Latest news

08:52«Барселона»га Ольмони мавсумнинг иккинчи қисмида рўйхатдан ўтказиши яхшигина пул топиши лозим  1 08:41«Барселона» товон пули 100 миллион евро бўлган ҳужумчини сотиб олмоқчи  1 08:17Руд ван Нистелройга Чемпионшипдан таклиф тушди  4 08:03Бундеслига тўпурари фаолиятини АПЛ грандида давом эттирмоқчи  1 07:42ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Қатар меҳмони бўламиз  22 07:30МЮ ёзда 50 миллион евро сарфланган футболчини қишда ижарага бермоқчи  0 00:36Клаудио Раньери "Рома"га келаётганини тасдиқлади. Тез орада клуб мураббийни таништиради  5 23:52Машарипов ва Турғунбоев сафга қайтди. Ўзбекистон МТЖ Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  3 23:29Ўзбекистон терма жамоаси Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  3 22:54Флик "Барселона"га "Байер" ҳимоячисини олиб келмоқчи  3 22:30Умар Эшмуродов ФИФА сайтига интервью берди  7 22:02Тебас: "Мбаппе "Реал"га келганда, энди уларни мағлуб қилиб бўлмайди дейишганди. Футбол математика эмас"  10 21:35Қатар термаси бош мураббийи Маркес Лопес: "Ўзбекистоннинг кучли ва заиф томонларини алоҳида ўргандик"  14 20:57Ансу Фати яна жароҳат олди. Футболчи бу сафар қанча муддатга сафдан чиқди?  7 20:30"Рома" Туркия бош мураббийи билан алоқага чиқди  4

Осиё Кубогига яна 28 кун! Юзерларга МУРОЖААТ, терма жамоамизни қўллаб-қувватлайлик! News

Осиё Кубогига яна 28 кун! Юзерларга МУРОЖААТ, терма жамоамизни қўллаб-қувватлайлик!

Ҳар бир ўтаётган кун бизни Осиё Кубогига яқинлаштиряпти. Терма жамоамиз аллақачон тайёргарликни бошлаб юборган, улардан биз ҳам қолишишни истамаяпмиз, албатта.

Албатта, мухлислар терма жамоамиздан чиройли ўйин кутишяпти. Бу борада таркибимизни ёмон деб айтмаган бўлардим. Етакчи футболчиларимиз энг кучга тўлган пайти, уларнинг ортидан Искандеров ва Рашидов каби футболчилар эргашиб келишяпти. 

Сўнгги пайтларда ўқувчилар томонидан МТЖ томон кўплаб танқидлар бўляпти. Сайтимиз стратегиясини ҳаммангиз яхши биласиз. Ҳар қандай мусобақадан аввал ва мусобақа давом этаётган пайт биз уларни қўллаб-қувватлаймиз. Терма жамоанинг мағлубиятини кутиб яшаш эмас, уларга руҳий томондан кўмак бўлишга интиламиз. Шунинг учун ҳам ўқувчилар билан бу борада жиддий ишлаб келганмиз. Мана, Осиё чемпионтига оз қолган бир вақтда аксар ўқувчилар мураббий ва футболчиларни танқид қилиш билан банд. Бунга асосий сабаб, терма жамоамизни ўртамиёна жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этиши бўляпти.

Келинг, шу ўринда баъзи масалаларга ойдинлик киритиб ўтсак. Декабрь ойида Европада миллий чемпионат давом этаётган бўлади. Демакки, Европанинг энг паст жамоаси билан ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказишнинг имкони йўқ. Худди шундай Жанубий Америка вакиллари билан ҳам. Осиё Кубогида қатнашаётган ҳамма жамоалар ҳам ўртоқлик ўйини ўтказишга рози бўлмайди. Сабаби оддий, ҳеч ким мусобақада ўр ўрнига эга терма жамоаларга қарши ўйинда карталарини очишни истамайди. Қолаверса, мураббийлар жароҳатдан имкон қадар узоқда бўлиш ҳақида ҳам ўйлайдилар. 

Бундай пайтда мураббий олдида клубларга қарши ўйин ва енгил ўйин керак бўлади. "Оукланд" ва Фаластин терма жамоалари, энди машғулотларга киришган МТЖ учун айни муддао. Иккинчи йиғин жиддий ўтади. Мен Ироқни ҳамиша кучли жамоа деб билганман. Бу терма жамоа баъзи араб жамоаларига ўхшаб сунъий равишда эмас, ўз ўйинчилари эвазига Осиёда ном қозонган. Иорданияни ҳам кучли жамоалар қаторига қўшиш мумкин. Аслида бизнинг даражамиздаги жамоалар десак бўлади. Жанубий Корея ва Япония футболда ҳар томонлама ўтиб кетишган, шунинг учун уларга қаршилик қилиш бизга осон кечмаяпти. 

Юқоридаги гапимга исбот тарзида, Япония  терма жамоасининг ўртоқлик ўйинларига эътибор қаратишим мумкин. Японлар Саудия Арабистони ва ўзларидан анча кучсиз бўлган Тожикистонга қарши баҳс юритишади. Хитой ҳам шу йўлни танлаган, Қирғизистон, Фаластин ва Уммонга қарши учта ўйин.

Сал чўзилсам, ҳафа бўлмасангиз керак. Жаҳон чемпиони Германия, ҳа Германия! ЖЧдаги биринчи тур ўйини олдидан АРМАНИСТОН терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга чиққан. Ундан аввал эса Камерун билан. Германия ва бу икки терма жамоа ўртасидаги фарқ жуда катта. Худди Ўзбекистон ва Фаластин ўртасидаги фарқ каби.

Амалдаги ЖЧ ғолиби сифатида Бразилияга келган Испания эса Салвадор ва Боливия терма жамоалари билан ўртоқлик учрашуви ўтказган.

Бизнинг ўқувчиларга танқид жуда ҳам ёқади, ОАВга ҳам. Аслида воқеага реал қарашни эса ҳаммамиз ҳам билмаймиз. Билсак ҳам тан олгимиз келмайди. Сиз билдираётган фикрлар МТЖнинг руҳиятига салбий таъсир қилишини мен жуда яхши биламан. Агар шу Ватанни севсак, шу йигитларга ишонсак, шу кишиларни ҳурмат қилсак, ҳеч йўғи Осиё Кубоги якунига етмагунича уларга ишонайлик. Инчеон каби мен бу ерда чемпионликни ўйламаяпман. Тўғрисини айтган мақул. Бугун биз футболчи ва мураббийларнинг меҳнати туфайлигина биронта натижага эришишимиз мумкин, худди 2011 йилда бўлгани каби. Кенг масштабда олиб қарсак, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Қатар, БАА, Хитой каби жамоалардан устун эмасмиз. Лекин бунда МТЖ аъзоларининг айби йўқ, буни эса тушунишингиз керак!

Яна бир нарсани айтиш лозим, 17 декабрдан то мусобақа якунига қадар биз МТЖ билан бирга бўламиз. Ҳақоратга эга, асоссиз ва далилсиз "комент"лар орқали бизнинг ҳам ишимизга ҳалақит қилиб қўйишингиз мумкин. Шундай экан, ҳаммамиз ишонайлик. Шундоқ ҳам қуръа бизга осон келгани йўқ. Гуруҳдан тўғри Жанубий Корея ёки Австралия қарши чиқамиз. Майдонга тушиб ўйнаб бера олмаганимизга яраша, МТЖни руҳан қўллаб-қувватлайлик!

Терма жамоага ишонмаганлар эса, ўзларига бошқа сайт топишлари мумкин. Декабрь ойидаги ўртоқлик ўйинларида қандай натижа қайд этилмасин, бу машғулотдан бошқа нарса эмас. Шундай экан, бизнинг сайтни мутахассислар ахборотлари учунгина эмас, ақлли ўқувчилари учун ҳам ҳурмат қилсинлар!

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика