Latest news

10:25Родригонинг вакиллари Англияда  4 10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0 09:37Суперлига. Бугунги учрашувларни кимлар шархлайди?  9 09:24Кунде: "Рекордни янгиламоқчиман"  0 08:57"Ювентус" Артурни ижарага беради  1 08:27Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:00Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" 1:2  2 07:56Суперлига. Бугун бизни яна иккита учрашув кутиб турибди  12 07:35Суперлига. "Нефтчи" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Бухоро" – "Қўқон-1912" баҳсида эса ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  1 07:30Расман. "Ювентус" футболчиси АПЛга кўчиб ўтди  0 01:52Конференциялар лигаси саралаши. "Кристал Пэлас" илк ўйинда ўз майдонида кичик ғалаба қайд этди  1 01:15"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисини сотиб юборди  1 00:45Конференциялар лигаси саралаши финали. "Истанбул Башакшеҳир" дастлабки ўйинда мағлуб бўлди, Файзуллаевда дебют, Шомуродовда тўлиқ ўйин  69 00:29"Манчестер Юнайтед" трансфер ойнаси ёпилгунга қадар "Штутгарт" футболчисини сотиб олишни истамоқда  1

Осиё кубоги-2019. Қуръа ташланди: Рақибларимиз Япония, Уммон ва Туркманистон News

Осиё кубоги-2019. Қуръа ташланди: Рақибларимиз Япония, Уммон ва Туркманистон

Дубайдаги "Armani Hotel" меҳмонхонасида Осиё Кубоги-2019 мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

ОФК тарихида биринчи марта Осиё Кубогида 24та жамоа иштирок этади. ОФК бутун Осиё бўйлаб мухлислар қизиқишини ошириш мақсадида иштирокчи давлатлар сонини 16тадан 24тага етказди. Жамоалар 6тадан тўртта саватчага бўлинган:

1-саватча

БАА
Эрон
Австралия
Япония
Жанубий Корея
Саудия Арабистони

2-саватча
Хитой
Сурия
Ўзбекистон
Ироқ
Қатар
Таиланд

3-саватча
Қирғизистон
Ливан
Фаластин
Уммон
Ҳиндистон
Вьетнам

4-саватча
КХДР
Филиппин
Баҳрайн
Иордания
Яман
Туркманистон

Тадбир Тошкент вақти 20:30да старт олади.



Айни пайтда Дубайда бўлиб турган Умид Аҳмаджонов сайтимизга эксклюзив интервью берди. Умид Аҳмаджонов: "Гуруҳимизга кучли рақиблар тушишини хоҳлайман" 


Бугунги қуръа ташлаш маросимида иштирок этувчи ўзбекистонлик Сервер Жепаров интервью бермоқда


Дастлаб БАА маданиятини кўрсатувчи рақс намойиш этилди. Айни пайтда Осиё Кубоги-2019 ташкилий қўмита раҳбари нутқ сўзламоқда. 

Энди ОФК президенти Шайх Салмон Бин Иброҳим Ал Ҳалифа йиғилганларга мурожаат қилмоқда. Илк бор Осиё Кубогида 24та жамоа иштирок этиши яна бир бор такрорлаб ўтилди. Илк бор қитъа чемпионати БААда бўлиб ўтади. Барча ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирилди.


Осиё Кубоги-2019да ярим финалда мағлуб бўлган жамоалар 1 миллион, финалда ютқазган жамоа 3 миллион ва чемпион жамоага 5 миллион АҚШ доллари мукофот пули топширилади.

2019 йилги Осиё Кубоги ғолиб бўлган жамоага мутлақо янги кубок топширилади. Лондонда тайёрланган кубокни БАА терма жамоаси собиқ юлдузи, 1996 йилги Осиё Кубоги тўпурари Зубайр Баҳит қуръа ташланаётган залга олиб келди. 


Осиё Кубоги-2019нинг расмий тўпи "Молтен" деб номланади.




Мусобақа маскотлари расмий тўп билан бирга


Сервер Жепаров Ўзбекистоннинг гуруҳига ким тушиши мумкинлиги ҳақидаги саволга шундай жавоб берди: 1-саватчадан Япония тушса керак.


ДИҚҚАТ ҚУРЪА ТАШЛАШ БОШЛАНДИ!

A гуруҳи - БАА, Таиланд, Ҳиндистон, Баҳрайн

B гуруҳи - Австралия, Сурия, Фаластин, Иордания

C гуруҳи - Жанубий Корея, Хитой, Қирғизистон, Филиппин

D гуруҳи - Эрон, Ироқ, Вьетнам, Яман 

E гуруҳи - Саудия Арабистони, Қатар, Ливан, КХДР 

F гуруҳи - Япония, ЎЗБЕКИСТОН, Уммон, Туркманистон

Rating: +80   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика