Latest news

16:53Суперлига. «Металлург» мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, элитада қолиш имкониятини сақлаб қолди  8 16:28"Сўғдиёна" — "Локомотив". Таркиблар маълум  3 16:08Холанд 850 минг сўм сабаб қамоққа тушиши мумкин  4 15:26МЮ ва "Ман Сити" Гёкереш учун курашга киришмоқда, клублар 65 млн фунт тўлашга тайёр  1 14:43"Сивасспор" — "Қосимпошо". Турғунбоев асосий таркибда  2 13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  5 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  10 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  3 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  5 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  4 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  1 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  22 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  18 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   3 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15

Осиё Кубоги олдидан. Акмал Холматов: "Керак бўлса, Австралия ва Япония биздан қўрқиши керак”   News

Осиё Кубоги олдидан. Акмал Холматов: "Керак бўлса, Австралия ва Япония биздан қўрқиши керак”  

1990 йилларнинг охирларида ўзбек футболига Акмал Холматов номи кириб келди.

"Нефтчи"да катта саҳнага кириб келган футболчи жарима зарбаларидан "пушка" голлари, ностандарт қарорлари билан мухлислар қалбидан тез орада жой эгаллади. 40 ёшда ҳам яшил майдонда жавлон урган Акмал Холматов эндиликда мураббийликда ўз омадини синаб кўрмоқда. Вақт ўтишини қарангки, орадан бир неча йил ўтиб Акмал Холматовнинг ўғли Диёр Холматов Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Осиё Кубогида қатнашади. Куни кеча сайтимиз офисида меҳмон бўлган собиқ футболчи билан Осиё Кубоги олдидан узоқ суҳбат қурдик.

 Ўзбекистонлик футболчилар ўз устида ишлашса, улардан зўри йўқ

- Осиё Кубоги олдидан таниқли ва собиқ футболчиларнинг фикрларини йиғиб чиқмоқдаман. Павел Соломин, Павел Бугало, Фарҳод Тожиев Ўзбекистон терма жамоасининг имкониятларини баҳолашди. Акмал Холматов мусобақа олдидан Ўзбекистонни қандай кўряпти?

- Бу тарихдаги энг яхши Ўзбекистон терма жамоаси. Менинг шахсий фикрим. Кимдир бунга қўшилмаслиги мумкин. Футбол йилдан-йилга ўзгаряпти. Ҳозирги авлод яхши ўйнаяпти. Балки бу яратилаётган шароитлар ёки Ўзбекистон чемпионати ўсгани билан боғлиқдир.

- Лекин нима учундир ҳамма ўз даври билан солиштиришни яхши кўради. Мен ҳам йиллар ўтиб солиштиришим мумкиндир...

- Биз футбол ўйнаганмиз ва ташқаридан ўзимизга баҳо бермаганмиз. Интернет, ундаги изоҳлар, ижтимоий тармоқлар бўлмаган. Бугунги кун футболи анча тезлашган. 

- Лекин натижага қаратилган, ҳимоявий ўйинни футбол оммаси қабул қилиши қийин бўлаётгандек?

- Лекин ҳимоявий ўйин қиласизми ёки ҳужумкор, тўғри ўйнасангиз натижа ўзи келади. Майдонда футболчи ўйнайди. Мураббий кўрсатма беради.

- 2,5 йил ичида Катанец натижа берадиган услубни шакллантира олгани кўриндими?

- Ўзбекистон футбол ўйнаяпти. Эрон билан 0:2 ҳисобида ортда бораётиб 2:2 қилди, Мексика билан ҳам шундай бўлди. Эрон иккинчи таймда ўйнамади, деб айтишингиз мумкин. Лекин Ўзбекистон Эронга олдинга ўтишига йўл қўймади. Ўзбекистон зўр ўйнади.

- Охирги ўйинларда бизга етишмайдиган характер шаклландими?

- Бу ҳолат мураббий ишлаётганига мисол бўла олади. Катанец йигитларга керакли нарсани ўргата оляпти. Ортда бораётиб вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини кўрсатяпти.

- Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубогига йўл олган таркибида кутилган ва кутилмаган номлар бўлдими?

- Таркибни мураббий танлайди. Демак, энг яхши футболчиларни жалб қилган. Футболчиларнинг ҳолатини, руҳиятини мураббий яқиндан билади. Бизнинг футболчилар ҳеч кимдан кам эмас. Аббос ЦСКА жамоасининг севимли футболчисига айланиб бўлди. Абдуқодир Ҳусанов Францияда ўйнамоқда. Бу Ўзбекистон учун зўр. Бундан билиш мумкинки, бизда футболчилар бор. Яна чиқади. Фақат дангасалик қилмасдан ишлаш керак. Роналду ёки Месси диванда ётиб юлдуз бўлиб қолмаган. Тинмай ўз устида ишлаяпти. Ўз устида ишлашса, бизнинг футболчилардан зўри йўқ. Биздаги асосий муаммо дангасалик. Қандайдир руҳий томонлама, балки менталитет билан боғлиқдир.

- Диёр Холматовнинг таркибга киришини кутганмидингиз?

- Ота сифатида бундан хурсандман. Лекин терма жамоада тортиб кетиши ўз қўлида. Ўзбекистон байроғини кўтарса, хурсанд бўламан. Ота-она учун бундан ортиқ бахт йўқ. Нафақат Диёр ўйнаётгани учун, балки бутун мусобақада фақат Ўзбекистонга мухлислик қиламан. Биласизми, Диёрнинг ўйинларига бормайман, чунки барибир ичидан ҳаяжон ўтади. 2022 йил Тошкентда ўтган Осиё Кубоги финалида Саудия Арабистони билан ўйинга бордим. Ўшандаёқ хато қилганимни сездим. Ота сифатида терма жамоа билан узоқроққа борсин финалда ютсин, тамом. Якуний таркибдан жой олиши ота сифатида кутилмаган бўлди, дея оламан. Миллий терма жамоа ватан юзи. Унга ҳаммани ҳам чақиришмайди.

- Осиё Кубоги олдидан унга "Ростов"дан таклиф бўлгани, Карпиннинг шахсан ўзи қўнғироқ қилгани ҳақида хабарлар чиқди...

- Бу фейк бўлиб чиқди. Хабарни ўқишим билан Диёрга қўнғироқ қилдим. У бундай гап йўқлигини айтди. Тўғри хабарни айтиш керак.


Мен учун Осиё Кубогида фаворит фақат Ўзбекистон

- Кўпчилик 2011 йилги натижа билан таққосламоқда. Натижани янгилашга умид билдиряпти. Лекин юқорида айтганимиздек у энди тарих. Олдиндаги мусобақада имкониятларимиз кимга боғлиқ?

- Имкониятларимиз зўр. Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни ўрганган. Лекин бизда имконият катта, чунки футболчилар қандай ўйнашни билади. Айрим паллаларда рақибларни менсимай тушган ҳолатимиз бўлади. Ҳамма рақиб бир хил. Қолганини ўйинда кўрамиз.

- 2019 йил Ўмон бизга жиддий қаршилик кўрсатганди. Индивидуал маҳорат ҳисобига якунда ғалаба қозонгандик. Сурия охирги расмий ўйинда бизни мағлуб этган. Ҳиндистон клублари ОЧЛда қатнашмоқда. Австралияни таркиби ўзгариб кетди...

- 6-7 йил олдин Ҳиндистон қаерда эди? Сурия доим кучли бўлиб келган. Имконият бизда кўпроқ. Яна бир устун томонимиз ЎФА бераётган эътибор, йиғинлар, кучли рақиблар.

- Қўшниларимиздан Тожикистон илк бор Осиё Кубогида қатнашади. Тожикистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилгансиз. Қўшниларимиз “сирли тулпор” бўла оладими?

- Тожикистон терма жамоасини хорватиялик мураббий бошқармоқда. Қайсидир учрашув ёки мусобақада меҳмонхонага бордим. У мени, мен уни яқиндан билмайман. Одамгачилигини кўриб қойил қолганман. Кўриши билан ўрнидан туриб худди ака-укадек сўрашди. Тожикистонда ўйнаганимни унга айтишган экан. Тожикистон футболи кўтариляпти. У ерда ҳам зўр футболчилар бор. Ишласангиз натижа бўлади.

- Осиё Кубогида фаворитлар орасида кутилмаган жамоа бўлиши мумкинми?

- Япония, Корея терма жамоаларини ўзини мақсади бор. Мен учун фаворит фақат Ўзбекистон. Ўша Япония, Австралия биздан қўрқиши керак. Кучли рақибларни ютибгина ўзимизга ишончни оширамиз. Ўзбекистон ва Тожикистон финалда ўйнаса, мендан бахтли одам бўлмайди.

Биз ўсишни истасак 1-2та футболчига қарамаслигимиз керак

- 2011да Одил Аҳмедов, 2015да Сардор Рашидов, 2019да Элдор Шомуродов кашфиёт бўлди. Қатардаги турнирда кимни кутяпсиз?

- Ўзбекистон терма жамоаси чемпион бўлса, ўша мен учун кашфиёт. Шомуродво катта йўқотиш. Биз ўсишни истасак 1-2та футболчига қарамаслигимиз керак.  Лекин КатанецдаБ” план бўлиши керак, чунки у мураббий. Барчасини ўйлайди, режалаштиради. Игорь Сергеев, Бобир Абдихолиқов, Азиз Амонов бор Шомуродовнинг ўрнини билинтирмасликка ҳаракат қилишади. 

- Хориждан қайси мураббийнинг услуби ёқади?

- Гвардиоланики, Клоппники ёқиши мумкин. Лекин улар қила олган ишни биз қила олмаймиз. Бизда ўхшамайди ҳам. Тўғри қайсидир жиҳатларини ўзлаштиришимиз мумкин. Гвардиола умуман ухламас экан. Клоппнинг қандай мураббийлигига дунё тан берган. Шунинг учун ҳам улар буюк мураббий ҳисобланади. Бизда ҳам Про лицензиясига эга 70 нафардан ошиқ мураббий бор. Лекин уларнинг ҳаммаси ҳам ишли эмас. Демак қайсидир жойда ўзлари ишлашмаяпти. Нимадир етишмаяпти. Бу соҳани қийинчиликлари бор. Рўзиқул Бердиев ўзидан ўзи “Насаф” бош мураббийи бўлиб қолмади. Иккинчи лигада ишлади. Демьяненкони ёнида ёрдамчи бўлди. Ўрганди, изланди. “Насаф”ни неча йилдан бери етакчилар қаторида олиб юрди.

- Мураббийлар ҳам устида ишлаяптими?

- Албатта мураббий устида тинмай ишлаши зарур. У болага ўргатиб, ўзим кўрсатиб бера олмасам қандай бўлади? Акмал Холматовман, деб ўтирсам, ишимни таҳлил қилмасам футболни алдаган бўламан. Аввал ҳозиргидек технологиялар, жисмоний ҳолатини текширадиган техникалар йўқ эди. Футболчиларга телефон, туни билан ухламаслик, интернет барибир ўз таъсирини ўтказмоқда.

- Лекин телефон, интернет бутун дунёда бор…

- Барчаси тартибли бўлиши керак. Тартиб-интизомга амал қилмаса,  эртагаёқ тугатади. 40 ёшгача ўйнашимда бунинг аҳамияти юқори бўлган, чунки мураббийимиз Саркисян шундай эди. Русларда бир гап бор: “Тартиб-интизом билан ҳар қандай маҳоратни енгиш мумкин”. Ўзимни жамоамда ҳам биринчи ўринда тартиб-интизомни биринчи ўринга қўяман. Футболчилик пайтимдан ўзим тартибга амал қиламан. Кўпчилик кулиши мумкин, ҳозир ҳам эрта тонгда югураман. "Нефтчи"га келган биринчи йилимда дарҳол асосий таркибга кириб қолмаганман. Тартиб-интизомга амал қилмас эдим. Натижада салбий томонга пасайиш бошланган. Бир куни ўзимга: "Акмал ўзингни йиғиб ол. Ёки футболчи бўласан, ёки бутунлай йиғиштирасан",- деганман. Ҳаммаси футболчининг ўз қўлида. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика