Latest news

10:25«Барселона» Дани Ольмо бўйича музокараларни бошлади. Каталонияликлар қанча таклиф қилгани маълум  0 09:57«Атлетико» икки нафар Европа чемпионлари билан шартнома тузмоқчи  0 09:28Месси ХХI асрнинг энг яхши спортчилар рейтингининг ТОП-3лигидан жой олди. Роналду эса…  8 09:00Слот «Ливерпуль» бошқарувидаги дебют ўйнида Чемпионшип вакилига мағлуб бўлди  1 08:31«Пахтакор»нинг яна бир футболчиси «Металлург»га ижарага берилди  0 08:05АПЛ. Ким энг кўп ойлик олади?  0 07:37«Манчестер Юнайтед» олти нафар футболчисини сотишга тайёр  3 02:35Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Бугун кучлироқ жамоа ғалаба қозонди"  1 01:38Хосе Венансио Лопес: "Адолатли натижа қайд этилди. Жорий йиғин давомида кўпроқ ҳимоя чизиғини яхшилаш ҳаракатидамиз"  2 01:05ОФК президенти Париж Олимпиадасида Осиё номидан иштирок этувчи терма жамоалар ва мусобақа расмийларига табрик йўллади  0 00:46Трент Беллингем билан дўстлиги сабаб "Реал Мадрид"га ўтиши мумкин  1 00:10"Сўғдиёна" Суҳроб Иззатов ва Умид Султонов трансферини эълон қилди  3 23:46"Локомотив" ўртоқлик ўйинида Қувайт клубига имкониятни бой берди  2 23:18"Динамо"да кўрикдан ўтаётган бразилиялик вингерга жавоб берилди  3 22:52Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қирғизистон клубини яна бир марта мағлуб этди  6

Осиё Кубоги. Драматик баҳсда Қатар ғалаба қозонди ва финалга йўл олди News

Осиё Кубоги. Драматик баҳсда Қатар ғалаба қозонди ва финалга йўл олди

Осиё кубогининг иккинчи ярим финал учрашуви бўлиб ўтди.

Осиё кубоги-2023
Эрон - Қатар 1:0
7 февраль, 2024 йил. "Ал Тумама" стадиони. 20:00 (Тошкент вақти)
Голлар: 1:0 – 4 Азмун, 1:1 – 17 Габер, 1:2 – 43 Афиф, 2:2 – 51, пенальти Джаханбахш, 2:3 – 82 Али.

Эрон – Бейранванд, Ризоян (Моганлу, 87), Халилзода, Канаанизадеган, Хожи Сафи (Муҳаммади, 46), Иброхими (Мохеби, 46), Иззатуллохи, Жахонбахш, Хаддос, Тареми (Асади, 90), Азмун.

Қатар – Баршам, Ро-Ро (Салмон, 64), Лукас Мендес, Али (Хухи, 68), Аҳмад (Муҳаммад, 46), Абдулвахоб, Ғабер (Хотим, 81), Фатахи, Абдуризаг (Ал Хайдос, 63), Акром Афиф, Алмоез Али.

Огоҳлантиришлар: Тораби (18), Хожи Сафи (21), Алмахди Али (40), Фатахи (50).

Четлатиш: Халилзаде (90).


Iran

Sardar Azmoun - 4', Alireza Jahanbakhsh - 51'

Asian Cup Final Stage . Round Semi Finals

07/02/2024, 19:00

3
:
2
Finished

Qatar

Jassem Gaber - 17', Akram Afif - 43', Almoez Ali - 82'

Stadium: Al Thumama Stadium, 40342 spectators

45'
90'
4'  Sardar Azmoun
18'  Mehdi Torabi
21'  Ehsan Haji Safi
46'  Ehsan Haji Safi (Milad Mohammadi)
46'  Omid Ebrahimi (Mohammad Mohebi)
51'  Alireza Jahanbakhsh
87'  Ramin Rezaeian (Shahriar Moghanlou)
90'  Shoja Khalilzadeh
90'  Mehdi Taremi (Reza Asadi)
17'  Jassem Gaber
17'  Akram Afif
40'  Almahdi Ali Mukhtar
43'  Akram Afif
43'  Ahmed Fathi
46'  Homam Elamin (Ismael Mohammad)
50'  Ahmed Fathi
63'  Yusuf Abdurisag (Hassan Al Haidos)
64'  Pedro Miguel (Tarek Salman)
68'  Almahdi Ali Mukhtar (Boualem Khoukhi)
81'  Jassem Gaber (Abdulaziz Hatem)
82'  Almoez Ali
82'  Abdulaziz Hatem
89'  Tintin Marquez


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


90+17-дақиқа. Бўлди, яна бир бурчак зарбасидан кейин тўп Акром Афифга келиб тушгач, ҳакам финал ҳуштагини чалди. Қатар — Осиё Кубоги финалчиси!

90+13-дақиқа. Алиризо Бейранванд ҳам рақиб жарима майдончасига етиб келди.  

90+11-дақиқа. Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди. Қатар ҳеч қаерга шошмаяпти, Эрон термаси устози эса қўлида йўқ соатига ишона қилиб, бунга эътибор қаратишни сўрамоқда. 

90+8-дақиқа. Ўзгариш! Меҳди Тареми ўрнига Ризо Асади майдонга туширилди. 

90+5-дақиқа. Эрон таслим бўлмаяпти... 

90+3-дақиқа. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Шожаи Ҳалилзодага Акром Афифга нисбатан қўполлиги учун берилган сариқ бекор қилиниб, қизил карточка кўрсатилди!

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 13 дақиқа қўшиб берилди!

88-дақиқа. Афифга нисбатан фол. Акром вақтдан ютиш учун яхши имконият юзага келганини тушуниб турибди... ёки ётибди.

Ҳар икки жамоа имкон топилди дегунча, ҳужумга ўтиб, гол уриш учун ўйнаётганини таъкидлаш лозим. 

82-дақиқа. ГОООООООЛ! Алмоез Али катта саҳнага чиқмоқда. Унинг аниқ зарбаси Қатарни яна олдинга олиб чиқди — 3:2.

78-дақиқа. Эроннинг босими тобора кучайиб бормоқда, аммо охирги паллада нимадир етишмаяпти. 

75-дақиқа. Хавфли вазият! Ҳозир ҳимоячиларнинг жонбозлигигина Эрон ҳисобда олдинга чиқиб олишига йўл қўймади. 

74-дақиқа. Азмунга нисбатан фол қайд этилди. Қатар дарвозаси олдида яна бир стандарт вазият.

68-дақиқа. Ўзгариш! Қатар сафида яна ўзгариш. Алмахди Али ўрнига Булаем Хухи ўйинга қўшилди.

63-дақиқа. Ўзгаришлар! Юссуф Абдуризоқ ва Педру Мигель ўрнига Ҳасан Ал Хайдос ва Тариқ Салмон майдонга туширилди.

Ҳасан Ал Хайдос тахминан 5 дақиқадан буён майдонга туша олмаяпти...

53-дақиқа. Ўйин темпи бир оз тушгандек. 

Энди Эрон бўлим стартида гол урди ва мувозанатни тиклади. Буёғига ўйин янада қизийди. 

Зарбани Алиризо Жаҳонбахш амалга оширади. Зарбаа ва ГООООООЛ! 

Бош ҳакам Ахмад Алали қайта-қайта кўриб, пенальти (!) белгилашга жазм қилди! 

Ухх! Улар бош ҳакамга ўзинг кўрақол дейишди... 

Ўйинда пауза юзага келди. Ҳозир ҳамма VARхонадагиларнинг маълумотини кутмоқда.   

Эрон дарҳол ҳужумга ташланди ва бурчак зарбаси ишлаб олди. Узатмадан кейин эронликлар кетма-кет зарба йўллашга уринишди... Яна ҳакамга пенальти белгилаш керак, деб юзланишмоқда.   

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! 

Бўлди, ҳакам биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди ва жамоаларни танаффусга таклиф қилди.

45+5-дақиқа. Эрон яна бир бурчак зарбасини амалга оширади.  

VAR вазиятни кўриб чиқди ва пенальти белгилашга асос йўқ деб ҳисоблади. 

45+2-дақиқа. Бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллашга уринишдан кейин эронликлар ҳакамдан пенальти сўрашмоқда...  

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

43-дақиқа. ГОООООООЛ! Акром Афифдан ажойиб гол! Қатарликлар охиригача ўйнашди ва Афиф индивидуал ҳаракатлар эвазига жуда чиройли гол муаллифига айланди. Қойил қолмай илож йўқ.  

40-дақиқа. Огоҳлантириш! Айнан Алмахди Али Азмунга нисбатан қўполлиги учун сариқ карточка билан "мукофотланди". 

39-дақиқа. Прессингда яхши ҳаракат қилган қатарликлар тўпни олиб қўйишди ва Алмахди Али зарба бериб, омадини синаб кўрди. 

32-дақиқа. Хавфли вазият! Кутилмаганда юзага келган қарши ҳужумда Акром Афиф қулай нуқтага чиқиб борди, ҳимоячининг қаршилигига қарамай, зарба йўллади, қайтган тўпни яна дарвозага қараб тепди, аммо, лекин, бироқ... Биринчисида ҳимоячилар тўғаноқ бўлди, иккинчисида тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.   

27-дақиқа. Хожи Сафидан тўпни олиб қўйган Алмоез Али Қатарнинг хавфли ҳужумини бошлаши мумкин эди, бироқ керагидан кўп шошилди ва Афифга узатмаси ўхшамади. 

23-дақиқа. "Барселона" услубида ҳимоядан чиқиб кетмоқчи бўлган Эрон охири тўпни майдон ташқарисига йўналтирди.

21-дақиқа. Огоҳлантириш! Эҳсон Хожи Сафи тўпни рақибга совға қилди ва уни қўполлик билан тўхтатишга мажбур бўлди. Вазиятдан узоқ бўлмаган ҳакам иккиланиб ўтирмай ҳимоячига карточка кўрсатди.  

18-дақиқа. Огоҳлантириш! Бош ҳакам Мехди Торабига сариқ кўрсатди. 

18-дақиқа. ГОООООООЛ! Афифнинг узатмасидан кейин Жассим Абдулсаллам зарба йўллади, тўп йўл-йўлакай ҳимоячига тегиб, дарвоза тўрига бориб тушди — 1:1.

16-дақиқа. Ухх! Сал қолишига, сал қолди... Қатарликлар бахтига ҳимоячи тўпга ета олди.  

10-дақиқа. Афиф қанотдан тўпни жарима майдончаси томон йўллади, лекин Бейранванд ишончли ҳаракат қилиб, уни эгаллаб олди. 


Жахонбахш тўпни аутдан ташлаб берди, Иззатуллохи тўпни узоқ бурчакдаги Азмунга ўтказди, Сердар ҳимоячи билан курашда дастлаб зарба бера олмади, аммо ҳужумчи йиқилаётганда ўта чиройли зарба билан ўз ниятига етди!

4-дақиқа. Биринчи гол ўзини узоқ куттирмади, Азмун Эронни олдинга олиб чиқди! 

1-дақиқа. Демак, ўйин бошланди! 

Эслатиб ўтамиз, кеча биринчи ярим финалда Иордания терма жамоаси сенсацион тарзда Корея Республикаси терма жамоасини таслим қилиб финалга чиқди - 2:0.

Осиё кубоги-2023. Эрон - Қатар учрашувига ҳакамлар тайинланди

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика