Осиё Кубоги. Ҳамза Ал Дардур покер қайд этган тўртинчи футболчи
18 jan 2015 03:59
News
Осиё Кубоги. Ҳамза Ал Дардур покер қайд этган тўртинчи футболчи
2015 йилги Осиё Кубогининг иккинчи туридан ўрин олган Иордания - Фаластин учрашувида 5:1 ҳисоби қайд этилди. Учрашувда Иордания терма жамоаси аъзоси Ҳамза Ал Дардур 4та гол урди.
Бунга қадар қитъа чемпионатлари тарихида 3 нафар футболчи бир ўйинда тўртта тўп киритишга муваффақ бўлганди.
1980 йилги мусобақада эронлик Беҳташ Фариба Бангладешга қарши ўйинда (7:0), 1996 йил эронлик Али Дайи Жанубий Корея билан баҳсда (6:2) ва 2011 йил баҳрайнлик Исмоил Абдуллатиф Ҳиндистон билан ўйинда (5:2) ўз ҳисобларига 4тадан гол ёзиб қўйишган.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments