Latest news

02:35Ла Лига. "Барселона" "Мальорка" устидан қийин ғалабага эришди  33 02:10АПЛ. "Манчестер Сити" охирги дақиқалардаги гол эвазига "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов майдонга тушмади  60 01:10Постекоглу "Тоттенхэм" мавсум охирида клубни тарк этади  2 00:50Никола Лазаревич: “Ўйин охиридаги вазиятларни голга айлантира олдик”  0 00:40Зайниддин Тожиев: "Йигитларда ўзларига ишонч етишмади"  0 00:20Ҳаким Фузайлов: "Вазифани уддалаб бўлдик. Кейинги ўйинда ротация амалга оширамиз, U21 жамоамиздан ўйинчилар жалб қиламиз."  0 00:03Шомуродовнинг голи "Рома"га ғалабага келтирди: А Серия 33-тур якунлари  2 23:59"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз"  7 23:25Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Замин" устидан ғалаба қозонган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:34Исломжон Аҳмедов: "Бу ўйиндан катта тажриба олдик. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз"  1 22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0 21:45U-21 биринчилиги. Бир ўйинда 10та гол, "Бунёдкор" футболчисидан гекса-трик, дербида 10та сариқ: 6-тур якунланди (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  0 21:20Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади. Ҳужумчи 2022 йилда 75+25 миллион еврога сотиб олинганди  3 20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  11 20:37Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин  8

Осиё кубоги-1976. Рақиб либосларини кийган ҳолда охирги кубогини кўтарган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз News

Осиё кубоги-1976. Рақиб либосларини кийган ҳолда охирги кубогини кўтарган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз

Ғолиб жамоа турнир давомида ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормади.

1976 йилги қитъа чемпионати дастлаб Ливанда ўтказилиши режалаштирилганди, бироқ жамоа мусобақада иштирок этмаслигини маълум қилди. Турнир ўтказилиши бекор қилиниш хавфи ҳам пайдо бўлди, бироқ Эронда якунда масъулиятни зиммасига олди. Шундай қилиб, Эрон иккинчи бор мусобақани қабул қилган дастлабки мамлакатга айланди. Бу чемпионат худди ўтган чемпионат каби икки гуруҳли ва плей-офф учрашувларидан иборат бўлди. 

Дастлаб финал босқичида 8 та терма жамоа иштирок этиши режалаштирилганди. Бироқ Саудия Арабистони, Шимолий Корея ва Таиланд финал турнирида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган бўлса ҳам мусобақада иштирок этишдан бош тортди.

Ҳисоб бўйича олтинчи Осиё кубогида Эрон, Хитой, Ироқ, Қувайт, Малайзия ҳамда Жанубий Яман терма жамоалари қатнашишди. 

3–13 июнь кунлари ўтказилган мусобақанинг ўйинлари Табриз ва Теҳрон шаҳарларида жойлашган "Баг Шомал" (ҳозирги "Тахти") ва "Аря меҳр" (ҳозирги "Озоди") стадионларида бўлиб ўтди.

Эрон кучли таркибга эга бўлганига қарамай, мусобақа олдидан бир қанча ўзгаришларга учради. Жумладан, жамоанинг ирландиялик бош мураббийи Фрэнк О’Фаррелл ўрнига Ҳэшмат Моҳажерани тайинланди. Шунингдек, Али Жаббори, Иброҳим Аштиани сингари таркибдаги бир қанча етакчилар ўрнига ёш футболчилар жалб этилди. Шунингдек, турли низолар сабабли термадан четлаштирилган бир қанча ўйинчилар қайтарилди.

Гуруҳ босқичида Ироқни 2:0, Жанубий Яманни 8:0 ҳисобида доғда қолдирган мезбонлар ярим финалда қўшимча бўлимларда Хитой дарвозасига жавобсиз иккита тўп киритишга муваффақ бўлди.

 3 июнь

Қувайт – Малайзия 2:0
Голлар:
Ал Анбари 10, Ал Доҳил 42

5 июнь

Хитой – Малайзия 1:1
Голлар:
Ванг Жилиан 58 – Даҳари 50

7 июнь

Қувайт – Хитой 1:0
Голлар:
Камол 1

Aгуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Қувайт

2

2

0

0

3-0

4

2

Хитой

2

0

1

1

1-2

1

3

Малайзия

2

0

1

1

1-3

1

4 июнь

Эрон – Ироқ 2:0
Голлар:
Ноураеи 45, Рошан 58

6 июнь

Ироқ – Жанубий Яман 1:0
Голлар:
Ваал 84

8 июнь

Эрон – Жанубий Яман 8:0
Голлар
: Азизи 17, 73, Ноураеи 40, 42, Хуршиди 45, Мазлуми 63, 74, 80

Bгуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Эрон

2

2

0

0

10-0

4

2

Ироқ

2

1

0

1

1-2

2

3

Жанубий Яман

2

0

0

2

0-9

0

Ярим финал 

11 июнь

Қувайт – Ироқ 3:2
Голлар:
Иброҳим 11, Камол 77, 100 – Абдул Жалил 46, Ҳассан 85


11 июнь

Эрон – Хитой 2:0
Голлар:
Хуршиди 100, Рошан 119


Учинчи ўрин учун баҳс  

13 июнь

Ироқ – Хитой 0:1
Гол
: Хе Жиа 61


ФИНАЛ

13 июнь

Қувайт – Эрон 0:1
Бош ҳакам:
Жан Дубач (Швейцария)

Голлар: Али Парвин 71


Финалда мезбонлар 112 минг томошабин кўз ўнгида Кувайт терма жамоаси билан куч синашди. Кувайт кучли жамоа ҳисобланиб, жамоани Бразилия билан Мексикадаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан Марио Загалло бошқарарди. Ҳатто жамоа Табриз об-ҳавосига мослашиш мақсадида бу ерга қолган рақибларига қараганда эртароқ, яъни мусобақа бошланишидан бир ҳафта илгари етиб келди.

Ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, ярим финалда Ироқни мағлуб этган Кувайт финал учрашуви давомида рақиб билан тенгма-тенг ҳаракат қилиб, баъзида уларни ҳимояланишга мажбур этган бўлса-да, 71-дақиқада Али Парвин томонидан жарима зарбасидан киритилган тўп Эронга кетма-кет учинчи чемпионликни келтирди. Ҳозирга қадар ҳеч бир давлат Осиё кубогини кетма-кет уч марта қўлга киритмаган. Бу борада Эрон мутлақ рекордчи ҳисобланади. Қолаверса, форслар турнир давомида ўз дарвозасидан бирорта тўп ўтказиб юбормади. Бироқ ўша чемпионатдан сўнг форслар чемпион бўлиш тугул финалга ҳам чиқа олишмаяпти.

Эрон футболчиси Али Парвин турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилган бўлса, Ғулом Ҳуссайин Мазлуми (Эрон), Носир Ноураеи ва Фатҳи Камол (Кувайт) 3 тадан гол уриб, тўпурарлар қаторидан ўрин олди. Ўйиндан сўнг жамоалар ўзаро либос алмашиб олишади ва эронликлар кубокни рақиб либоси остида боши узра юқори кўтаришади.

Учрашувлар 80 дақиқа давом этган илк Осиё кубоги тарихи ҳамда турнирнинг урушдан ташриф буюрган ғолиби ҳақида ҳикоя қиламиз

Унутилган ва йўқолган кубоклар, сохта медаллар ҳамда ҳалок бўлган болакай — иккинчи Осиё кубоги ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1964. Чемпиони ОФК тарихидан тушиб қолган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1968. Муаммолар гирдобидаги Эрон "Олтин давр"ини чемпионлик билан бошлади

Осиё кубоги-1972. Мезбони алмашган турнир омадли кунда ўйнаган жамоанинг чемпионлиги билан якунланди


Оқил Абдубарноев тайёрлади. 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика