Latest news

11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  3 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  23 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  5 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  10 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0

Осиё Кубоги превьюси. 1/2 финал. Эрон - Япония News

Осиё Кубоги превьюси. 1/2 финал. Эрон - Япония

Бугун Осиё Кубогида дастлабки ярим финал баҳси ўтказилади.

Ал Айн шаҳридаги "Ҳазза бин Зайед" стадионида Эрон ва Япония миллий терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 19:00да старт олади.

Эрон
Мусобақада бешта ўйин ўтказган Эрон шундан тўрттасида зафар қучди ва бир бор дуранг қайд этди. Форслар гуруҳ ўйинларида Яманни 5:0, Вьетнамни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди ва Ироқ билан 0:0 ўйнашди. Гуруҳ босқичида гол ўтказмаган Эрон кейинги иккита босқичда ҳам шу анъанасини давом эттирди. Хусусан 1/8 финалда Уммон 2:0 ҳисобида доғда қолдирилган бўлса, 1/4 финалда Хитой 3:0 ҳисобида мағлуб этилди. Ўтказилган бешта ўйинда Эроннинг тўплар нисбати 12-0. Эрон ушбу мусобақада ҳали гол ўтказгани йўқ.

Япония
Япония терма жамоаси ҳали ютқазгани ҳам, дуранг қайд этгани ҳам йўқ. Бу жамоа қаторасига бешта учрашувда зафар қучди. "Самурайлар" гуруҳ босқичида Туркманистонни 3:2, Уммонни 1:0 ва Ўзбекистон терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. Нимчорак финалда Саудия Арабистони ва чорак финалда Вьетнам устидан бир хил 1:0 ҳисобида ғалабага эришилди. Япониянинг тўплар нисбати 8:3. Кўриб турганингиздек, бугун иккита кучли жамоа тўқнаш келади ва ўйиндан кейин кимдир Осиё Кубогини тарк этади.

Эронда йўқотиш
Бугунги баҳсни Эрон терма жамоасининг асосий футболчиси Меҳди Тареми сариқ карточкалари туфайли ўтказиб юборади. Мусобақада учта гол урган футболчи ўрнига бугун Воҳид Амири майдонга тушиши кутилмоқда.

Япон ҳужумчиси баҳсга тайёр
Аввалги учрашувни дисквалификация туфайли ўтказиб юборган япониялик ҳужумчи Йошинори Муто бугунги ўйинда иштирок эта олади. "Ньюкасл" ҳужумчиси беллашувга тайёр.

Алиризо Бейранванд
Осиё Кубогининг "Энг яхши дарвозабони" бўлишга асосий даъвогар Алиризо Бейранванд терма жамоа сафида охирги 20та ўйинида фақат 4та гол ўтказди. У 17 учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай олди. Унга фақат Португалия, Испания ва Сурия терма жамоалари тўп кирита олган.

Хажиме Мориясу
Япония бош мураббийи Хажиме Мориясу Осиё Кубоги тарихида ўз жамоаси билан кетма-кет бешта ўйинда битта тўп фарқи билан ғалаба қозонган илк мураббийга айланди.

Ўйиндан олдинги фикрлар

Карлуш Кейруш (Эрон терма жамоаси бош мураббийи): "Бизни яна бир қизиқарли баҳс кутиб турибди. Япония майдонда кўп ишларни амалга ошира олади. Улар жуда тартибли ўйин намойиш этишади. Лекин бу рақибдан қўрқаётганимиз йўқ, чунки бизда ҳам кучли жамоа бор. Имкон қадар ишончли ва ҳушёр ўйнашимиз керак. Энг муҳими, Японияга тўпни назорат қилишга бермаслигимиз лозим".

Хажиме Мориясу (Япония термаси бош мураббийи): "Мусобақага келганимиздаёқ ҳар бир ўйин осон ўтмаслигини билардик. Биз зўр жамоа эмасмиз, лекин ўйиндан ўйинга кучайиб боряпмиз. Эронга қарши шогирдларимни тажовузкор ўйин намойишга этишга чақириб қоламан. Фақат энг кучли жиҳатларимизни кўрсатибгина рақибни мағлуб этишимиз мумкин".

Осиё Кубоги-2019. 1/2 финал

Эрон - Япония

28 январь. Ал Айн. "Ҳазза бин Зайед" стадиони
Бошланиш вақти: 19:00 (Тошкент вақти)

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика