Latest news

00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  0 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  0 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  23 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  2 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  4 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  9 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  16

Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи. “D” гуруҳига назар News

Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи. “D” гуруҳига назар

Бугун қитъамизда Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган 4-тур учрашувлари ўтказилади. “D” гуруҳида қуйидаги беллашувлар бўлиб ўтади.
17:00. Яман – Қатар
19:45. Баҳрайн – Малайзия

“D” гуруҳида Баҳрайн 7 очко билан биринчи, Қатар 6 очко билан иккинчи ўринда боряпти. Учинчи ўриндаги Малайзия ҳисобида 4 очко ва охирги ўриндаги Яман ҳисобида 0 очко мавжуд.

Энтони Хадсон (Баҳрайн термаси бош мураббийи): “Малайзияга қарши беш нафар асосий футболчимиз жароҳат туфайли майдонга туша олмайди. Шунга қарамай, ўйинга тайёрмиз. Ғалаба қозонсак, Осиё Кубогига йўлланма оламиз, буни шогирдларим жуда яхши ҳис қилиб туришибди. Ўйлайманки, майдонга тушадиган ҳамма ўйинчиларимиз ўзларининг энг яхши хислатларини намойиш эта олишади. Малайзиядаги баҳсда 1:1 ҳисобини қайд этгандик, энди уйда ғалаба қозонмасак бўлмайди.

К.Ражагобал (Малайзия термаси бош мураббийи): “Бу ерга фақат ғалабани кўзлаб келдик. Бунга хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг. Тўғри, биз рақибни ҳурмат қиламиз, лекин жамғарилган 4 очко билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Биз ўзимизга янада кўпроқ эътибор қаратилишини истаймиз. Токи гуруҳдан чиқиш имконияти бор экан, охиригача курашамиз”.

Фаҳад Тани (Қатар термаси бош мураббийи): “Ўтган турда Яманни 6:0 ҳисобида мағлуб этдик. Аммо бу билан уларни камситиш керак эмас. Навбатдаги ўйинга аввалги натижани унутган ҳолда қарашимиз керак. Шундагина яна бир марта ғалаба қозона оламиз”.

Сами Нааш (Яман термаси бош мураббийи): “Бу ўйин саралашда дастлабки очкони қўлга киритиш учун жуда яхши имконият. Олдимизда учта баҳс қолди ва қайсидир ўйинда очко қўлга киритсак, бундан жуда мамнун бўлардик. Яманда футбол ривожланиши учун ҳам Қатарни мағлуб этишга уриниб кўрамиз”.

Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика