Latest news

20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  0 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  31 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  5 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  4 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  31 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  11 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  8 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  28

Осиё футболи: Эронда янги "киллер" етишяпти News

Осиё футболи: Эронда янги "киллер" етишяпти

Қитъамиз футболига бағишланган рукннинг "Янги юлдузлар" деб номланган сонида келажакда Эрон миллий терма жамоасининг етакчиси бўлиши куталётган иқтидорли футболчи ҳақида ҳам маълумот берган эканмиз.

Сайёдманеш Аллаҳёр ҳақида шундай ёзилган: "2001 йилда Эроннинг Амоль шаҳрида таваллуд топган футболчи 17 ёшида (2018 йил) Теҳроннинг "Истиқлол" жамоаси вакилига айланди. "Озоди"да ўтган мавсум давомида 15 ўйинда 2 гол уриб, худди шунча ассист қайд этган Сайёдманеш хориж клубларининг назарига тушди. Бу орада Эрон миллий жамоасида ҳам дебют қилишга улгурди. "Сурия"га қарши ўйиннинг 80-дақиқасида Карим Ансарифардни алмаштирган ўйинчи 89-дақиқада гол урди ва терма жамоа тарихида рақиб дарвозасига йўл топган энг ёш футболчига айланди.


Аллаҳёр 2019 йилнинг ёзида "Фенербаҳче"га трансфер қилинди. Турклар 18 ёшли форвард учун 850 минг доллардан воз кечишган.

Эронликнинг Эннер Валенсия ва Папи Сиссега рақобатда ютқазишини билган "Фенербаҳче" раҳбарияти уни ижарага беришни маъқул кўрди. 2019 йилни "Истанбулспор"да ўтказган Сайёдманеш айни пайтда Луганскнинг "Заря" жамоасида тажриба орттирмоқда. 

Сайёдманеш Аллаҳёр Эрон миллий термасига жалб қилинаётган футболчилар орасида энг ёши ҳисобланади. У яқин келажакда форсларнинг ҳужум чизиғида Сардор Азмун ёки Карим Ансарифарднинг ўрнини эгалласа керак. Ҳимоячиларимизга осон бўлмаслиги аниқ".

Дарҳақиқат, Аллаҳёр эронлик ишқибозларнинг умидини оқлайдигандек кўринмоқда. Турк матбуотида тарқалган сўнгги хабарларда унга "Шахтёр" раҳбарияти шартнома таклиф қилаётгани айтилмоқда. У 28 февраль куни ўтказилган "Шахтёр" - "Заря" ўйини тақдирини ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ҳал қилганидан кейин донецкликларнинг назарига тушиб қолган. 


Бироқ, "Фенербаҳче" мутасаддилари форвардни сотиш ҳақида ўйлашмаяпти. Аксинча, 19 ёшли ҳужумчи Украина чемпионатида тажриба орттиргач, келаси мавсум истанбулликларнинг асосий таркибида ўйнаши кутилмоқда. 

Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоасида марказий ҳужумчи сифатида ҳаркатланган Сайёдманеш айни пайтда қанот вингери позициясида ҳам ўйнаяпти. Майдондаги ҳаракатларига эътибор қилсангиз, сира 19 ёшга ўхшамайдиган бу футболчи ҳаддан ортиқ совуққон бўлиб, марказий ҳужумда ҳам, унинг орқасида ҳам ўйнай олади. Уни бекорга "Эронлик Месси" дейишмаяпти. Тез орада Осиё майдонларида тўқнаш келсак ажаб эмас. Нима ҳам деймиз, ҳимоячиларимизга куч-қувват...

“Бурсаспор”: Шоҳсупадан қуйи лигага

Author :
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика