Latest news

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  9 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Осиё Кубоги-1964. Учинчи уринишда чемпион бўлган Исроил News

Осиё Кубоги-1964. Учинчи уринишда чемпион бўлган Исроил

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 5 январида Бирлашган Араб Амирликларида ҳисоб бўйича XVII Осиё Кубоги старт олади.

Шу муносабат билан ўқувчиларимизга олдинги 16та қитъа чемпионати ҳақида маълумотлар бериб боришга қарор қилдик.

Дастлабки икки Осиё Кубоги ҳақида маълумот бердик. Бугун 1964 йил Исроилда бўлиб ўтган қитъа чемпионати ҳақида гаплашамиз. Ушбу Осиё Кубоги 4та жамоа иштирок этган энг сўнгги мусобақа бўлди.

Осиё Кубогига Исроил мезбон бўлгани учун кўплаб терма жамоалари (Япония, Хитой, Филиппин, Афғонистон, Эрон, Индонезия, Покистон ва бошқалар) саралашда қатнашишмади.

Шу боис Шарқий минтақада Жанубий Корея ва Ғарбий минтақада Ҳиндистон ҳеч қандай ўйин ўтказмай Осиё Кубоги финал босқичига йўл олган.

Фақатгина Марказий минтақада 4та жамоа саралаш баҳсларида иштирок этишган. Унда Гонконг терма жамоаси Жанубий Вьетнам, Малайзия ва Таиландни ортда қолдириб, қитъа чемпионатига йўлланма олганди.

1964 йилги Осиё Кубогида Ҳиндистон терма жамоаси дебют қилди. Баҳорнинг сўнгги кунларида бошланган мусобақа Исроилнинг тўртта Рамат Ган, Хайфа, Жаффа ва Иерусалим шаҳарларида бўлиб ўтди.

Айни пайтда УЕФАга ўтиб кетган Исроил терма жамоаси ўз уйида бўлиб ўтган чемпионатда барча ўйинларда зафар қучиб ғолиб чиқди. Таъкидлаш лозимки, исроилликлар бундан олдинги иккита қитъа чемпионатида қатнашиб, иккинчи ўринни олишганди.



Осиё Кубоги-1964
Мезбон мамлакат
: Исроил
Муддати: 26 май – 3 июнь
Жамоалар сони: 4та
Мезбон шаҳарлар: 4та

Мусобақа статистикаси:
Ўйинлар сони:
6та
Голлар сони: 13та (ўртача 2,17тадан)
Томошабинлар: 99000 (ўртача 16500)
Тўпурарлар: Индер Сингх (Ҳиндистон) ва Мордечаи Спиеглер (Исроил) - 2тадан гол


26 май
Исроил – Гонгконг 1:0
Гол: 
Мордечаи Спиеглер 76

27 май
Жанубий Корея – Ҳиндистон 0:2
Голлар: 
Аппаларажу 2, И.Сингх 57.

29 май
Исроил – Ҳиндистон 2:0
Голлар: 
Мордечаи Спиеглер 29 пен, Ахарони 76

31 май
Жанубий Корея – Гонгконг 1:0
Гол: 
Бае Кеум Су 74

2 июнь
Ҳиндистон – Гонгконг 3:1
Голлар
: И.Сингх 45, Самажапати 60, Госвами 77 – Чеунг Йиу Квок 39.

3 июнь
Жанубий Корея – Исроил 1:2
Голлар
: Хух Юн Жунг 79 – Леон 20, Тиш 38

Осиё Кубоги-1964

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Исроил

3

3

0

0

5-1

6*

2

Ҳиндистон

3

2

0

1

5-3

4

3

Жанубий Корея

3

1

0

2

2-4

2

4

Гонгконг

3

0

0

3

1-5

0


* - ўша пайтда ғалаба учун 2 очко берилган.




Осиё Кубоги-1964 чемпион таркиб
Дарвозабонлар

Хаим Левин
Итзак Виссокер

Ҳимоячилар
Аврахам Калми
Давид Примо
Хаим Бахар
Моше Леон
Шаул Матаниа

Ярим ҳимоячилар
Аматзиа Левкович
Гидеон Тиш
Мордечаи Спиеглер
Наум Стелмаҳ
Йезекел Катсав
Йозеф Махалал

Ҳужумчилар
Эинстеин Калиш
Раҳамим Талби
Роби Юнг
Шломо Леви
Йохаи Ахарони
Бош мураббий: Йозеф Меримович

Осиё Кубоги-1960. Жанубий Корея икки карра қитъа чемпиони

Осиё Кубоги-1956. Дастлабки мусобақада Жанубий Корея ғолиб

Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика