Осиё Кубогига тайёрланаётган Ўзбекистон U-20 термаси Саудия Арабистони U-20 термасига қарши 2 та ўртоқлик баҳси ўтказади
12 jan 2023 11:07
News
Осиё Кубогига тайёрланаётган Ўзбекистон U-20 термаси Саудия Арабистони U-20 термасига қарши 2 та ўртоқлик баҳси ўтказади
Юртимизда бўлиб ўтадиган U-20 Осиё Кубогига тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 16 январь куни Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришади.
Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги жамоа йиғиннинг иккинчи қисмини Жидда шаҳрида давом эттиради. Ёшларимиз Саудия Арабистони U-20 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишлари режалаштирилган.
U-20 халқаро ўртоқлик учрашувлари
26 январь
Саудия Арабистони – Ўзбекистон
31 январь
Саудия Арабистони – Ўзбекистон
U-20 Осиё Кубоги 1 мартда бошланиб 18 мартгача давом этади. Ўзбекистон "А" гуруҳида Индонезия, Ироқ ҳамда Сурияга қарши баҳс олиб боради.

Link :
Source : ЎФА матбуот хизмати
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Comments