Latest news

04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  0 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  0 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  0 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  0 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  1 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  17 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  1 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  8 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1

Осиё Кубоги-2019. Жанубий Корея - Филиппин 1:0. Ўйиндан кейинги фикрлар News

Осиё Кубоги-2019. Жанубий Корея - Филиппин 1:0. Ўйиндан кейинги фикрлар

"C" гуруҳи жамоалари Осиё Кубогида дастлабки турни ўтказишди. Жанубий Корея илк ўйинда кичик ҳисобда ғалабага эришди.

Баҳс ниҳоясига етгач кореяликлар устози Паулу Бенту қуйидаги фикрларни билдирди:

"Биз ўйинни тўлиқ назорат қилишга ҳаракат қилдик. Лекин рақиб ҳам яхши ҳимоялангани учун бўш зоналарни топиш қийин кечди. Гол урганимиздан сўнг янада эркинроқ ҳаракат қила бошладик ва рақиб ҳимоясида бўшлиқлар юзага келди. Чунки гол ўтказгач Филиппин ҳужумга ўтишга мажбур бўлди".

- Сизнингча, иккинчи тайм биринчи таймга нисбатан осон ўтдими? 

- Мен бундай демаган бўлардим. Чунки футболга тўлиқ 90 дақиқа қараган маъқул. Иккинчи таймда гол урганимиз бу бўлим анча осон кечганини билдирмайди. Футбол бошидан охиригача қийин ўйналадиган ўйин.

- Жанубий Кореяни бошқаришни бошлаганингиздан бери жамоа 7та ўртоқлик учрашуви ўтказди. Бугун эса биринчи расмий ўйин бўлди.
- Ҳа, шундай. Ўртоқлик ўйинларида ҳар доим бемалол ҳаракат қиласан. Расмий баҳсларда эса босим юқори бўлади. Ўртоқлик учрашувида сиз икки-учта гол уришингиз мумкин. Лекин бунинг учун ҳеч қанақа очко ёзилмайди. Ҳаммаси расмий ўйинларга боғлиқ. Мен учун муҳими ҳисоб қандай бўлмасин, уч очкони қўлга киритиш.

Ўз навбатида Филиппин терма жамоасини бошқараётган Свен-Горан Эрикссон ҳам ўйиндан кейин фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйиндан олдин айтганимдек, бизнинг бу ерга келганимизнинг ўзиёқ катта байрам. Филиппин ўз тарихида биринчи марта шундай нуфузли мусобақада иштирок этяпти. Энди ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, кучли рақибга қарши баҳс олиб бориб, кичик ҳисобда ютқазиб қўйдик. Жанубий Корея кучли жамоа ва уларга қарши ўйнаш осон эмас. Энди кейинги иккита беллашувда ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз".

- Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирдими?
- Ҳамма яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилди. Менга тўрт нафар ярим ҳимоячимизнинг ўйини ёқди. Захирадан тушганлар ҳам ўзларини яхши кўрсатишди.

- Нима деб ўйлайсиз, жамоангиз кейинги турда Хитойга қарши қандай ўйин кўрсатади?
- Биз тўп билан кўпроқ муомала қилишни хоҳлаймиз. Лекин бунинг иложи бўладими йўқми, билмайман. Чунки Хитой ҳам худди Жанубий Кореяга ўхшаб ҳужумкор футбол ўйнайдиган жамоа. Биз бу турнирда аввало ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилишимиз керак.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика