Latest news

12:40"Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ва Украина беллашувини кўришни истардим" – Максим Шацких билан катта интервью  0 12:27Эшитдик-да! "Нефтчи" Ўзбекистон МТЖнинг икки аъзосига қизиқмоқда  7 12:06"Манчестер Сити"га янги келган Шерки: "МЮни йўқ қилиш учун улар билан ўйинни кутяпман"  13 11:39Симеоне: "Энрике таркибни кучайтириши керак бўлганида, ПСЖ вингер учун 70 млн евро сарфлади"  2 11:11Гравина: "Гаттузо – Италия футболининг рамзи"  0 10:41“Арсенал“ 19 ёшли футболчи учун курашда “Челси“ни "енгди"  6 10:08ПСЖ украиналик футболчининг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  1 09:35ЦСКА вингери Туркия клубига ўтиши мумкин  2 09:04“У футбол ва футбол учун яшайди.“ Карлес Пуйоль Роналду ҳақида  6 08:30Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0 07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  21 07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  2 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  24 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6

Осиё ўйинлари: Гуруҳда биринчи ўрин нақдми? News

Осиё ўйинлари: Гуруҳда биринчи ўрин нақдми?

21 август куни Инчеонда ўтадиган Осиё ўйинларида жамоавий спорт турларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда футбол терма жамоамиз “В” гуруҳидан ўрин олиб, Гонконг, Бангладеш ва Афғонистон терма жамоаларига қарши майдонга тушиши аниқлашди. Айтиш мумкинки, гуруҳдан ўтиш биз учун муаммо туғдирмайди. Чунки бу рақиблардан савия борасида анча олдиндамиз.

Мусобақада терма жамоамиз олдига муносиб иштирок этиш, ғолиб чиқишга интилиш вазифаси қўйилган. Гуруҳда биргина Гонконг ҳимояга ётиб олган ҳолда бизга қийинчилик яратишга интилар, лекин Бангладеш ва Афғонистонни бемалол мағлуб этишимизга шубҳа йўқ. Бу жамоаларнинг қандай футбол намойиш этишларини билиш қизиқ.

Бангладеш билан бир марта Осиё Кубоги саралаши ва ўтган сафарги Осиё ўйинларида тўқнаш келганмиз. Шундан буён улар ўсишдими-йўқми, шунга жавоб оламиз. Афғонистон билан ҳали ўйнамаганмиз. Бу терма охирги йилларда қатор ўйинлар ўтказиб, ФИФА рейтингида анча юқорилаб олди. Гонконг билан Осиё Кубоги саралаш босқичлари ва Осиё ўйинларида майдонга тушганмиз. Ушбу жамоага қарши сўнгги беллашувларда кутилмаганда муаммоларга дуч келмоқдамиз. Бу сафар ўша анъана барҳам топади деган умиддамиз.

Гуруҳ мураккаб эмас. Лекин навбатдаги босқичларда тўқнаш келадиган термалар тўғрисида бош қотириб кўриш лозим. Нимчорак финалда бизга Жанубий Корея ёки Саудия Арабистонининг дуч келиш эҳтимоли юқори. Корейслар мезбон бўлгани сабабли тайёргарликка жиддий эътибор қаратишмоқда. Ўз навбатида Саудия Арабистони бир неча кун аввал йиғилиб, Туркияда йиғинда иштирок этяпти. Улар бир қатор назорат учрашувлари ўтказишди, “Фенербахче” билан ҳам ўйнашга келишиб олишган. Барчаси биз учун яхши кечган тақдирда чорак финалда йўлимизга Япония, Ироқ, Қувайт ёки Уммондан бири чиқиши мумкин. Лекин бу жамоаларнинг қандай тайёргарлик кўраётгани ва қайси футболчиларни Инчеонга олиб боришини ҳозир айта олмаймиз. Билганимиз шуки, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони Осиё ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриш билан банд.

Гуруҳдаги рақибларимиз тўғрисида маълумот берсак, Бангладеш август ойида икки йиғинда қатнашди. Армия терма жамоасини 3:1 ҳисобида енгган Лодевийк де Круиф шогирдларидан Эманто Винсент дублга эришди, Воҳид Аҳмад учинчи тўп муаллифи бўлди.

Бангладешда футбол унчалик яхши ривожланмаган. Шу сабабли бу давлат футболи ва терма жамоалари ҳақида аниқ маълумотларга эга эмасмиз. Олимпия терма жамоасини голландиялик Лодевийк де Круиф бошқармоқда. 44 ёшли мутахассис футболчилик фаолиятида ҳимоячи сифатида Голландиянинг “ТОП  Осс” клубида ўйнаган. “Хартленд” клубидан кейин ўтган йилдан бошлаб Бангладеш терма жамоасида ишлаб келмоқда.

Круиф Инчеонга борадиган таркибни аниқлаб улгурган. Унинг рўйхатидан қуйидаги футболчилар ўрин олган.
Дарвозабонлар
– Шаҳидул Алам, Русел Маҳмуд
Ҳимоячилар – Райҳан Ҳасан, Кесто Кумар, Ёсин Хон, Атикур Раҳмон, Тапу Барман, Тутул Ҳуссайн, Ямин Аҳмад
Ярим ҳимоячилар – Соҳел Рана, Мамунул Ислом, Атикур Фарҳод, Юсуф Сифат, Омар Фарук, Жамал Буиян
Ҳужумчилар – Аминур Раҳмон, Висент Эманто, Воҳид Аҳмад, Таклис Аҳмад, Жевел Рана.

Гонконг терма жамоаси эса ҳар ҳафтада бир марта тайёргарлик машғулотларида иштирок этиб, маҳаллий клубларга қарши назорат беллашувларида майдонга тушяпти. Маҳаллий клублар ва терма жамоалар охирги йилларда жаҳоннинг етакчи клублари ҳамда термаларига қарши беллашувларда тажриба тўплаб боришяпти. Лекин терма жамоа айтарли ютуқларга эриша олмаяпти. Бу жамоа билан охирги ўйинларда ижобий натижалар қайд этмадик. Фақат сўнгги баҳсда сафарда қийинчилик билан 2:0 ҳисобида зафар қучдик.

Гонконгнинг Инчеонда иштирок этадиган таркибидан мазкур ўйинчилардан иборат:
Дарвозабонлар – Цанг Ман Фаи, Япп Хунг Фаи
Ҳимоячилар – Фонг Пак Лун, Лёнг Квун Чун, Лёнг Нок Ханг, Ли Нгай Хой, Ло Кон Вай, Вон Цз Хо
Ярим ҳимоячилар – Чан Сиу Кван, Жу Йингжи, Ли Ка Йиу, Лён Робсон Августо, Там Лок Хин, Тан Чун Лок, Ван Эммет Чун, Вон Вай
Ҳужумчилар – Аннан Кристиан Квеси, Чан Пак Хан, Чук Ю Квок, Лам Хок Хей.

Афғонистон эса ўсишга эришиб бормоқда. Буни тан олиш керак. Тўғри, бу жамоанинг ҳали ўртамиёналарнинг охирги гуруҳига киришига ҳам ҳали вақт бор. Лекин мамлакатда футболни, лига ва терма жамоаларни ривожлантириш бўйича анча ишлар амалга оширилди. Германиянинг қуйи лигаларида фаолият кўрсатаётган футболчилар терма жамоа шарафини ҳимоя қилишяпти. Ротмюллер бошчилигида терма жамоа бирин-кетин ўртоқлик учрашувлари ўтказишни бошлади. Келаси йилдан клублари ОФК Кубогида иштирок этишни бошлайдиган Афғонистон футболининг айни пайтдаги ҳолати билан Осиё ўйинларида яқинроқ танишиб оламиз.

Ўйлаймизки, терма жамоамиз Кореяда бизни қувонтирадиган ўйин ва натижани барчамизга тортиқ этади. Энг муҳими, шу мақсад йўлида бирлаша олишда.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика