Latest news

01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  2 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  49 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  3 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Ўсмирларимизни қўллаб-қувватлайлик! News

Ўсмирларимизни қўллаб-қувватлайлик!

Мана, Бирлашган Араб Амирликлари бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чепионатининг дастлабки беш кунлиги ҳам ортда қолди.
Ўз ота-онаси ва яқинларидан узоқда туриб, Ватанимиз шаънини муносиб химоя қиладиган ёшларимизга Ўзбекистондан туриб миннатдорчилик билдириб қоламиз! Мен бошқа гуруҳда жойлшаган бўлиб ўтган учрашувларни муҳокама қилмоқчи эмасман ҳамда бу учрашувларга тўхталмоқчи ҳам эмасман. Бу мақоламда ёшларимизга бўлган ишончимизни ҳамда қанақадир маънода ёшларимиз билан бирга хоҳ меҳмонхонада бўлишсин, хоҳ стадионда БИЗ улар билан бирга эканлигимизни билдирмоқчиман. Ҳа, бизни ёшлар Осиё чемпионлигини қўлга киритишган, келажакда қўрқмасдан айтолишимиз мумкин, миллий терма жамоамиз таркибида майдонга тушиб Ўзбекистон футболини Осиёга яна бир бор канака кучга эга эканлигни кўрсатиб кўйишади!

Ҳурматли юртбошимиз айтганларидек ҳеч бир нарса спортчалик ватанимизни дунёга танита олмайди! Шундай экан ҳар бир Ўзбекистон фуқаросига, яратиб берилган имкониятлардан фойдаланиш, жаҳон ареналарига чиқиш эшиклари ҳам доим очиқ.

Тўғрисини айтадиган бўлсам, championat.asia сайтига бугунчалик ҳеч қачон кўп эътибор қилмаганман, кайси маънода дейсизми? Мана шу ёшларимиз ва уларни рақиблари тўғрисида тўлиқ маълумот олиш мақсадида ва бўлиб ўтадиган учрашувларни таққослаб, иккала жамоа имкониятларни ўрганиш мақсадини назарга тутаяпман. Панама билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг, ёшларга бўлган ишончимиз анча ортди. Лекин ушбу грухда Марокаш ҳамда Хорватия учрашувидан кейин яна эътиборимизни ёшларимизга қаратишимизга тўғри келди. Сабаби кейинги учрашув Марокаш билан бўлиб ўтиши ва Марокаш Хорватияни қандай ахволга солиб қўйгани футбол сайтларида бизга маълум қилинди. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсам кеча “СА” да чоп этилган Марокаш сафида Ўзбекистонга қарши 9 нафар легионер ўйнайди  сарлавҳали маълумотларни ўқиб, ўйланиб қолишга мажбур бўлдим. Марокашнинг деярли 80 фоиз ўйинчиси Европани гранд жамоларида тўп суришар экан. Ҳа, 2-тур биз учун анча қийин бўлишига биз деярли аниқ ишондик ва ич-ичимиздан ютқазган тақдиримизда ҳам Хорватияни ютсак кейинги босқичга чиқамиз деб Марокаш билан бўладиган учрашувга уч очкони берамизда лекин, иккинчи ва учинчи ўринни олишимиз сақланиб қолишига ишониб учрашувни тамоша қилдик.
   
2-тур ҳам ўз ниҳоясига етди, теле экран орқали ушбу учрашувни томоша қилдим, балки мен адашгандирман лекин, ёшларимиз ютқазиб қўйсак уч очкодан маҳрум бўламиз қабилида эмас балки ютқазганимиздан кейин Ўзбекистон ахлига қай юз билан қараймиз деб ўйлаб тўп тепишгани шундоқ кўриниб турди. Бу ватан ҳисси! Марокаш тўсиғидан ўтилди ўтилганда ҳам дуранг билан ўтдик. Бу биз учун етарли. Учрашуни ҳаммамиз кўрдик келинг тан олайлик Марокаш биздан кучли эди сабабларини эса юқорида келтириб ўтдим.

Дилшод Нуралиев шогирдларига ва ушбу мураббийни ўзларига Ўзбекистондан туриб шуни айтмоқчиман-ки, Ўзбекистон ҳаммамизники, Сизлар мағлубиятга учрасангиз биларни эса юрагимиз азият чекади. Сизлар ғалаба қозонсангизлар биз мағрурланамиз! Ишонинглар, ҳар дақиқада ҳар онда биз мухлсилар фақат Сизлар билан биргамиз! Яратганга шукроналар булсин-ки жамоамиз ўта қийин бўлаган учрашувда жароҳатларсиз ҳамда огоҳлантиришларсиз кейинги турга ўтиб олди. Насиб бўлса аэропортда Сизларни, ёшларимиз жаҳон чемпиони бўлишди деб қўлларизда кубок билан кутиб олиш биз мухлисларга насиби рўза айлаган бўлсин!

Хулоса ўрнида шуни айтмоқчиманки, Биз мухлисларга Сизларни ғолиб бўлиб ватанимизга кайтиб келишларингиз сув ва ҳаводек зарур! Яратган Сизларни ўз паноҳида асрасин, омад ҳеч қачон тарк этмасин!

Адҳамжон Асадов (-MaN-UniteD-)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика