Latest news

12:00МЮ янги футболчиси муҳокамалар марказида  0 11:37Афсонавий ҳимоячи фаолиятини якунлади  1 10:59ПСЖ 150 миллион евролик трансфер бўйича иш бошлади  2 10:31Азар барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:00ПСЖ 65 миллион евролик трансферни ҳал қилди  1 09:26Пролига. 11-турга старт берилади  1 08:56"Пахтакор-79" фожиасига 46 йил тўлди  3 08:51Sofascore. Муҳаммадали Ўринбоев Белгиядаги дебют ўйинида қандай баҳо олди?  3 08:15Яна бир ТОП футболчи "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  1 07:38Суперлига. Бугун Фарғона ва Самарқандда даҳшатли ўйинлар бор  23 07:05"Кристал Пэлас" "Ливерпул"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк марта Англия Суперкубогини қўлга киритди  0 06:50Суперлига. "Сўғдиёна" "Машъал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 03:00“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган шеър  4 02:07Гампер кубоги. "Барселона" "Комо"ни тор-мор этди, Фермин ва Ямал дубль қайд этди  24 00:16Бельгия Про лигаси. "Антверпен" "Ауд-Хеверле Лёвен"ни мағлуб этди, Ўринбоев янги жамоасида дебют қилди  10

Осиё Кубоги. Финалдан олдинги рақамлар News

Осиё Кубоги. Финалдан олдинги рақамлар

Австралияда давом этаётган Осиё Кубогининг эртага финал учрашуви ўтказилади. Бунда мезбон жамоа Австралия мусобақада яхши ўйин кўрсатаётган Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.
Биласиз, бу жамоалар бир гуруҳда кураш олиб боришди ва ўзаро ўйиннинг биринчисида кореяликлар 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Эртага бўлса, Австралия ўша мағлубият аламини олишга уриниб кўради. Қуйида финал баҳси олдидан рақамлар билан боғлиқ баъзи қизиқарли маълумотларни келтириб ўтамиз.

9. Австралия терма жамоасининг ўйинчилари 9 мамлакат клубларида тўп тепишади. Футболчилар орасида Бельгия, Англия, Германия, Ж.Корея, Голландия, Қатар, Россия, Туркия ва АҚШ миллий чемпионатларида фаолият олиб бораётган ўйинчилар бор.

7. Австралия термасининг етти нафар ўйинчиси ички чемпионат клубларида тўп тепишмоқда. Булар - Томи Юрич, Мэттью Спиранович ("Вестерн Сидней"), Евген Галекович ("Аделаида Юнайтед"), Мэтт Маккей ("Брисбен Роар"), Марк Миллиган ("Мельбурн Виктори"), Терри Антонис ("ФК Сидней") ва Натан Бёрнс ("Веллингтон Феникс").

4. Жанубий Корея таркибида тўрт нафардан футболчи Германия ва Қатарда ўйнашади. Ким Жин Су, Парк Жу Хо, Мон Хён Минг ва Ку Жа Чол Бундеслига клубларида фаолият олиб бораётган бўлса, Чо Ёнг Чол, Нам Те Хи, Ли Кюн Хо ва Хан Кук Ёнг Қатар клублари вакиллари ҳисобланади.

2. Австралиялик Массимо Луонго ҳозирча икки марта "Учрашувнинг энг яхши футболчиси" деб топилди. У Қувайт ва БАА билан кечган баҳсларда шу номга лойиқ кўрилди.

1. Эртага Осиё Кубоги финалида майдонга тушадиган футболчиларнинг деярли 100 фоизи Европа ёки Осиё клубларида тўп тепишади. Фақат биргина Тим Кейхилл бундан мустасно. Чунки у АҚШнинг "Нью Йорк Ред Булс" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика