Latest news

12:43"Бавария" етакчиларидан бири билан шартномани узайтиришга тайёр  0 12:17Рубен Аморим: "Финалга тайёрланишнинг энг яхши усули – "Челси"га қарши ўйнаш"  1 11:42Хёйсен яқин соатларда "Реал"да тиббий кўрикдан ўтади  3 11:1838 ёшли Варди нима учун фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини тушунтирди  0 10:51Анчелоттига Бразилия термасида кимлар ёрдам бериши маълум  1 10:20Педри “Барселона“ рекордини ўрнатди  9 09:53“Реал Мадрид“ ярим ҳимояни кучайтириш учун учта футболчи номзодини кўриб чиқмоқда  8 09:22Forbes. Дунёнинг энг сердаромад спортчилар рейтинги тузилди  5 08:54Жозе Моуринью фаолиятини терма жамоада давом эттиришга яқин  3 08:23Ямал Роналду билан тенглашиб олди  16 07:55Флик мавсум ҳақида: “Мавсумдаги энг ёқимли лаҳзалар? “Реал“га қарши тўртта классико“  22 07:28Суперлига. Бугун 10-турга старт берилади  2 02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  59 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  4

Ўсмирларимиз ҳали расман гуруҳдан чиқишгани йўқ News

Ўсмирларимиз ҳали расман гуруҳдан чиқишгани йўқ

Ўзбекистон ўсмирлари Марокаш билан дуранг ўйнаганидан хабарингиз бор.
Кўпчиликни битта савол қизиқтирмоқда "Ўзбекистон гуруҳдан чиқдими?".

Ўсмирларимиз ҳисобида 4 очко бор. Агар сўнгги турдан сўнг Ўзбекистон учинчи ўринни олса энг яхши кўрсаткичга эга бўлган тўрт жамоа орасига кира олиши керак. Яъни иккита гуруҳда учинчи бўлган жамоанинг кўрсаткичи биздан паст бўлиши лозим.

Ҳозиргача тўртта гуруҳда иккита тур бўлиб ўтди. "D" квартетида биз учун яхши ҳолат содир бўлди.


  Жамоа Ў
Ю Д М Т Н О
1 Япония
2 2 0 0 4 1 6
2 Тунис
2 2 0 0 3 1 6
3 Россия
2 0 0 2 0 2 0
4 Венесуэла
2 0 0 2 2 5 0

Сўнгги турда Россия ва Венесуэла ўзаро баҳс олиб боришади. Ғолиб уч очокга эга бўлади. Бу дегани ушбу гуруҳдаги учинчи ўринни олган жамоа 4 очкоси бор бўлган Ўзбекистондан пастда бўлиши аниқ. Биздан кўрсаткичи паст бўлган битта жамоа аниқ.


Иккинчи жамоа номи фақат 23 октябрь куни ёки ундан кейин маълум бўлиши мумкин. "A" гуруҳидаги вазият билан танишинг:


Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т

Н

О

1

Бразилия

2

2

0

0

12

2

6

2

Гондурас

2

1

1

0

4

3

4

3

Словакия

2

0

1

1

3

8

1

4

БАА

2

0

0

2

2

8

0


 
Сўнгги турда Словакия - БАА, Бразилия - Гондурас учрашувлари бўлиб ўтади. Ушбу турда БАА ғалаба қозонса ёки камида дуранг ўйнаса Ўзбекистон ўша лаҳзада кейинги босқичга чиқади.

Демак, ўсмирларимиз учинчи турни ўтказмадан аввал кейинги босқич масаласини расман ҳал қилиши мумкин. Бунинг учун БАА учинчи турда мағлуб бўлмаслиги лозим.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика