Осиё Кубогини ғалаба билан бошладик!
10 jan 2015 13:58
News
Осиё Кубогини ғалаба билан бошладик!
Осиё Кубоги-2015 биринчи туридан ўрин олган Ўзбекистон ва КХДР ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Ўзбекистон - КХДР 1:0
10 январь 2015. Сидней. "Австралия" стадиони
Бош ҳакам: Наваф Абдулла Ғоят Шукрилла (Баҳрайн)
Қанот ҳакамлари: Ёсиф Ҳалил Иброҳим Тулефат, Иброҳтим Муборак Сабт Муса (Баҳрайн)
4-5 ҳакамлар: Амар Али Аюдулла Жумаа Алнаиби (БАА), Азман бин Исмоил (Малайзия)
Назоратчи: Ишияма Нобору (Япония)
ГОЛ: Игорь Сергеев 62, - 1:0.
Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 3.Шавкат Муллажонов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Азизбек Ҳайдаров, 8.Сервер Жепаров, 9.Одил Аҳмедов (4.Сардор Рашидов, 71), 11.Игорь Сергеев (6.Баҳодир Насимов, 87), 17.Санжар Турсунов (10.Жамшид Искандеров, 90+2), 18.Тимур Кападзе, 19.Виталий Денисов, 23.Акмал Шораҳмедов.
Захирадагилар: 1.Элдорбек Суюнов, 2.Егор Кримец, 13.Лутфулла Тўрев, 14.Шуҳрат Муҳаммадиев, 15.Жасур Ҳасанов, 16.Воҳид Шодиев, 21.Акбар Тўраев, 22.Фарруҳ Сайфиев.
КХДР: 1.Ри Мёнг Гук, 3.Жанг Сонг Хёк, 4.Жон Кванг Ик, 8.Рянг Йонг Ги, 9.Пак Сонг Чол, 10.Пак Кванг Рёнг, 11.Жонг Ил Гван, 15.Жанг Кук Чол, 16.Ча Жонг Хёк, 17.Со Хён Ук (12.Ом Чол Сонг, 64), 19.Ри Йонг Жик.
Захирадагилар: 2.Ри Чанг Хо, 5.Хан Сонг Хёк, 6.Ро Хак Су, 13.Сим Хён Жин, 14.Кё Сонг Хёк, 20.Чое Вон, 21.О Хёк Чол, 22.Жу Кванг Мин.
Огоҳлантиришлар: Ри Йонг Жик 78, Акмал Шораҳмедов 84
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
ЯНГИЛАШ
ЎЙИН ТУГАДИ. Ўзбекистон Осиё Кубогини ғалаба билан бошлади. Тўйлар муборак! Сизлар билан Нарзулла Сайдуллаев бўлди. Навбатдаги ўйинлар, ғалабали ўйинларда ғойибона учрашгунча!
90+3. НЕСТЕРООООООООООООООВ! ҚОЙИЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Игнатий бизни голдан қутқариб қолди!
90+2. Ўзгариш. Ўзбекистон. Санжар Турсунов ўрнига Жамшид Искандеров тушди
90+1. Термамиз бутун таркиб билан ҳужумда. Вазиятлар жуда кўп, лекин аниқ зарба йўқ.
90. Турсуновнинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячилардан бирига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпини Жепаров тепади.
90. Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.
88. Майдонга тушганига бир дақиқа ҳам бўлмаган Насимовнинг зарбаси кучли чиқди, бироқ ноаниқ.
87. Ўзгариш. Ўзбекистон. Игорь Сергеев ўрнига Баҳодир Насимов тушди
86. Рашидовдан навбатдаги зарба, чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Кейинги вазиятда Кападзе чиройли тарзда гол уришга уринди. Ноаниқ
85. Денисов-Кападзе-Жепаров-Турсунов комбинациясидан сўнг Санжар 8 метрдан дарвозага зарба берди, тўп дарвозабонга насиб қилди
85. ТУРСУНООООООООООООВ! ЗАРБАААА!
84. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Акмал Шораҳмедов
84. КХДРни қўллаб қувватлаётган мухлислар ҳам анча фаол. Бир жойга тўпланиб олиб ўз жамоаларини қўллаб туришибди.
83. Ёнимдаги журналист Ўзбекистон бугун ғалабага ҳақлироқ деди...Дилимдаги гапни айтди
82. Одатда термамиз биринчи бўлимни чап томонда бошласа ғалаба қозонган. Бугун ҳам шундай бўлиши мумкин. Умид қиламиз
81. Корейслар шошилишмоқда. Ҳая ёмғир ҳамон ёғмоқда, бу КХДР футболчиларининг кўз ёшларимикин?
80. ЯНА СЕРГЕЕВ! Турсуновнинг ҳаволатиб узатган тўпини ҳужумчимиз боши билан дарвозага йўллади, посбон бу сафар тўпни ушлаб олди.
79. Огоҳлантириш. КХДР. Ри Йонг Жик
78. ЗАРБАААААААААА! Сергеев сал қолса дубль расмийлаштириши мумкин эди. Рашидовнинг чап қанотдан оширган тўпини Игорь дарвозага тўғрилади, бироз ноаниқ!
77. Турсунов ўнг қанотда бурчак тўпи ишлаб олди. Жепаровнинг бурчак тўпи дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
76. Бугунги ўйинни кўриш учун стадионга жами 12078 томошабин ташриф буюрди
75. Хавфли вазият! Ил Гваннинг жарима майдонига оширган тўпини Нестеров муштлари билан қайтариб юборди!
73. Сардор Рашидов майдонга тушиши билан рақиб ҳимоячисини чиройли тарзда ортда қолдирди ва тўпни жарима майдонига узатди. Ҳимоячилардан қайтган тўпни Денисов дарвозага йўллади, яна ҳимоячилар...
71. Ўзгариш. Ўзбекистон. Одил Аҳмедов ўрнига Сардор Рашидов тушди
70. Майдонга Сардор Рашидов тушишга тайёр
69. Ҳозир Кападзе жарима майдони яқинидан дарвозага зарба берди. Тўп ноаниқ кетди
68. Голдан кейин ўйин анча сокинлашиб қолди. Тўп асосан вакилларимизда, рақиб ҳимояланмоқда.
66. Стадионда жонли тўлқин, ўзбекистонлик мухлислар барчасини ташкил қилиб ташлашди...яшанглар шоввозлар!
65. Айтганча ФИФА.уздаги жамоаингизда Сергеев бормиди, Жепаровчи? Бор бўлса тўйлар муборак)))
64. Ўзгариш. КХДР. Со Хён Ук ўрнига Ом Чол Сонг тушди
63. Сервер Жепаров чап қанотдан тўпни жарима майдонига ҳаволатиб узатиб берди, Игорь Сергеев ўзи учун яратилган биринчи имкониятдан унумли фойдаланди ва боши билан дарвозани ишғол қилди 1:0.
62.ГООООООООООООООООООООЛ! ГОЛ ГОЛ ГОЛ !!! ИГОРЬ СЕРГЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! 1:0
60. Термамиз позицион ҳужумга ўтди. Ўнг қанотдан Турсуновнинг оширган тўпини Ри Мёнг Гук қайтаришда хатога йўл қўйди, лекин бизнинг футболчилар ҳам тўпга улгуришмади
58. Ҳайрият ёмғир бироз камайди, лекин ҳамон ёғишда давом этмоқда. Ёмғирлар деган қўшиқ бўларди...
56. Корейслар ҳужум қилиш юракка ғулғула солишди, яхшики ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди.
55. Термамизнинг ҳужуми, Сергеев тўпни жарима майдони ичида ўзига тўғрилай олмади. Вакилларимиз ҳужумкорликни бироз оширишди, янаям оширайлик йигитлар...
54. Денисов икки бор рақибнинг ҳужумини тўхатишга эришди, маладес Виталий!
53. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан жарима майдонига узатилган тўпни Аҳмедов ҳам, Жепаров ҳам дарвозага йўллай олмади
52. Бундай ёмғирда дарвозага кўпроқ зарба бериш керак, тўп дарвозабоннинг қўлида қолишига ишонч йўқ. Тепаверинглар тепаверинглар пули тўланган)
51. ЗААААААААРБАААААААААААА! Денисовввввввввввв! Виталийнинг жарима майдони чизиғи устидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.
50. Ҳозирча майдондаги энг яхши ўйинчи бу ёмғир!
49. ЗАРБААААААААА! НЕСТЕРОВВВВВВВВВВВ! Жарима майдони ташқарисидан Ил Гваннинг зарбасидан сўнг Игнатий тўпни қийинчилик билан қатарди!
49. Ёмғирнинг ҳеч кимга раҳми келмаяпти... хатто журналистларга ҳам етиб келди... ҳамма ёқ сув....
47. Денисов жарима тўпи ишлаб олди, Турсуновнинг йўллаган зарбаси Кападзедан дарвоазага борди
46. Иккинчи бўлим бошланди!
Танаффус вақтида ёмғир жудаям кучайиб кетди. Челаклаб ёмғир ёғмоқда десам алдаган бўламан, ундан ҳам кўпроқ....
Дастлабки бўлим якунланди. Ҳозирча 0:0. Ўзбекистон Олға!
45+3. Ри Йонг Жик узоқ масофадан зарба берди, тўп устун ёнидан ўтиб кетди. Шу билан бўлим якунланди.
45+2. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Жепаров-Аҳмедов-Кападзе-Аҳмедов комбинацияси чиройли чиқди лекин, дарвозага зарба йўллангани йўқ. Кейинги вазиятда Сергеев ҳужумда қоида бузди.
45. Осиё Кубоги доирасидаги иккита ўйиннинг иккаласида ҳам биринчи бўлимда ҳеч бўлмаса битта гол урилганди.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
44. Сал қолишга сал қолдия. Со Хён Ук чап қанотда катта тезликда ҳимоячиларимизни ортда қолдириб жарима майдонига кириб борди, яхшиям тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Хавф бартараф этилди.
43. Кападзе чап қанотдан тўпни шерикларига узатишга уринди, бироқ тўп манзилга етиб бормади, яна ўша ҳимоячилар
41. Айни пайтда нафақат футболчиларга балки майдон четида суратга олаётган Нодирхўжа Юлдашев ва Ҳасан Пирмуҳамедовларга ҳам хавас қилиб бўлмайди
40. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Денисов чап қанотдан ерлатиб тўпни жарима майдонига узатди, Сергеев тўпни дарвозага йўллашга улугрмади, ҳимоячидан тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди
39. Сиднейда ҳақиқий жала бошланди. Футболчилар кучли ёмғир остида ўйнашмоқда
35. Денисовдан "фирменний пас", Сергеев тўп учун курашди, ҳимоячилар қайтаришди. Бурчак тўпидан кейин ҳам кореялик ҳимоячилар дарвозабонга иш қолдиришмади
34. Захирадаги футболчиларимиз чигалёзди машқларини бажариш учун дарвозамиз ортига ўтиб кетишди
34. Кванг Ик Турсуновни қўполлик билан тўхтатиб қолди, жарима тўпини амалга оширишда Жепаров ва Санжар бир бирини тушунмай қолди.
33. Корейсларнинг жавоби! Ил Гваннинг ўнг қанотдан узатган тўпини Пак Кванг Рёнг боши билан дарвозага йўллади, кучли зарба устун ёнидан ўтиб кетди.
32. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Турсунов жарима майдони ичига кириб бориб зарба берди, Ри Мёнг Гук тўпни қайтарди!!!!
31. Кападзе тўпни олдириб қўйгач рақибни йиқитишга мажбур бўлди. Мухлисларимиз барабанлар билан йигитларни қўллаб туришибди. Уларнинг овози Ўзбекистонга ҳам етиб бораяптими?
30. Сиднейдаги ёмғир анчайин кучйиб кетди. Шу боис пастроқда ўтирган мухлислар тепароққа, усти ёпиқ жойларга ўтишди
29. Телевизор орқали мухлислар худди стадионни тарк этаётгандек таассурот уйғотган бўлиши мумкин. Йўқ ундай эмас.
27. Сиднейда ёмғир бошланди. У қадар кучли эмас лекин стадион устида қора булутлар сузиб юрибди
25. Биринчи 20 дақиқа ичидаги статистикага кўра ҳамон вакилларимиз тўпни кўпроқ назорат қилишмоқда: 65-35%. Лекин КХДР бурчак тўплари бўйича олдинда: 2-1
24. ЗАРБА! Жепаров тўпни секингина Аҳмедовга ташлаб берди, Одилнинг кучли зарбаси йўлига рақиб жамоа сардори Пак Сонг Чол тўғаноқ бўлди.!
23. Термамизнинг узоқ давом этган ҳужуми вақтида Ри Йонг Жик Жепаровни йиқитди. Чамаси 30 метрлардан жарима тўпи тепамиз.
21. Кореяликлар 7 киши бўлиб ҳимояланмоқда, уларнинг ҳимоясини ёриб ўтиш анчагина бош оғриқ бўлмоқда
20. Миржалол Қосимов анчагина ғазабда футболчиларга кўрсатма бермоқда. Мураббийнинг ўйиндан кўнгли тўлмаётгани аниқ.
19. Стадионга йиғилган барча мухлислар қарсаклар билан жамоаларни олға бошлашмоқда. Барча голни кутмоқда
18. Терма жамоамизнинг хавфли ҳужуми. Ттурсуновнинг узатиб берган тўпини Кападзе боши билан дарвозага йўллади, ҳимоячига тегиб йўналиши ўзгарган тўп устунга тегиб дарвозабонга борди! Ҳисобни очиш учун биринчи реал вазият эди!
18. ДАРВОЗА УСТУНИ!!!!!!!!! КАПАДЗЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕ!
17. Акмал Шораҳмедов бурчак тўпи ишлаб олди. Жепаров жарима майдонига узатган тўпни Ҳайдаров тўхтатмай дарвозага йўллади, ҳимоячилар тўп йўлига қалқон бўлишди
16. Айни пайтда ҳам Қосимов, ҳам Жо Тонг Соп ўрниларидан туриб олиб шогирдларига кўрсатма беришмоқда.
15. Терма жамоамиз ҳужум ташкил қилди, ўнг қанотдан Аҳмедовнинг узатган тўпи дарвозабонга насиб қилди.
14. Нестеров! Қанотдан оширилган тўпни муштлари билан қайтариб юборишга эришди.
13. Дастлабки беш дақиқада тўпга эгалик қилишда Ўзбекистон жуда катта устунликка эга бўлди: 72:28
10. КХДР икки бор бурчак тўпига эга бўлди. Кападзе ўзини ҳам ўйламай тўп учун курашди ва хавфни бартараф этди. Шифокорларимиз Кападезга ёрдам кўрсатишди. Ҳа айтганча айнан Кападзе бугун Осиё Кубогида ўзининг 15-учрашувини ўтказмоқда. Бу Ўзбекистон футболчилари орасида мутлоқ рекорд саналади.
9. Қизиғи стадион дарвозалари ортида иккала жамоа мухлислари жойлашган. Ҳозир Нестеров қўриқлаётган дарвоза ортида Ўзбекистон, КХДР дарвоза ортида эса кореялик мухлислар жойлашишган.
8. Хавфли вазият! Шораҳмедов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Сергеев тўпни боши билан дарвозага йўллашда кеч қолди. Тўп кутилмаганда Кападзенинг қўлига тегди.
6. Корейслар яна ҳужумга ўтишга уринишди, бу сафар Пак Кванг Рёнг ҳимоячиларимиздан ўтиб кета олмади. Кўз тегмасин ҳозирча ҳимоямиз яхши ўйнамоқда
5. Аҳмедов ўнг қанотдан олдинги ўтди ва бурчак тўпи ишлашга уринди, ҳакам тўпни дарвозабон ўйинга киритиши кераклигини кўрсатди.
4. ЗАРБААА! Одил Аҳмедов Қатардаги голини эсга олди шекилли, чамаси 25 метрлардан зарба берди, тўп устуннинг ёнидан ўтиб кетди. Хавфли зарба эди
2. Турсунов кутилмаганда хатога йўл қўйди. Натижада корейслар ҳужум қилишди. Жон Ил Гванга тўп етиб боришига Исмоилов қаршилик қилди.
1. Илк дақиқада тўп назорати бизнинг футболчиларда. Рақиб ҳозирча тўпни олиб қўя олмаяпти.
18:00. ЎЙИН БОШЛАНДИ! Ўзбекистонга омад!
17:59. Учрашувни КХДР бошлаб беради. Терма жамоамиз биринчи бўлимда чап томонда ўйнайди.
17:58. Бўлди мадҳиялар янграб бўлди, тўғриси ўзга мамлакатда юртимиз мадҳияси бутунлай бошқача эшитилар экан!
17:56. Навбат КХДР давлат мадҳиясига.
17:55. Ўзбекистон давлат мадҳияси!
17:54. Диққат қилинг, ҳар иккала жамоа футболчилари яшил майдонга тушиб келишмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси оппоқ либосларда, КХДР эса қизил.
17:49. Футболчиларимиз ҳам!
17:48. Мухлисларимиз ўйинга тайёр!
17:45. Учрашув бошланишига 15 дақиқа вақт қолди. Яна озгинадан сўнг бошланади...
17:38. Терма жамоамизнинг асосий таркиб футболчилари чигалёзди машқни тугатишди. КХДР вакиллари эса ҳамон шуғулланишмоқда.
17:35. Бугунги ўйинда иккала жамоа сафида биттадан дисквалификация мавжуд. Ўзбекистонда Ислом Тўхтахўжаев, КХДР сафида Ри Санг Чол.
17:32. ОФК расмий сайтининг фикрига кўра термамиз бундай тактикада ўйнайди. Барчамиз бундай эмаслигини биламиз. Майли кейинги турда ҳамма биз ҳақимизда янада яхшироқ билиб олади.
17:31. Ўйин учун чиқарилган чипта
17:26. Сиднейда айни пайтда 27 даража иссиқ. 16 км тезликда шамол эсиб турибди. Намлик 65 фоиз.
17:23. Ўйин бошланишига ярим соатча вақт қолаётган бир пайтда мухлислар сони жуда кам. 82 000 одам сиғадиган стадионга тахминан 1000 нафар ишқибозлар келган...
17:10. Навбат футболчиларга етиб келди. Таъкидлаш лозимки дарвозабонларимиз ва футболчилар майдонга чиқишганида Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги мухлисларимиз уларни дахшатли тарзда кутиб олишди. Стадионга йиғилган журналистларнинг баъзилари нима бўлаётганини тушуна олмай қолишди.
17:05. Иккала жамоа дарвозабонлари майдонга тушиб келишди ва чигалёзди машғулотларини бошлаб юборишди.
- Ўзбекистон ва КХДР ўртасидаги ўйинни стадиондан Нарзулла Сайдуллаев шарҳлаб боради.
- Бугун "Австралия" стадионида барчамиз орзиқиб кутган ўйин бўлиб ўтади. Аслида Осиё Кубоги кеча старт олган бўлса ҳам биз учун мусобақа айнан бугун бошланади десак муболаға бўлмаса керак.
- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Австралиянинг Сидней шаҳридан ёзамиз!
- Учрашув соат 18:00да (12:00 Тошкент) бошланади.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments