Latest news

18:46"Манчестер Сити" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  4 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  7 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  17 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  4 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  11

Осиё Кубоги-2015даги Ўзбекистон иштирокидаги ўйинга кириш – 5 доллар News

Осиё Кубоги-2015даги Ўзбекистон иштирокидаги ўйинга кириш – 5 доллар

Осиё Кубоги-2015 финал босқич ўйинларига кириш учун чипталар нархи эълон қилинди.
Бизни кўпроқ “В” гуруҳида қатнашадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги ўйинларга кириш чипталарининг баҳоси қизиқтиради.

ОФК расмий сайтида берилган маълумотга кўра, терма жамоамизнинг гуруҳдаги барча 3 та ўйини учун чиқариладиган чипталар нархи 5 АҚШ долларидан 30 долларгача бўлади. Яъни энг арзон чиптани 5 долларга ҳарид қилиш мумкин. “С” ва “D” гуруҳидаги ўйинларга кириш чиптаси ҳам айнан шунча сумма миқдорида белгиланган.  

“А” гуруҳидаги ўйинларга кириш ҳуқуқини берувчи чипталар баҳоси эса энг қиммати бўлиб турибди. Табиийки, бу гуруҳда мезбон – Австралия терма жамоаси жой олган. Яшил қитъа терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар чиптаси 34.50 дан 149 долларгача қилиб белгиланган.  

Чорак финал ўйинлари чипталари – 14.50 дан 69 долларгача, ярим финал учрашувлари – 24.50 дан 99 долларгача баҳоланди. Ярим финалнинг иккита ўйини чиптасига икки ҳил нарх қўйилди. 26 январь куни Australia Stadium да ўтадиган ўйиннинг чиптаси – 24.50 дан 99 доллар, 27 январда Newcastle Stadium даги учрашув чиптаси эса 14.50 дан  69 долларгача этиб белгиланди.

Айнан шунча суммага бронза медали учун кечадиган ўйинга ҳам чипта ҳарид қилиб, кириш мумкин. Осиё Кубоги-2015 ғолибини аниқлаб берадиган ўйинга кирмоқчи бўлсангиз, энг арзон чипта учун 39.50, энг қиммати учун эса 149 доллардан воз кечишингизга тўғри келади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика