, улар доирасида кўплаб халқаро ўртоқлик учрашувлари ўтказдик. Беларусь, БАА, Словакия, Япония каби давлатларда шуғулландик, йиғин доирасида ушбу мамлакатлар ўсмирлари билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Тошкентда Эрон, Япония, Уммон, Туркманистон, Польша каби термалар билан ўйинлар ўтказдик. Айниқса, «кўҳна қитъа» жамоаларига қарши кечган баҳслар анча фойдали бўлди. Бўйдор, жисмонан бақувват европаликлар билан ўтказилган учрашувлар бизнинг фойдамизга хизмат қилишига ишонаман. Сафар олдидан охирги йиғинимиз Словакияда ташкил этилиб, у ерда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Иккала ўйинда ҳам дуранг (1:1, 0:0 - муаллиф) қайд этилди. Ўйлайманки, Осиё чемпионатида мухлисларимизни уялтириб қўймаймиз.

- Гуруҳдаги рақиблар ҳақида нима дея оласиз?


- Олдимизга қўйилган биринчи галдаги вазифа - гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб олиш. Биласиз, чорак финал учрашуви финалга монанд тарзда кечади - ўртага жаҳон чемпионати йўлланмаси қўйилади. Ўша ўйинда ғалаба қозонган жамоага мундиал чиптаси берилади. Биздан аввал тўп сурган акаларимиз бу йўлланмани қўлга киритиб, мундиалда ҳам ишончли иштирок этишган. Уларнинг шонли анъанасини давом эттиришга астойдил ҳаракат қиламиз. Гуруҳимиздаги жамоалар билан бемалол ўйнаса бўлади. Биринчи ўйинимиз Таиланд термасига қарши кечади. Илк учрашув ҳаяжонини енгиб ўтсак, ғалабага эришиш осонлашади. Яна бир рақиб - Яман жамоаси билан аввал ҳам ўйнаганмиз. Бу терма бизга ортиқча қийинчилик туғдирмаса керак, деб ўйлайман. Асосий рақиб бу - шубҳасиз, КХДР термаси. Гуруҳ ғолиблиги учун кураш айнан Шимолий Корея жамоаси билан бўлиб ўтади. Мураббийлар штаби йиғинлар чоғида уччала рақиб ҳақида ҳам маълумотлар беришди, улар иштирокидаги ўйинларни кўриб, таҳлил қилиб чиқдик. Ҳиндистонга яхши кайфиятда етиб келдик. Умид қиламанки, Ўзбекистонга худди шундай кўтаринкилик билан қайтамиз. Миллий термамиз ЖЧ-2018 саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этяпти, кетма-кет иккита учрашувда ғалабага эришилди. Бу ютуқлардан сўнг футбол мухлисларининг кайфияти тоғдек кўтарилган. Табиийки, биз ҳам шунга мос равишда акаларимизнинг зафарли юришларини давом эттиришни истаймиз. Мақсадга эришиш йўлида жамоамизга барча шароитлар яратиб берилган эканми, демак бунга ўз натижамиз билан жавоб беришимиз шарт.

К.АЛИМОВ суҳбатлашди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика