Latest news

19:05Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  3 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  1 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  4 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  7 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0

Осиё Кубоги. Альберто Заккерони: "Биз бу мусобақани сабрсизлик билан кутдик" News

Осиё Кубоги. Альберто Заккерони: "Биз бу мусобақани сабрсизлик билан кутдик"

Осиё Кубоги 1-туридан ўрин олган БАА - Баҳрайн учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар иштирок этишди.

БАА устози Альберто Заккерони ва жамоа сардори Исмоил Матар журналистлар саволларига жавоб қайтарди.



"Биз бу мусобақани сабрсизлик билан кутдик. Ажойиб натижа қайд этиш учун бор кучимиз билан ўйнаймиз.

БАА терма жамоаси мусобақага жуда яхши тайёргарлик кўрди. Биз ўз уйимизда ҳам, хорижда ҳам йиғинлар ўтказдик. Осиё Кубогига тайёргарлик жараёнида ҳеч қандай муаммога дуч келмадик.

Баъзи футболчилар жароҳат олишди. Бироқ бу жиҳатлар мусобақа давомида бизга таъсир қилмайди деб умид қиламан. Баҳрайнга қарши баҳсда ижобий натижа қўлга киритишга интиламиз.

Осиё терма жамоалари сўнгги йилларда кучайишди. БААдаги мусобақада жамоаларнинг имкониятлари тенг. Чемпион жуда кичик деталлар туфайли аниқланишига ишончим комил", - дейди Альберто Заккерони.




"Осиё Кубогидаги барча жамоалар чемпион бўлишга тенг имкониятга эга. Сабаби уларнинг барчаси кучли. 1996 йилги Осиё Кубогидаги натижамиздан (финалдаги мағлубият - таҳририят) яхшироқ иштирок этишга уринамиз. Баҳрайн билан баҳсга тайёрмиз", - дейди БАА сардори Исмоил Матар.  


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика