Latest news

15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  1 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  2 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  1 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  12 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  7 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  5 11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  6 10:27"Машъал"нинг бир нечта етакчиси бугунги учрашувда майдонга туша олмайди  7 10:05УEФА ПСЖга катта миқдорда жарима белгилади  1 09:34ПСЖ футболчисини Туркия жамоаси сотиб олди  4 09:03"Барселона" дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири билан ҳомийлик шартномасини имзолади  2 08:32"Насаф" футзал жамоаси уч нафар Қирғиз Республикаси терма жамоаси аъзолари билан шартнома имзолади  1

Осиё Кубоги-2015. Қувайт мураббийи: "Биз Австралияга қарши тайёрмиз" News

Осиё Кубоги-2015. Қувайт мураббийи: "Биз Австралияга қарши тайёрмиз"

Эртага Австралия - Қувайт учрашуви билан навбатдаги Осиё чемпионатига старт берилади.
Бугун иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида анъанавий матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бунда Қувайт термаси бош мураббийи Набил Маълул қуйидаги фикрларни билдирди:

- Мен жамоани атиги уч ҳафта олдин қабул қилиб олдим, шунга қарамай, шогирдларимнинг ҳаммасини биламан. Албатта, бизда тайёргарлик жараёни ниҳоятда кам бўлди, аммо шу қисқа вақт ичида шогирдларим билан тезда тил топишиб кета олдим. Ўйлайманки, Австралияга қарши тайёрмиз.

- Кўрфаз кубоги баҳслари биз учун яхши ўтмади, шу боис энди Осиё чемпионатида ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Қувайт термаси тўрт йил олдинги мусобақада гуруҳдаги учала ўйинни ҳам бой берганди, лекин бу сафар бундай бўлмайди деб умид қиламан. Дастлабки баҳс олдидан футболчиларимизда ҳаяжон бор, лекин бу узоқ давом этмаслиги керак. Айрим сабабларга кўра, Фаҳад Ал Эназини таркибга жалб қилмадик, энди унинг ўрнида бошқаларни синаб кўрамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика